16 – Мавзу: Электрон дарсликлар яратиш технологияси.
Режа:
1. Электрон дарсликларнинг таълимдаги роли
2. Электрон дарслик тушунчаси.
3. Электрон дарслик яратиш муаммолари
4. Электрон дарсликларга қўйиладиган талаблар
5. Электрон дарсликлар яратишда WEB технологиялар
Электрон дарсликларнинг таълимдаги роли.
Республикада электрон ўқув адабиётларидан фойдаланишга мўлжалланган ахборот
технологиялари воситаларини ривожлантириш, шунингдек, масофадан туриб ўқитишни
ташкил этиш бўйича салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Электрон адабиётлар яратишнинг
илмий-услубий томонлари кўпгина олимлар томонидан тадқиқ этилмоқда. 2004 йилдан
эътиборан электрон ўқув адабиётларидан фойдаланишнинг иккинчи тажриба-синов босқичи
бошланишига қарамай, таълим муассасалари учун электрон дарслик яратиш бўйича ишлар
анча суст кетмоқда. Бу ҳам бўлса электрон дарслик яратиш услубияти, унинг тузилиши, ўз
ичига оладиган компоненталарининг аниқ бир тизимга солинмаганли¬ги¬да бўлса керак.
Электрон ўқув адабиётларининг учинчи – ўқув жараёнида кенг фойда¬ла¬ниш босқичига ўтиб,
ўқув адабиётларнинг янги авлодини кенг ишлаб чиқариш ва таълим муассасаларини
таъминлаш учун ушбу йўналишдаги вазифаларни жадаллашти¬риш ҳозирги куннинг долзарб
вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу вазифалардан бири фанлардан электрон дарслик
яратишдир.
Электрон дарслик тушунчаси.
Дарслик – давлат таълим стандарти, ўқув дастури, услубияти ва дидактик талаблари
асосида белгиланган, муайян ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ёритилган, тегишли фан
асосларини мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган ҳамда турдош таълим йўналишларида
фойдаланиш
имкониятлари
ҳисобга
олинган
нашрдир.
Электрон дарслик эса, юқоридаги талабларни ҳисобга олган ҳолда, компьютер технологиясига
асосланган ўқув услубини қўллашга, мустақил таълим олишга, ҳамда фанга оид ўқув
материаллар, илмий маълумотларнинг ҳар томонлама самарадор ўзлаштирилишига
мўлжалланган бўлиб:
-
ўқув
ва
илмий
материаллар
фақат
вербал
(матн)
шаклида;
-
ўқув
материаллар
вербал
(матн)
ва
икки
ўлчамли
график
шаклда;
- мультимедиа (multimedia – кўп ахборотли) қўлланмалар, яъни маълумот уч ўлчамли график
кўринишда,
овозли,
видео,
анимация
ва
қисман
вербал
(матн)
шаклида;
- тактил (ҳис қилинувчи, сезиладиган) хусусиятли, талаба (талаба, тингловчи) ни «экран
оламида» стерео нусхаси тасвирланган ҳақиқий оламга кириши ва ундаги объектларга
нисбатан
ҳаракатланиш
тасаввурини
яратадиган
шаклда
ифодаланади.
Янги аср таълимини ривожланиш тенденцияси – ахборот технологияларини ўқув-тарбия
жараёнига кенг қўллаш ва тарқатишдир.
Бугунги куннинг энг асосий вазифаларидан бири турли предмет соҳасини ўз ичига
олган билимлар омборини яратиш деб ҳисоблаш мумкин. Янги ахборот технологияларини
136
таълимга татбиқ этиш таълимда анъанавий ўқитиш жараёнидан талабанинг ўзи таълим
жараёнини боришини аниқлайдиган янги жараёнига ўтишни таъминлайди.
Катта ошкораликда ўтадиган бу жараён келажакда таълим тизимида кескин инқилоб
қилишга қодир бўлади. Кўпчилик иқтидорли талабалар ўзларининг қобилияти ва қизиқишига
кўра мос равишда мустақил билим олиш имкониятига эга бўладилар. Таълимнинг бундай очиқ
тизимида чуқур билимга эга бўлган мактаб ўқитувчилари билимларини талабаларга етказишда
анчагина қийинчиликларни енгишга тўғри келади.
Ҳозирги кунда таълим муассасаларининг ҳаммасида ҳам компьютерли таълим ҳозирча
бемалол дейиш мумкин эмас. Электрон дарслик яратиш борасида анчагина ишлар қиланаётган
бўлинсада, ҳали электрон дарсликларга етишишда, оддий кутубхонанинг китобларига эга
бўлишдек, очиқ тизимлар мавжуд эмас. Албатта, таълим тизимини ривожланиши билан бундай
камчиликлар аста-секин йўқолиб боради.
Намунавий электрон дарсликларга мисоллар:
• Ўзбекистон XXI бўсағасида
• Амир Темур
• Ўқув энциклопедия
• Ҳуқуқ
• Имом Ал – Бухорий
• Имом Ал – Фарғоний
• Интернет
• Виртуал кутубхона (6 томли) ва бошқалар
Электрон дарслик яратиш муаммолари
Электрон дарсликлар яратиш жуда мураккаб ва қийин ишдир. Таълим техноло¬гияси
марказида талаба (талаба), технология мазмунида – талаба(талаба)лар томонидан мустақил
равишда таълим олиш қобилиятини ривожлантириш; ўқув фаолият асосида ҳамкорлик ётади.
Электрон дарслик ишлаб чиқишда учта асосий компонент: ўқув материални баён этиш, амалий
машғулотлар бажариш ва тескари алоқа (талабалар томонидан билимларни ўзлаштирганлик
даражасини
аниқлаш
жараёни)
эътиборга
олиниши
керак.
Электрон дарслик тўлалигича бир файлда бўлиши мақсадга мувофиқ эмас. У жуда катта
бўлади. Бу дарсликни компьютерга юклашдаги тезликни камайтиради ва мате¬риални
ўзлаштиришни қийинлаштиради. Ҳар бир мавзу битта ҳужжат сифатида тайёрла¬ниши
юқоридаги камчиликларни йўқ қилади.
Электрон дарслик яратишда юқори сифатдаги расмларни иложи борича камроқ қўллаш
керак.
Чунки
улар
дарсликни
компьютерга
юклашни
секинлаштиради.
Яхши электрон дарслик маъруза мобайнида намойиш этиш воситаси, компьютер синфларида
ташкил этиладиган мустақил ишлаш машғулотларида репититор, мустақил таълим олишга
восита, компьютерда лаборатория ишларини бажариш мобайнида услубий ёрдамчи, талабалар
томонидан билимларни ўзлаштиришини назоратчиси, амалий машғулотлар учун масала ва
машқлар билан таъминловчидир.
Лекин электрон дарсликда юқорида саналган имкониятларни мужассамланиши учун
дарслик яратаётган муаллифлардан педагогик маҳорат, билим ва уларда ўрганилаёт¬ган
предмет хусусиятини ҳисобга олувчи мураккаб услубий ишланмаларнинг бўлиши талаб
этилади.
Аввало электрон дарсликда боблар алоҳида бўлиши ва унга кўргазмалилик, ижобий
эмоционал фон тамойил, хушфеъллик ва қўйилган масалани ечишда кенг ёрдам бериш
тамойиллари қўлланилиши зарур.
Электрон
дарслик
билан
таълимнинг
энг
қулай
сценарийсини
танлашни
таъмин¬лай¬диган интерфаол тартибда ишлаш талабалар билим олишини фаоллаштиради.
Электрон дарслик абстракт мавжудотлар учун эмас, балки шахс билан ишлашга мўлжалланган.
137
Талаба ўзининг қобилияти, фанга қизиқиши ва унинг тайёргарлик даражасига қараб таълим
усулини танлаши керак.
Электрон дарслик талабани билим олишини вақт бўйича чегараламайди. Шунинг учун
ҳам ўқув материални ўзлаштириш вақти талабанинг хоҳишига кўра қисқариши ёки узайиши
мумкин.
Электрон дарслик талабаларга ахборотни ўқиш, маърузаларни эшитиш, амалий ва
лаборатория
машғулотларига
мўлжалланган
вазифаларни
ишларини
бажариш,
ўз
билим¬ла¬рини текшириш ва зарур ҳолларда уларни тўлдириш, ўз-ўзини назорат қилиш каби
билим шаклларини тавсия этиши мумкин. Ўз ичига тренажёрлар, амалий ва лаборатория
машғулотлари учун вазифалар, тестларни, бир вақтни ўзида билим бериш ва уларни
ўзлаштириш жараёнини назорат қилувчи дастурий таъминотга эга бўлиши керак. Бошқа¬ча
айтганда у курснинг асосий ахборотли қисмини баён этувчи тақдимот қилиш ташкил этувчиси;
олинган билимларни мустаҳкамлашга мўлжалланган машқлар, талабаларнинг билимларини
оқилона баҳолаш имкониятини берадиган тестлар каби учта компоненти бўлиши зарур.
Компьютерга мўлжалланган дарслик:
- бир онда тескари алоқани таъминлаши;
- зарур ахборотни тезликда топишга ёрдам бериши;
- гиперматнли тушунтиришларга кўп марта мурожаат қилишда вақтни иқтисод этиши;
- экранга матнни тўғридан-тўғри чиқарибгина қолмай, балки мультимедиа технологияси
орқали овозли таҳлил қилиш ва моделлаштириши;
- аниқ бир бўлим бўйича талабаларнинг ўзлаштириш даражаларига мос ҳолда тезликда
билимини бахолай олиш имконияти;
- зарур ўқув ахборотларни янгилаш имкониятини мавжудлиги билан анъанавий дарсликлардан
фарқ қилади.
Бошқача айтганда, электрон дарслик ўқув материалларини илмий ва кўргазмали қилиб
тасвирлаш; тахлилий имконияти; ахборотни тўла, тизимли ва мантиқий кетма-кетликда
тасвирлаш, ўқув материалини бир тизимда бериш ва фаоллаштириш каби ахборот-билим;
муаммоли;
ўқув
материалини
ўзлаштирилишининг
мустаҳкамлиги;
таълимни
дифференциаллашган
ва
яккама-яккаланганлиги;
мосланувчанлиги
ва
эмоционал
таъсирчанлиги каби психолого-педагогик; тўла дидактик таълим даврийлилиги, таълимни
интерфаоллиги, тескари алоқа, ўз-ўзини бошқариш вазифаларини амалга ошириш каби
бошқариш, шунингдек, аудитория ва аудиториядан ташқаридаги мустақил ишлаш жараёнида
дарслик билан ишлаш мумкинлиги; ишлашда қулайлилик; катта ҳажмдаги ахборотни
сақлашнинг осонлиги ва ўқув адабиëти билан ишлаш учун зарур махсус техник жихозларни
(масалан, компьютерларни) мавжудлиги каби ташкилий-технологик имкониятлари мавжуд
бўлишини тақозо этади.
Нашр этилган ўқув материалларнинг юқорида саналган дидактик имкониятлари -
анъанавий дарслик, дастурлаштирилган дарслик, электрон дарслик ва ўқув қўлланмалар¬ни
тажрибада таққослаб кўрилганда, энг кўзга кўринган белгиларни охирги тур (мультимедиали)
ўқув қўлланмаларда мавжуд эканлиги тасдиқланган.
Электрон дарсликларни яратишда имкони борича унинг зарур қисмларини принтер
орқали чоп этиш ва талабалар хохлаган пайтда уни ўқиш имконияти ҳам бўлишини назар¬да
ту¬тиш керак. Чунки матнни экрандан кўп ўқиш талабалар кўзига салбий таъсир этиши
мумкин.
Электрон дарсликларга қўйиладиган талаблар.
Таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнида фойда¬ла¬ниш учун мўлжалланган
электрон дарсликлар қуйидаги талабларга жавоб бермоғи лозим:
- редметдаги ахборотларнинг яхши тузилишга эгалиги;
- ўқув предметнинг тузилишидаги элементларига гиперматнли, намойишли, аудио ва
видеоизохларга асосий мавзуларни мос келиши;
138
- матн ва намойиш қилиш билан бир қаторда, дарсликни асосий бўлимлари бўйича
ўқитувчиларнинг ўқув материалини видео ёки аудио ёзувли баёнларини берилиши;
- расм, модел ва схемаларни тезликда тушунтириш тизимига эга бўлиши ва бунда
гиперграфикадан фойдаланилиши;
- кўп ойналик алоқани қўлланилиши;
- матн қисмларида зарур манбаларга мурожаат этишга мўлжалланган гипер¬матн тизимини
мавжудлиги;
- матн билан тушунтириш қийин бўлган предметнинг боблари қўшимча видеоахборот ва
анимациялик клиплар билан таъминланиши;
- аудиоахборотлар мусиқа билан олиб борилиши;
- талабаларнинг аудитория ва аудиториядан ташқарида бажариши керак бўлган вазифа ва
машқлар ҳамда уларнинг жавобларини берилиши;
- асосий тушунча ва модулларнинг изохли луғатини мавжудлиги билан анъана¬вий
дарсликлардан фарқ қилиши керак. Электрон дарсликнинг ҳар бир бўлимидан сўнг ўқув
материалини мустаҳкамлаш учун саволлар берилиши мақсадга мувофиқдир.
Таълим муассасаларида электрон дарсликларни фойдаланиш орқали ўқув-тарбия
жараёни жадаллаштирилади. Ўқув-тарбия жараёнини жадаллаштиришнинг асосий омиллари
қаторига:
- бир мақсадга йўналтирилганлигини кўтариш;
- талабаларнинг мотивациясини кучайтириш;
- ўқув мазмунини ахборотли ҳажмини кенгайтириш;
- талабаларнинг ўқув-билиш ҳаракатини фаоллаштириш;
- талабаларнинг ўқув амалий даражасини тезлаштиришларни киритиш мумкин.
Юқорида баён қилинганлар асосида электрон дарсликларни яратиш тамойилларини
санаш мумкин. Улар:
- ўқув ахборотларни нотекис ва кўп даражали тасвирлаш;
- мустақил ва яккалаштирилган билим олишга йўналтириш;
- талабанинг рухий фаолиятини - кузатиш, фикрлаш ва амалий фаолиятларини ривожланиш
хусусиятларини интеграциялашдир.
Ҳар қандай предмет бўйича тўла қонли электрон дарслик яратиш жуда мушкул иш.
ҳозирги кунда яратилган ва яратилаётган электрон ўқув адабиётлар сони унча катта эмас.
Ушбу ишни жадал одимлар билан амалга ошириш ва таълим муассасаларининг ўқув жараёнига
жорий этиш ҳозирги куннинг заруратига айланди. Қўйилган вазифани амалга ошириш учун
республикадаги
салоҳиятли
ва
тажрибали
ўқитувчи,
услубчи,
олим
ва
тизимли
программистларни бирлаштириб махсус электрон дарслик яратувчи гуруҳлар, имкониятдан
келиб чиққан ҳолда, хатто марказлар ташкил этиш зарур. Бу билан мустақил республикамиз
келажагини таъминлайдиган ёш авлодни янги ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда
ўқитиб, билимли, мустақил фикрлайдиган ва ривожланган чет давлатларининг ёшлари билан
рақобатдош кадрлар тайёрлашга замин яратган бўламиз.
Электрон дарсликлар яратишда WEB технологиялар
Электрон дарслик яратишда WEB технологиялардан унумли фойдаланилади. Бу
технологиянинг қуроллари сифатида Front Page ва Domino тизимларини, HTML ва DHTML
тилларини келтириш мумкин.
Дарсликнинг матни учун ихтиёрий матн мухаррири қўлланилиши мумкин бўлиб,
тайёрланган ҳужжатларни txt форматида ёзиб қўйиш мумкин. Матн дарсликнинг фақат
ахборотли қисмидир. Энг керакли компонента дарсликни тайёрлашдаги умумий услубдир
Front Page тизимида фрейм тушунчаси киритилган бўлиб, у экранни бир қанча алоҳида
қисмларга ажратиб доимий ахборотларни ҳосил қилиш имконини беради. Бундай ахборот
сифатида дарслик муаллифининг исми ва шарифи, ўқув муассаса номи ва бошқалар олиниши
мумкин. Лекин масаланинг бошқа яхши томони, дарсликнинг мазмунини жойлаштириш ва
139
матн бўйича харакатланиш (саҳифалаш) қулай. Шуни айтиш жоизки фреймларнинг ўзлари
ахборот жойлашадиган хотиранинг кўп қисмини эгаллай¬дилар ва матнларга жой кам қолади.
Электрон дарсликнинг яратилишини оддий китобга ўхшаш, яъни бетма-бет қилиб
фреймларсиз яратиш ҳам мумкин. Бундай ҳолда дарсликни юклаш вақти кўпаяди, чунки
китобнинг ўзи катта ҳажмда бўлади. Унда ҳаракат қилиш, яъни экранда саҳифалашнинг
осонлиги йўқолади. Лекин бунда ахборот фазоси анчагина иқтисод қилинади. Матн бўйича
ҳаракатланишини осонлаштириш учун экранда доимий жойлашган махсус тугма яратган
маъқул.
Lotus компаниясининг Domino тизими ёрдамида Internetда қатнашишни таъминлаш
мумкин. Domino тизими Web-иловаларни яратишда ёрдам беради. У қуйидаги хусусият¬ларга
эга:
• Web да янгиланувчи ва динамик ахборотларни қўллаб-қувватлайди. Domino мустақил
равишда хужжатларни кузатиш, назорат килиш ва эскиларини олиб ташлаш, электрон
келишувлардан
кейин
янгиларини
чиқариш,
Web
га
киришга
рухсат
олган
фойдаланув¬чиларни хуқуқ ва ролини кузатиш, фойдаланувчиларнинг хуқуқ ва ролига қараб
кўрилаётган ахборотларни динамик ўзгартириш;
• Web – сахифаларни тез ва осон генерация қилиш, Domino Notes тизими хужжатларини
HTML форматига трансляция қилиш имконини беради. Бу эса, HTML тилини ўрганишдан
халос этади.
Domino ёрдамида ўқитишнинг қудратли мухитини яратиш, яъни ўув курсларини
хусусидаги маълумотларни, топшириқлар ва уларнинг бажарилишининг назорати, ўқитиш
графигини ва хоказоларни сақлаш мумкин.
HTML тили
HTML (Hyper Text – Markup Language – гиперматнни белгилаш тили) Web броузери
учун ихтиёрий хужжат тайёрлашда ишлатилади. Бу тилнинг асосида мураккаб бўлма¬ган
буйруқлар мажмуаси ётади.
HTML орқали мантларни исталганча шаклини ўзгартириш ва турли рангли тасвирларни
қўшиш мумкин. Шунингдек, HTML бошқа хужжатлар билан боғлайдиган гиперматнли
алоқаларга эга. HTML тили хусусида бошланғич тушунчаларни берамиз.
HTML тилининг синтаксиси қуйидагича:
‹оператор1› ... ... ... ... ... ‹операторn›
Бу операторлар тэг деб аталади.
HTML хужжатларига ‹HEAD› ва ‹BODY› тэгларини киритиш тавсия этилади.
Web броузер матнларни ўқиганда хужжат бўлимларини аниқ ажратиб кқрсатади.
HTML тилининг тэгларини шартли равишда икки категорияга ажратиш мумкин:
• хужжатнинг бутунлигича Web броузерида қандай аксланишини аниқловчи тэглар
• хужжатнинг умумий хусусиятлари, масалан сарлавҳа ёки хужжат муаллифини тафсивловчи
тэглар.
Масалан,
‹TITLE› хужжат сарлавҳаси ‹/TITLE›
‹HTML› ... хужжат танаси... ‹/HTML›
Хужжатнинг сарлавҳа қисми тэги - ‹HEAD›
Хужжатнинг сарлавҳа қисми тэги - ‹HEAD› ‹HTML› тэгидан кейинги тэг сифатида келиши
шарт. Уни бошқа ҳеч қаерда ишлатиш мумкин эмас. Бу тэг орқали хужжатнинг умумий
тузилишини келтириш мумкин. Бошланғич ‹HEAD› тэги бевосита ‹TITLE› ёки хужжатни
тавсифловчи бошқа тэглардан олдин, тугатувчи ‹/HEAD› тэги эса хужжат тавсифлангандан
кейин ишлатилади. Масалан:
‹HTML›
‹HEAD›
‹TITLE› тингловчилар рўйҳати ‹/TITLE›
140
‹/HEAD›
...
‹/HTML›
Хужжат танасининг тэглари.
Хужжат танасининг тэглари ойнада HTML-хужжат компоненталарини акслантириш ролини
бажаради. Хужжат танаси бошқа хужжатларга кўрсатгичлар, матн ва форматланган
маълумотларни сақлаши мумкин.
‹BODY› - тэги.
Хужжат танаси ‹BODY› ва ‹/BODY› тэглари орасида бўлиши керак. Ҳужжат танаси – бу
сизнинг матн ва график тарзда бермоқчи бўлган маълумотингиз қисмидир.
‹BODY›
Хужжат мазмуни (операторлар тўплами)
‹/BODY›
Сарлавҳалар даражаларини аниқловчи тэглар - ‹Hn ›
HTML – хужжат тузилганда, матн оддий матн, матн қисмларининг сарлавҳалари¬га, юқори
даражадаги сарлавҳаларга ва ҳ.қ. бўлинади. Энг юқори – биринчи даражадаги сарлавҳалар 1,
кейингиси - 2, ва ҳ.қ. бўлади. Кўпгина броузерлар сарлавҳаларнинг олтита даражасини ва ҳар
бири учун алоҳида стильни аниқлайди. Олтинчи даражадан катта бўлган сарлавҳалар
стандартга кирмайди ва броузер томонидан қўлланмаслиги мумкин. 1-даражадаги
сарлавҳанинг синтаксиси қуйидагича:
‹H1› 1-даражадаги сарлавҳа ‹/H1›
Умумий ҳолда бошқа даражали сарлавҳалар қуйидаги синтаксисга эга:
‹Hn› n- даражадаги сарлавҳа ‹/Hn›
Бу ерда n сарлавҳа даражасини аниқловчи – 1 дан 6 гача бўлган рақам.
‹P› - абзац тэги
Абзацларни ҳосил қилиш учун ‹P› тэгидан фойдаланилади.
‹P› - тэги қуйидаги қўшимча параметрларга эга:
‹P ALIGN=left|center|right›
Мос равишда абзацни чапдан, марказдан ва ўнгдан текислаш имконини беради.
Хужжат элементларини марказлаш
Броузер ойнасида сиз хужжатнинг ҳамма элементларини марказлашингиз мумкин. Бунинг
учун сиз ‹CENTER› тэгидан фойдаланасиз:
‹CENTER›
ва
‹/CENTER›
тэгларининг
орасидаги
ҳамма элементлар ойнанинг марказида жойлашади.
Мисол тариқасида қуйидаги НТML тилида ёзилган программани 2 хил усулда кўрайлик.
1-усул
‹HTML›
‹HEAD›
‹TITLE› тингловчилар рўйҳати ‹/TITLE›
‹/HEAD›
‹BODY›
‹H2› 150-гурух тингловчилар рўйҳати ‹/H2›
‹H3› Тузилди: 25 сентябр 2004 йил ‹/H3›
‹P›Ушбу рўйхат 150-гурух тингловчиларининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ўз ичига
олади.
‹P›Рўйхатдан фақат «ИСТЕЪДОД» фондида фойдаланиш мумкин.
‹/BODY›
‹/HTML›
Сиз броузер экранида қуйидагини кўришингиз мумкин:
141
2-усул
‹HTML›
‹HEAD›
‹TITLE› тингловчилар рўйҳати ‹/TITLE›
‹/HEAD›
‹BODY›
‹H2› ‹CENTER› 150-гурух тингловчилар рўйҳати ‹/CENTER› ‹/H2›
‹H3› ‹CENTER› Тузилди: 25 сентябр 2004 йил ‹/CENTER› ‹/H3›
‹P›Ушбу рўйхат 150-гурух тингловчиларининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ўз ичига
олади.
‹P ALIGN=right› Рўйхатдан фақат «ИСТЕЪДОД» фондида фойдаланиш мумкин.
‹/BODY›
‹/HTML›
Сиз броузер экранида қуйидагини кўришингиз мумкин:
HTML тилининг энг афзаллиги шундаки, сизнинг хужжатингизни турли хил ва платформадаги
WEB-броузерларда кўриш мумкин.
HTML фреймлари
Фреймлардан фойдаланган ҳолда, сиз Web саҳифаларни кўпгина очиб ёпилувчи ойначалар
шаклига келтириб, ахборот тизимининг ташқи кўринишини ва иловаларнинг фаоллик
даражасини анчагина яхшилашингиз мумкин. Бундаги ҳар бир ойнача ўз номи билан алоҳида
фрейм шаклида иштирок этади ва экранда сичқонча ёрдамида унинг қлчамларини ўзгартириш
мумкин.
Фреймлар синтаксиси
Фрэймларни ишлатувчи хужжат формати оддий хужжат форматига жуда ўхшайди, фақат¬гина
BODY тэгининг ўрнига FRAMESET контейнери ишлатилади ҳолос.
‹HTML›
‹HEAD›...‹/HEAD›
‹FRAMESET›...‹/FRAMESET›
‹/HTML›
Фрэймларнинг умумий синтаксиси қуйидагича:
‹FRAMESET COLS="value" | ROWS="value"›
‹FRAME SRC="url1"›
‹FRAME ...›
...
‹/FRAMESET›
Умумий FRAMESET контейнери экранни бўлувчи ҳамма фрэймларни тавсифлай¬ди. Экранни
бир нечта вертикал ёки горизонтал ойналарга ажратиш мумкин. FRAME тэги ҳар бир фрэймни
алоҳида тавсифлайди.
DHTML
Динамик HTML. Бу тил хужжат объектининг моделига (Document Object Model) асосланган.
Бу
модел
асосида
Web
–
сахифалар
элементларининг
шажараси
тасвирланади.
Оддий электрон дарслик қуйидагиларни ўз ичига олади:
• ўқув дастурлари ва уларнинг календар режасини;
• ўқув, услубий ва маълумот берувчи материалларнинг матн, расм, схема тарзидаги
шаклларини;
• дарс матнларини, назорат саволларини;
142
• назорат саволлари ва жавоблари.
Интеллектуал таълим тизимлари концепцияси
“Бир умрлик таълим” негизидан “Умр давомида таълим” негизига ўтиш XXI асрнинг энг
муҳим муаммоларидан бири ҳисобланади.
Охирги йилларда дунё бўйича минглаб тармоқда таълим бериш программалари яратилди.
Лекин уларнинг аксарияти, юқорида келтирилган услубда яратилган бўлиб, гиперматн
саҳифаларидан иборат холос.
Шу нуқтаи назардан, электрон дарслик яратишнинг энг янги усуллардан бири таълим тизимига
мослашувчанлик ва интеллектуаллик даражасини киритишдир.
Интеллектуал таълим тизимларининг мақсади, ўқитиш фойдаланувчи ва ўқитиш
стратегияси соҳасидаги билимлардан фойдаланган ҳолда, шахсни ўрганиш ва ўргатишдир. Бу
мақсадга эришиш учун мослашувчанликнинг қуйидаги интеллектуал технологияла¬ридан
фойдаланилади.
Технологиянинг мақсади – ўқитиш кетма–кетлигининг занжирини яратиш, яъни ҳар бир
талаба учун шу материални ўзлаштиришда оптимал йўлни таклиф қилишдир. Текширишда
“ҳа” ёки “йўқ” жавобидан нарига ўтмайдиган ноинтеллектуал тизимлардан фарқли равишда,
тизимдаги интеллектуал тахлилчилар айнан қаерда хато ёки тўлиқ жавоб эмаслигини ва бунинг
сабабини, қайси мавзулар яхши ўзлаштирилмаганини аниқлаштиради ва кўрсатади.
Интеллектуал
таълим
тизимлари
технологиясидаги
мавжуд
концепцияларни
мослашувчанлик
бўйича
қуйидаги
турларга
ажратиш
мумкин:
мослашган,
мослашти¬риладиган ва мослашувчан.
1. Мослашган (adapted) гипермедиа – тизимлари.
Мослашиш элементлари тизимга, тизим яратувчиси томонидан тест ўтказилгандан кейин
киритилади. Лекин бу усулда тизим ҳар бир алоҳида фойдаланувчи учун коррект (тўғри)
бўлмайди.
2. Мослаштириладиган гипермедиа – тизимлари.
Фойдаланувчи талаби билан ўзгартириладиган таълим тизимлари. Бу маълум шакл¬даги
саволномаларни тўлдириш орқали, яъни фойдаланувчи моделини яратиш орқали амалга
оширилади. Тизимдаги маълумотлар шу моделга мослаштирилади. Бунда баъзи таълим
тизимлари фойдаланувчининг жуда мураккаб моделини, айримлари стандарт равишдаги
“бошланғич”, “ўрта” ва “эксперт” туридаги моделларни ўз ичига олади.
3. Мослашувчан (adaptive) гипермедиа – тизимлари.
Фойдаланувчи талабларига автоматик тарзда ўзи мослашадиган тизимлар. Бу тизимлар
фойдаланувчи моделини, унинг ахборот фазосидаги ҳаракатини кузатиб, ҳамда таълим
тизимларидаги тестлар орқали яратади. Фойдаланувчи моделига нисбатан тизим мосла¬шиб
боради, бунда фойдаланувчи таълимга тэгишли маълумотларни ўзлаштирганига қараб, доимий
равишда янгиланиб боради.
Мослашувчан гипермедиа – тизимларни яратишда бир қанча параметрлар:
фойдаланувчи мақсади, тайёргарлиги, тажрибаси, савияси ва таълим олиш тезлиги ҳисобга
олинади.
Фойдаланувчининг мақсади (ёки унинг вазифаси) – бу фойдаланувчининг шу
гипер¬медиа – тизимда бажараётган ишига кўпроқ боғлиқ параметрдир. Фойдаланувчи
мақсади – бу энг кўп ўзгарувчан хусусиятдаги тафсифдир. Бу тизим билан ҳар сеансда, баъзи
ҳолларда эса сеанс давомида ўзгаради. Таълим тизимларида мақсадларни деярли тез ўзгарувчи
махаллий (ёки қуйи даражадаги) мақсадлар ва деярли ўзгармас умумий (ёки юқори
даражадаги) мақсадларга ажратишади.
Мослашувчан гипермедиа – тизимларида, фойдаланувчининг билим даражаси
мослашиш учун асосий манба ролини ўйнайди. Тизим, фойдаланувчининг билим даражаси
хусусидаги бахони доимо янгилаб бориши ва мослашув компонентаси тизим мослаштириш
қадамларида фойдаланувчининг ҳақиқий билим даражасини ҳисобга олиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |