“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
167
салоҳиятини шаклланишига, қизиқишини оширшга шарт-шароит яратади ва
шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини
бажаради. Ўргатиш жараёнида ўқувчи асосий фигурага айланади.
Интерфаол методлар мулоқот-ўқув материалини ўзлаштиришни жамоа,
гуруҳ ёки жуфт бўлиб ташкил қилишни кўзда тутиб, машғулот мазмунининг
таркибий қисми ҳисобланади, яъни ўқув ўрганув жараёни педагог ва
ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги ўқув фаолият кўрсатиши орқали ташкил
қилинади.
Ҳар бир дарс, мавзунинг ўзига хос технологияси мавжуд, яъни ўқув
жараёнидаги педагогик технология – фаол ўрганувчи жараён бўлиб, у
ўқувчининг коммуникатив эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда алоҳида мақсадга
йўналтирилган, олдиндан лойиҳалаштирилган ва кафолатланган натижа
беришига қаратилган педагогик жараёндир.
Янги
педагогик
технологиялар
ўқитиш
жараёнини
олдиндан
лойиҳалаштиришни таққозо қилади. Бунда ўқитувчи ўқув материалининг
ўзига хос томонини, уни тушунтиришда ва мустақил иш жараёнида
мустаҳкамлашда коммуникатив вазиятни, ўқувчиларнинг мулоқот эҳтиёжини,
таълимнинг техника воситалари ва барча аудио-визуал, экстралингвистик ва
эмоционал таъсир воситаларидан фойдаланиш имкониятларини ҳисобга олиш
лозим, ва шундагина, керакли кафолатланган натижага эришиш мумкин.
Ўқитиш жараёнида ўқувчиларга шахс сифатида қаралиши, турли
педагогик технологиялар ҳамда замонавий методларни қўлланилиши уларни
мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, ҳар бир масалага ижодий ёндошиш,
масъулиятни сезиш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, таҳлил қилиш,
илмий адабиётлардан унумли фойдаланишга, энг асосийси, ўқишга, фанга, ўзи
танланган касбига бўлган қизиқишларини кучайтиради.
Янги педагогик технологиялар янги таълим тизими, мазмуни, ўқув режа,
дарсликлар асосида ўқув жараёнини лойихалаштиришга ҳам янгича ёндошиш
ва ташкил этиш зарурати туғилмоқда.
Ноанъанавий таълим технологиялари асосан ўқувчиларнинг ўзаро
ҳамкорликдаги
ўқув
фаолиятини
ташкил
қилиш
ва
бошқаришга
йўналтирилган, мулоқотга киришув йўлларини ўргатувчи, ўзлаштиришни
репродуктивлигини таъминлашни, кўникма ва малакаларни бир тизимга
солган ҳолда кетма-кет шакллантириш ва такомиллаштиришни, бу жараённи
мустақил изланишга, йўналтирилган инновацион технологиядир. Бундай
фаолият ўрганиш жараёнини жуфт ва гуруҳ булиб ишлаш орқали
моделлаштириш, лойиҳалаш (тадқиқот) ва турли ўйинлардан фойдаланиш
каби усуллар орқали ташкил қилинади.
Хулоса қилиб айтганда, мулоқат бўлмаган жойда унинг ўрнини инновацион
технология методлари орқали, хорижий тилни ўзлаштириш самарадорлиги
янада ошади. Биз буни юқорида кўрсатиб ўтилган педагогик техналогия
асосидаги услубларда кўриб ўтдик.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.Абдуллаев Ю.Н., Бушуй А.М. Коммуникативная методика обучения
Do'stlaringiz bilan baham: |