63
ишлаб чиқиш учун ушбу маълумотларда статистик қонуниятлар қидирилади. Кичик
тизимларнинг яхши интеграцияси, ишлаб чиқилган статистик маълумотларнинг катта ҳажми,
самарали таҳлилий
инструментарий, корхона фаолиятини автоматлаштирадиган бошқа
тизимлар билан интеграция талаб этилади. Бундай тизимлар яратадиган маълумотлар
маркетинг бўлими томонидан талаб қилиниши, компания ходимларининг воситачилигисиз
мижозга тақдим этилиши мумкин. CRM-тизимларининг бундай типи анъанавий бизнесга
қараганда кўпроқ электрон коммерцияда қўлланилади.
Коллаборацион
фойдаланиш.
CRM-тизимлари
мижозларга
умуман
олганда
фирманинг
фаолиятига, шу жумладан дизайнни ишлаб чиқиш, маҳсулотни ишлаб чиқариш,
етказиш ва унга хизмат кўрсатиш жараёнларига анча катта таъсир қилиш имкониятини тақдим
этади. Бунинг учун компаниянинг ички жараёнлари доирасида минимал харажатлар билан
мижозларни ҳамкорликка жалб қилишга имкон берадиган технологиялар талаб қилинади.
Мижоз бундай тизимларга кириш учун кўпинча Интернет тармоғидан фойдаланади ва улар
электрон тижорат соҳасида энг кенг тарқалган.
Замонавий
CRM-тизимларининг
асосий
қисми
«Мижоз-Сервер»
тамойилига
асосланади, CRM-тизимларининг барча маълумотлари битта марказий маълумотлар базасида
сақланади ва қайта
ишланади, мижозлар эса улардан узоқлашган терминаллар орқали эркин
фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бундай CRM-тизимларининг мижозлари компанияга
нисбатан ҳам ташқи, ҳам ички фойдаланувчилар бўлиши мумкин. Мижоз ва Сервер ўртасидаги
ўзаро таъсир этиш Intranet/Internet асосида амалга оширилиши мумкин. Сўнгги ҳолатда
тизимга Internet орқали кириш учун мижоз стандарт web-браузердан фойдаланади (OLAP
технологиясининг имкониятларини қўллаб-қувватлаш учун JAVA тилидан фойдаланилади).
«Сервер» қисми одатда иккита иловадан иборат – маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш учун
МББТ ва ушбу маълумотларни онлайн режимида таҳлил қилиш учун OLAP-сервери. Кўпинча,
компаниялар МББТ сифатида Oracle,
Interbase, Microsoft SQL Server каби машҳур ишлаб
чиқарувчиларнинг маҳсулотларидан фойдаланади. Ҳар бир CRM-тизимлари ишлаб
чиқарувчисининг индивидуал ечими одатда OLAP-иловаларини қуриш ҳисобланади.
CRM-тизимларини ишлаб чиқишда Oracle компаниясининг Oracle8i маълумотлар базаси
Microsoft SQL Server 7.0 га рақиб бўлиши мумкин. Oracle8i тизими Oracle8 МББТга
асосланади ва Интернетда маълумотларни ҳисоблаш ва қайта ишлашга мўлжалланган. Ушбу
МББТнинг сўзсиз афзаллиги унинг деярли хоҳлаган замонавий ОТнинг бошқаруви
остида
ишлаши мумкинлиги ҳисобланади (Microsoft SQL Server каби фақатгина Windows бошқаруви
остида эмас). Oracle8i мультимедиа маълумотлари ва транзакцияларни онлайн қайта ишлаш
(OLTP)ни қўллаб-қувватлайди. Бу фойдаланувчиларга хавфсизлик ва ишончлиликнинг юқори
даражасида маълумотлар билан ишлашга имкон берадиган Web ахборотни бошқариш учун
интеграция қилинган инструментал воситаларга эга ягона тизимдир. Oracle8i нинг
концепцияси – Java тилини маълумотларни қайта ишлашнинг барча даражаларида, шу
жумладан Oracle8i серверидаги VM Java да қўллашдир.
Таъкидлаш жоизки, CRM-тизимларининг сервер қисмини амалга ошириш баъзи
ҳолларда ASP (application service provider) тамойили бўйича қурилиши мумкин: фойдаланувчи
компания CRM-тизимининг етказиб берувчисининг серверида жойлашган барча ДТни ижарага
олади. Бу тизимларнинг барча мижозлари (шу жумладан маъмур ҳам) Интернет тармоғи
ёрдамида иловага кириш ҳуқуқига эга. Умумий ҳолатда, ASP
бизнес-иловага киришни ушбу
иловани харид қилган компания у ёки бу схема бўйича ундириладиган ойлик тўлов
шартларида таъминлайди. ASP хизматини таклиф қилаётган фирманинг мажбуриятларига
буюртмачига иловалар ишлаши учун зарур бўлган дастурий таъминот, аппарат воситалари ва
тармоқ инфратузилмаларини тақдим этиш киради. Шунингдек, ASP натижаларни қайта
ишлаш, тизим интеграцияси ва ўқитишни таъминлайди.
Мижоз учун интернет-магазиннинг асосий қисми магазиннинг web-сайти ҳисобланади.
Мижоз унинг ёрдамида товарлар тўғрисида ахборот олади ва уларга буюртма беради. Мижоз
зарур товарни қидириб, сайтнинг бир жойидан иккинчисига ўтади – қидирув машинаси ва
64
гипермурожаатларни ишлатади. Буюртма пайтида мижоз
етказиб бериш усули ва жойи
тўғрисида ахборот киритади, тўлов турини танлайди. еCRM-тизими ушбу барча
маълумотларни кейинчалик таҳлил қилиш учун кузатиб боради. Кўпинча сайтга кирувчиларга
магазин сайтида рўйхатдан ўтиш таклиф этилади. Бу ҳолатда мижоз нафақат келгуси
харидлари билан боғлиқ ахборот (етказиб бериш жойи, тўлов тури, олувчининг исми)ни, балки
билвосита маълумотлар – оилавий ҳолати,
даромади, қизиқтираётган товарнинг турини
киритади. Буларнинг бари ҳам еCRM-тизимлари томонидан ҳисобга олинади.
Мижоз ва компаниянинг ўзаро алоқа қилиш босқичларини ва бу босқичларда еCRM-
тизимларини қўллаш имкониятларини кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: