Битирувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда
малакавий амалиётни ўрни
СамДАҚИ доц Рахимов А.Қ, ўқитувчи Тураева Н.
Хожикурбонова Сабоҳат 301 кт БваИК талабаси
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасларида касб таълими
йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларнинг аксарияти ўрта махсус касб
“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
177
хунар таълими тизимида ўқитувчилик фаолиятини олиб бориладилар.
Уларнинг
касбий
компетентлигини
шакллантиришига
катта
эътибор
қаратилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасида ўқитувчи кадрларнинг маънавий қиёфаси,
ақлий салоҳияти ҳамда касбий маҳоратига нисбатан жиддий талаблар
қўймоқда. Чунончи, бу борада Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти
И.А.Каримов қуйидагиларни қайд этади: «Тарбиячи – устоз бўлиш учун,
бошқаларнинг ақл-идрокини ўстириш, маърифат зиёсидан баҳраманд қилиш,
ҳақиқий ватанпарвар, ҳақиқий фуқаро этиб етиштириш учун, энг аввало,
тарбиячининг ана шундай юксак талабларга жавоб бериши, ана шундай буюк
фазилатларга эга бўлиши керак»
Ўқитувчи – таълим ва тарбия мазмунининг
бошқарувчиси,
ўқувчиларнинг бутун онгли фаолиятининг ташкилотчиси ҳисобланади. Унинг
шахсида педагогик қадр-қимматнинг объектив ва субъектив хусусиятлари
ифодаланади. У объектив билим, малака ва кўникмаларнинг миқдорини
ўзлаштиради ва шахсий қобилиятлари меъёрида уларни шакллантиришни
ташкил қилади.
Жамият ривожлангани сари шу жамият талабига жавоб берадиган
шахсларни етиштириш эҳтиёжи ҳам ортиб борган. Ёш авлодни касб таълими
йўналишида ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида тажрибаларнинг бойиши, назарий
жиҳатдан кенгайиши ва ҳаётда қўлланилиши натижасида педагогика алоҳида
фан сифатида ривожланди.
Педагогик тажриба асоси педагог-ўқитувчининг фаолиятининг маҳорати
ва ўқувчиларнинг бу фаолиятдаги ролининг йиғиндисидан ташкил топади;
Педагогик тажриба ўқитувчининг олий ўқув юртини тугатгандан сўнг
аста-секин тўпланиб, у реал педагогик фаолият даврида аста-секин юзага кела
бошлайди. Илғор педагогик тажрибанинг пайдо бўлиши ва ўсишида қуйидаги
касбий педагогик билимлар мажмуи ётади:
а) Таълимнинг мақсади асослари.
б) Ўқувчилар таълимининг мазмуни ва давлат таълим стандартлари,
талаблари.
в) Ҳар бир ўқувчининг псиҳологик-педагогик диагностик маълумотлари ва
шунингдек, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари.
г) Педагогик фаолиятга тизимли ёндашув асослари, унинг мазмуни,
тузилиши ва моҳиятлари.
д) Ўқитувчининг керакли касбий зарурий шахсий сифатларини билиши;
е) Ҳозирги замон педагогик
жараёни ривожланишининг асосий
тенденциялари.
Бу кўрсатилганларнинг қайси бирларининг йўқлиги ёки ривожланиш
даражасининг етарлича юқори бўлмаслиги ўқитувчининг юксак даражали
маҳорат ҳосил қилиш имконини бермайди.
Касбий-педагогик билимлар ва кўникмалар умумий ҳолда қуйидагиларни
ўз ичига олиши зарур:
Do'stlaringiz bilan baham: |