Microsoft Word billur qandillar ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/48
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#38723
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   48
Bog'liq
4 5796504896521896396

www.ziyouz.com kutubxonasi 
39
жой йўқ, унинг қўлини «жаз» этиб чаққан «чаён» ҳам қандил парчаси эди. 
Ҳаммадан бурун негадир Нилуфарнинг гаплари, унинг кўксидан итариб, уйдан қочиб чиқиб 
кетгани эсига тушди. Бу эсдалик уни қандайдир даҳшатга солди. У ётганда ҳам ечмаган 
туфлиси билан гиламда кўкиш жило сочиб, бодраб ётган қандил сумалакларини, биллур қадаҳ 
синиқларини патир-путур босиб, ётоқхонага чиқди. 
Нилуфардан ном-нишона йўқ, ётоқхонаям ағдар-тўнтар, ҳатто ташқи эшик ҳам қийғоч очиқ 
қолган эди! 
Бегимқул бирдан тиззалари қалтираб, каравотга ўтириб қолди. 
У эндигина, Нилуфарсиз аллақандай ҳувиллаб қолган бу тўс-тўполон хонани кўргандагина 
тушунди: Нилуфарсиз яшай олмайди! Нилуфарсиз ҳаёт ҳаёт эмас унга!.. 
Бу уй, бу мол-дунё, бу зеби зийнат — Нилуфарсиз буларнинг бир тийинлик қиммати йўқ! 
Агар дунёдан умиди бўлса, агар Нилуфарнинг дардида умрбод изтироб чекиб ўтаман демаса... 
уни қайтармоқ керак! 
Падарингга қусур Ҳикматилло! Пойқадами ёқмади даюснинг! Лекин ҳозир Ҳикмат 
лапашангни ўйлаб ўтирадиган пайтми? Нилуфарни ўйламоқ керак ҳозир. Уни қайтариб олиб 
келиш йўлларини ўйламоқ даркор ҳозир! 
Ҳа, қайси йўл билан бўлмасин, нималар қилиб бўлмасин, қайтармоқ керак уни! Ҳамма мол-
дунёсини сочиб бўлсаям, ҳатто оёғига йиқилиб бўлсаям, қайтармоқ керак Нилуфарни!.. 
Бир томони унинг ўзидан ҳам ўтди! Нилуфар аввалданоқ бошқаларга ўхшамайдиган 
қандайдир ғалати қиз эди. Бирда ўта шўх, олов бўлса, бирда... жуда инжиқлашиб, нозиклашиб 
қолар, унча-мунча одамнинг ақли етмайдиган нарсалар, ҳеч ким ўқимайдиган китоблар ҳақида 
гапиришни яхши кўрарди. Бегимқул хотинининг ҳусн-латофатини, қизлик жозибасини, вақти 
чоғ пайтларидаги ўзгача шўхликларини қанчалик хушласа, унинг бу одатларини шунчалик 
хушламас эди. Лекин, «майли, қизлигида эркаланиб қолсин» деб, хушламаганини билдирмас, 
«эрта бир кун қўлимга тушгандан кейин бу доноликлари ўз-ўзидан қолиб кетар, қолиб кетмаса 
қитиғини ўзим босиб қўярман, деб ўйлаган эди. Йўқ, босилмади! Лекин босилмаса нима қипти? 
Яхши кўргандан кейин унча-мунча нозиниям кўтариб, фақат маишатни ўйлайвермай, ёлғондан 
бўлса ҳам «Сиз яхшисиз, хотин» деб алдай қолса, кўнгил учун ўзини зўрлаб бўлса ҳам, битта-
яримта китобини ўқий қолса, баъзан-баъзан у яхши кўрган киноларга, концертларга оп туша 
қолса бир жойи камайиб қолмас эди! Мана энди нима деган одам бўлди? Йўқ, уни қайтариб 
опкелиш керак! Қандай бўлмасин, алдаб-сулдабми, қайси йўл билан бўлмасин қайтариб 
опкелиш керак. Чунки усиз ҳаёт ҳаёт эмас! Ҳа, авваламбор адасига телеграмма бериш керак. 
Дарҳол, ҳозир чиқиб телеграмма бериш ё телефон қилиш керак. Келсин. Қудалари билан ўзи 
гаплашсин. Дадаси битиролмайдиган иш йўқ! 
Бегимқул юрагида жўшқин бир истак сезиб, ваннахонага кирди. 
Важоҳатидан одам қўрққулик! Юзлари, қовоқлари шишиб кетган, кўзлари қонталашган, 
сочлари ҳурпайган эди! 
Бегимқул бирор жойдан кайфи ошиброқ келган кунлари доим ваннага тушар, илиқ душ 
тагида туриб узоқ ювинар, сув унга доим ёрдам берар, бирпасда ҳушига келтириб қўярди. Бу 
сафар ҳам шундай бўлди. Бир соатча илиқ душ тагидан чиқмай, жир бита бошлаган бўлиқ 
гавдасини ишқалаб, айиқдай пишиллаб, ҳузур қилиб ювинди. Душдан чиққанида чиндан ҳам 
юзларининг, қовоқларининг шиши қайтган, кўзлари хийла тиниқлашган, бош оғриғи ҳам анча 
пасайган эди. 
Бегимқул мамнун бўлиб, кундузги кийимларини кия бошлади-ю, ўйлаб туриб, қайта ечинди. 
Ётоқхонага чиқиб, шкафдан японча кул ранг ялтироқ костюм-шимини, ҳали бир марта ҳам 
кийилмаган, ним сариқ ипак кўйлагини, кўйлаги рангида тугуни муштдек келадиган янги 
гулдор галстугини, янги қизил носкиси билан бир мартагина кийилган қора импорт туфлисини 
олиб кийди, кийди-ю, ўзини ойнага солиб, мамнун жилмайиб қўйди. 


Одил Ёқубов. Биллур қандиллар (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish