Microsoft Word b7002eaef33a87432ee6c6cf46e1f5f58f33be11b6a173a1321e65e51b96f179


Жадвал 1  Туристик хизматларни етказиб берувчилар ва истеъмолчилар



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/82
Sana03.03.2023
Hajmi1,73 Mb.
#916229
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   82
Жадвал 1 
Туристик хизматларни етказиб берувчилар ва истеъмолчилар 
ўртасидаги ўзаро муносабатлар структураси.
Ташриф 
буюрувчиларнинг
харажатлари 
Хизматларни етказиб берувчилар 
Жойлашиш 
Меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар, карвонсаройлар, шахсий 


21
уйлар, квартиралар ва бошқалар 
Овқатланиш ва 
ичимликлар 
Барлар, ресторанлар, кафелар, ошхоналар, кўчма умумий 
овқатланиш пунктлари, шахсий уйлар. 
Транспорт 
Автобуслар ва енгил машиналар 
Маданий ва спорт 
фаолияти 
Спорт-инвертарларини ижара олиш, спорт иншоотларини 
ижара олиш 
Маданий ҳордиқ чиқариш-кечки клублар, дам олиш ва маданият 
ҳиёбонлари, кўргазма ва шоуларни ташкил этиш. Концерт 
дастурлари ва бадиий фаолият 
Харидлар 
Сувенирлар, совға ва сувенирлар магазинидаги чакана савдо. 
Истеъмол товарлар, йўл асбоблари, кийим -кечак, чемодан ва 
сумкалар, парфюмерия кабиларнинг чакана савдоси. 
Ишбилармонлик 
хизматлари 
Кўчмас мулк билан операциялар, офислар учун асбоб-
ускуналарнинг ижараси, ишга ёллаш 
 Туристик хизматлар 
Экскурсоводлар, гид таржимонлар, валютани айирбошлаш, 
саёҳатларни 
суғурталаш, 
паспорт 
ва 
визалар 
учун 
фотографиялар. 
 
 
2.5.Бозор иқтисодиётии шароитида туристик бизнесни амалга оширишни 
ташкил қилиш. 
Туризм сохаси бозор тизимидаги бошқа ҳар қандай иқтисодиёти тармоғи 
каби алоҳида сегмент ҳисобланади. Шунинг учун ҳам туризм фаолиятини талаб 
ва таклиф омилларининг ўзаро боғлиқ структураси сифатида кўриб чиқиш 
ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, талаб ва таклиф омиллари 
бозор муносабатлари шароитида хусусий мулкчилик муносабатларини хар 
жиҳатдан ривожланишини белгилаб берувчи асосий таянч ҳисобланишади. Ҳар 
қандай мамлакатдаги туристик хизматлар бозорида хусусий туристик фирмалар 
мавжуд талаб ва эҳтиёжларни атрофлича ҳисобга олмай туриб, ўз хизматлари 
таклифини кутилганидек амалга ошириша олмайди. Кўриниб турганидек, 
хусусий туристик фирмалар бозордаги талаб ва таклиф омилларини тўлиқ 


22
ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилганда, уларнинг Республика туризм 
иқтисодиётиига ижобий таъсири бўлиши мумкин. Шу нуқтаи назардан олиб 
қараганда, биз хусусий туристик фирмаларнинг туризм иқтисодиётиини 
ривожлантиришда тутган ўрни тўғрисида тўхталиб ўтишдан олдин талаб ва 
таклиф омиллари хусусида айрим фикр ва мулоҳазаларимизни билдириб 
ўтмоқчимиз. 
Талаб омиллари ўзида асосан халқаро (ҳудудий) ва ички (миллий) 
туристик бозорларни намоён этади. Бундай бозорларда чет эллик сайёҳлар 
билан биргаликда маҳаллий аҳоли ҳам туристик диққатга сазоворликлар, 
объектлар ва туристик хизматлардан кенг миқёсда фойдаланишади. Таклиф 
омиллари бўлса ўз ичига чет эллик сайёҳларни жалб этиши мумкин бўлган 
туристик диққатга сазоворликлар ва турли хил фаолият турлари (миллий 
ҳунармандчилик, мусиқа ва маҳаллий халқ урф-одатлари-ю маросимлари), 
мамлакатга ташриф буюрган сайёҳларни жойлаштириш воситалари, шунингдек 
бошқа туристик объектлар ва хизматлар кабиларни олади. Шу ўринда шуни 
таъкидлаб ўтиш жоизки, туризм соҳасидаги эксперт мутахассисларнинг 
таъкидлашларича диққатга сазоворликлар деганда тематик хиёбонлар, ҳайвонот 
боғлари, ботаник боғлар ва аквариумлар каби табиий, маданий ва махсус 
объектлар, шунингдек ушбу объектлар билан боғлиқ бўлган барча фаолият 
турлари тушунилади. Халқаро туризм ташкилоти (ХТТ) таснифига мувофиқ 
равишда ташриф буюрган сайёҳларни жойлаштириш воситаларига турли хил 
шаклдаги меҳмонхоналар, мотеллар, меҳмонхона типидаги уйлар, шахсий 
хонадонлар ва бошқа турдаги туристлар тўхтайдиган объектлар тегишли 
бўлади. 
Умуман олганда барча туристик хизматлар ва объектлардан самарали 
фойдаланиш учун замон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган туризм 
инфратузилмасини шакллантириш талаб этилади. Бундай инфратузилма ўз 
ичига транспорт (ҳаво транспорти, автомобил йўллари транспорти, темир йўл 
транспорти, сув транспорти ва бошқалар) хизматини, сув ва электротаъминот, 
канализация ва телекоммуникация каби соҳаларни қамраб олиши керак. 


23
Ҳозирги кунга келиб, дунёдаги кўплаб мамлакатлар ўзларининг туризмни 
ривожлантириш бўйича стратегияларида санитар-экологик омилга ҳам 
инфратузилма ривожини таъминловчи омил сифатида баҳо беришмоқда. Чунки, 
замонавий туризмни атроф-муҳитнинг мухофазаланиши ва экологик тозаликсиз 
тасаввур этиш қийин. Ана шундай жиҳатларга эга инфратузилманинг жаҳон 
андозаларига мос равишда ривожланиши, яъни туристларга имкон қадар 
сифатли хизмат кўрсатишнинг ташкил этилиши ҳар жиҳатдан хусусий 
фирмаларнинг самарали фаолият кўрсатишига боғлиқ бўлади. Эксперт 
мутахассисларнинг баҳолашларича барча талаб ва таклиф омиллари туристик 
маҳсулотни шакллантиради. 2-жадвалдан кўриниб турганидек, халқаро туризм 
талаби, яъни Ўзбекистон бўйича саёҳат қилувчи чет эллик сайёҳларнинг талаби 
умумий туристик маҳсулотнинг бешдан бир қисмини ташкил этса, ички талаб, 
яъни мамлакатимиз бўйича саёҳат қилувчи маҳаллий туристлар учдан бир 
қисмидан кўпроғини ташкил этади. Туристик маҳсулотнинг қолган қисми 
турли хил диққатга сазоворликлар ва туризм объектлари жойлашган 
ҳудудларда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли томонидан истеъмол қилинади. 
Кўриниб турганидек, мамлакатимиз туризми чет эллик сайёҳларнинг 
эҳтиёжларини қондиришга қараганда маҳаллий иқтисодиётининг ички 
эҳтиёжларини қондиришга нисбатан кўпроқ йўналтирилган.

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish