“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
265
қисқа давр ичида бу фикр ўз исботини топди. Бу жараёнлар осонлик билан
кечмаганлигини яхши биламиз.
Ўтган асрнинг 80-90 йилларидаги ташқи ҳамда ички вазиятларни
барқарорлаштириш
йўлида
қанчалик
захмат
чекилганлиги,
халқнинг
тинчлигини асраш учун ўз ҳаётини тикиб бўлса ҳам бунга эришганлиги, ҳар
қандай оғир вазиятда кучли ирода намоиш эта олганлиги барчамиз ҳамда
келажак авлод учун ибрат мактаби бўлиб қолди. “Шахсан мен бутун ҳаётимни,
бутун умримни халқимнинг озодлиги, Ватанимиз мустақиллигига бағишладим
ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмайман”
1
, - деган сўзларидаги шижоат ҳамда
садоқат қалбларимизни ларзага солади, улуғ инсондан ибрат олиш туйғуси
жўш уради.
Ислом Каримов ўз асарлари, маъруза ва суҳбатларида Шарқ халқлари,
маданияти тараққиёти ҳақида сўз юритиб, бу халқларнинг тарихи хусусида,
уларнинг оғир ўтмишларида чекилган машаққатлари ва бугунги даврдаги
тараққиётига қандай эришганлиги ҳақида тўхталиб, “корейс табиати”, “япон
характери” каби сўзларни тез-тез ишлатганлигини гувоҳи бўлганмиз. Уларни
мисол келтиришдан юртбошимизнинг мақсади Ватанимиз истиқболи ва
тараққиёти учун бизнинг халқимиз ҳам шижоат кўрсата олишига ишонар эди
ва бу шижоатни халқимиз, “Ўзбек шижоати”ни кўрсата олди. Ўзбекистон
халқи “Ўзбек модели” асосида, “Ўзбек шижоати”ни кўрсата олганлигини бугун
бутун жаҳон ҳамжамияти эътироф этмоқда. Юртбошимиз ўз асарларида қайд
этиб,
қувонган
қуйидаги
кўрсаткичлар
сўзларимизнинг
исботидир.
“Швейцария жаҳон иқтисодий форуми”да эътироф этилганидек, 2014 йилдан
2017 йилгача бўлган даврда йиллик ўсиш даражаси энг юқори бўлган
давлатлар орасида Ўзбекистоннинг бешинчи ўринда қайд этилганлиги албатта
кўп нарсадан далолат беради. Биз жаҳон ҳамжамиятида ижтимоий соҳага,
таълим соҳасига қаратилаётган эътиборимиз ҳамда амалдаги ишларимиз билан
ҳам ўрнак бўла олиш даражасига эришганлигимиз бу биринчи президентимиз
ғояларининг асосли эканлигининг исботидир. Бугун Ўзбекистонни янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг аниқ дастур асосида
жадал амалга оширилаётганлиги ва бу йўлда халқнинг бирдамлиги шак-
шубҳасиз Ўзбекистон тинчлиги ва тараққиётининг кафолатидир.
Кечаги ўтмишдан сабоқ чиқариб, келажак сари ишонч билан одимлаш
ғоясининг, ташаббусининг ёрқин наъмунаси ҳисобланган Ислом Каримовнинг
ташаббускорлик фазилати алоҳида ўрганилиши лозим бўлган жиҳатидир.
Фуқаролик жамиятининг асосларидан ҳисобланган маҳалла бошқарувининг
ҳуқуқий пойдевори пухта яратилганлиги, юртимизда анъана тусини олган
ҳамда ўзининг самарасини кўрсатаётган яна бир жиҳат, жорий йилларнинг
алоҳида ном билан ижтимий соҳанинг равнақи учун омил бўлиб хизмат
қилаётгани, маълум муддатга белгиланган алоҳида дастурларнинг қабул
қилиниши ва уларнинг амалдаги ижросидир.
Юртимизда амалга оширилаётган бундай тизимни бугун бошқа нуфузли
давлатлар ҳам ўрганиб тан олаётганлиги сир эмас. “Савоб ишни ҳар куни
қилиши керак, савоб ишни ҳар ким қилиши керак” дейилган ҳиқматни
1
Каримов И.А. Она юртимиз бахту-истиқболи ва буюк келажак йўлида хизмат қилиш –энг олий
саодатдир. - Тошкент. “Ўзбекистон”. 2015, (95-бет)
Do'stlaringiz bilan baham: |