36
шаклидаги илмий билимлар (метабилимлар) асосини яратиш. Ушбу усул архитектура
спецификацияси номини олди.
2. АТни бу тизимларнинг интерфейс (чегара)ларида кузатилиши мумкин бўлган АТ, яъни АТ-
тизимларини амалга ошириш спецификациялари шаклида тақдим этиш. Ушбу усулни
шунингдек функционал спецификация деб ҳам аталади.
3. Ахборот технологиялари спецификацияларини ва уларнинг ҳаётий циклини бошқаришни
стандартлаштириш, бу қатъий регламентланган фаолият асосида ихтисослашган халқаро
ташкилотлар
тизими
томонидан
амалга
оширилади.
Ушбу
жараён
базавий
сертификатланган илмий билимларнинг тўпланишини таъминлайди, очиқ технологияларни
яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
4. Ахборот
технологиялари
спецификациялари
асосида
ишлаб
чиқилган
ахборот
технологияларини (яъни ахборот технологиялари тизимини) амалга оширишнинг айнан шу
спецификацияларига мослигини текшириш (аттестация) аппарати (концепцияси ва
услубияти), (моҳият жиҳатидан ушбу аппарат ахборот технологиялари маконида математик
таҳлилдаги эпсилон-дельта аппарати ўйнайдиган ролни ўйнайди).
5. Ахборот технологияларини профиллаш ёки АТ функционал профилларини ишлаб чиқиш –
базавий ва унинг асосида ишлаб чиқилган (стандартлашган шаклда тақдим этилган)
спецификацияларни ушбу спецификацияларнинг мос параметрларини созлаш билан
комбинациялаш воситасида комплекс технологиялар спецификациясини қуриш усули
(моҳият жиҳатидан профиллаш базисли АТ маконида композицион оператор ҳисобланади,
базис сифатида базавий, яъни стандарт спецификациялар хизмат қилади).
6. АТ
профилларининг
таксономияси
(таснифий
тизими),
у
АТ
маконида
идентификациялашнинг уникаллигини, АТ ларнинг ўртасидаги ўзаро алоқаларни яққол акс
эттиришни таъминлайди.
7. Билимларни алгоритмлаш ва формализациянинг турли-туман усуллари, амалий ахборот
технологияларини конструкциялаш усуллари (парадигмалар, дастурлаштириш тиллари,
базавий очиқ технологиялар, АТ функционал профиллаш ва ҳ.к.).
Ахборот технологиялари одам фаолияти у ёки бу соҳасининг акси бўлиб, унинг ҳаёт
цикли давомида ўзгариб боради. Ахборот технологиялари яратувчанлиги, турмушни, жамият
амалиётини ўзгартиришга йўналтирилганлиги, одамнинг ҳаёти ва фаолияти шаклларининг
барча соҳаларига уни сифат жиҳатидан ўзгартириш мақсадларида шиддатли тарзда кириб
бориши билан ажралиб туради. Бугунги кунда ахборот технологияларини фанлар ичида энг
тажовузкор фан деб айтиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: