29
Бундан ташқари, компонент технология мавжуд ахборот тизимига унинг иш
қобилиятини бузмаган ҳолда ўзгартиришларни тезда киритиш имконини беради. Бунда янги
иловалар янги модуллар билан, эскилар эса тизимда қоладиган илгариги модуллар билан
ишлаши мумкин бўлади. Натижада «мерос» бўлиб ўтадиган тизимлар муаммоси ҳал бўлади –
функцияларини ўзгартириш ёки кенгайтириш учун уларни алмаштириш зарурияти бўлмайди,
демак ахборот тизимини замонавийлаштириш ва кузатиш харажатлари қисқаради.
Ахборот тизимларининг компонент архитектураси ҳақиқатан мавжуд бўлиши учун
қуйидаги уч шарт зарур:
тизимларнинг компонент ишлаб чиқилиши ва «йиғиш»ни таъминловчи ахборот
тизимларини таҳлил қилиш ва лойиҳалаш услубиятининг мавжуд бўлиши,
компонентларни ишлаб чиқиш ва «йиғиш» технологиялари ва умумий стандартларга
риоя қилинган тайёр дастурий компонентларнинг шаклланган бозори
тизим компонентлари ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлаб турадиган ахборот
тизимлари «инфратузилмасини» дастурий таъминлашнинг стандарт компонентлари.
Фойдаланиш мумкин бўлган дастурий компонентлар ва уларнинг кутубхоналари
сонининг тез суръатларда ошиб бориши, компонент архитектурали тизимларни таҳлил қилиш,
лойиҳалаш ва ишлаб чиқишнинг инструментал дастурий воситалари бозорининг доимий
равишда кенгайиб бориши ва кўп компонентли тизимларнинг турли дастурий-аппарат
платформаларида
қўлланилиши,
ахборот
технологиялари
соҳасидаги
кўплаб
мутахассисларнинг фикрига кўра, корпоратив ахборот тизимлари «шакли-шамойилиши)
тубдан ўзгартириб юборади.
Кўп компонентли тизимларни яратишга интилиш тенденцияси ActiveX ва JavaBeans
компонентларидан фаол фойдаланиладиган интернет/интранет технологияларида айниқса
кучли намоён бўлди. Умумий стандартларга асосланган компонент технологияларнинг
афзалликларидан SAP (R3) каби тайёр тизимларнинг ишлаб чиқарувчилари ҳам фойдаланишга
интиладилар.
Кўп компонентли ахборот тизимларини таҳлил килиш ва лойиҳалаш услубияти ва
воситалари компонент технологияларни амалга оширишда муваффақиятнинг муҳим омили
бўлиб қолади. Компонент архитектурали ахборот тизимларини яратиш услубияти
тақсимланган тизимларни лойиҳалашнинг объектли–йўналтирилган услубиятдан «ўсиб»
чиқди. Ҳозирги вақтда объектли-йўналтирилган таҳлил ва компонент архитектурали ахборот
тизимларини лойиҳалаш соҳасида моделлаштиришнинг унификациялашган тилидан (UML -
Unified Modeling Language ҳозирги вақтда OMG стандарт сифатида қабул қилинган)
фойдаланишга асосланган услубият мавжуд.
Бу услубият биргаликда ишлаб чиқилган (С++, Java, Visual Basic, SmallTalk ва бошқа
асосий дастурлаш тиллари, шунингдек ишланмалар ичида энг оммалашган – MS Visual Studio,
Delphi, PowerBuilder лар қўллаб-қувватланади) визуал моделлаштириш, автоматлаштирилган
тестлаш ва ҳужжатлаштиришнинг инструментал дастурий воситалари спектри билан қўллаб-
қувватланади, улар дастурий тизимлар яратишнинг ҳаётий циклини ўз ичига камраб олади.
Интернет тармоғида www.rational.com сайтида янги услубиятлар ва стандартлар, дастурий
маҳсулотлар, нащр этилган ишлар ва фоцдаланиш мумкин бўлган ресурслар тўғрисидаги кенг
ва доимо тўлдириб ҳамда янгиланиб бориладиган ахборотлар (шу жумладан ахборот
тизимларини тузиш ва алоҳида қарорларни амалга ошириш мисоллари) ни олиш мумкин. Шу
сайтнинг ўзида тизимни ишлаб чиқиш жараёнида юзага келадиган кўплаб масалалар ҳам
муҳокама қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: