“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
149
1-БОСҚИЧ-
Ўқув ма материалларини идрок қилишдан иборат. Бунда
талаба таълимнинг мазмуни билан танишиб, ўзининг билиш вазифаларини
нималардан иборат эканлигини тушуниб олади. Бунда сезги идрок, тасаввур
каби жараёнлар иштирок этади.
2-босқич.
Улар ўқув материалларини тушуниб оладилар, унинг моҳиятини
англайдилар ва умумлаштирадилар. Натижада уларда янги билимлар пайдо
бўлади. Бунинг учун улар
анализ, синтез, таққослаш, хулоса чиқаришдан
фойдаланадилар.
3-босқич
. Янги билимлар, машқлар, мустақил ишлар ўқитувчининг
қўшимча изоҳлари орқали мустаҳкамланади.
4-босқич.
Улар ўзлаштириб олган билимларини амалиётга татбиқ
қиладилар.
Талабаларнинг дарс вақтида ўқиш сифати ва маҳсулдорлиги қанчалар
юқори даражада бўлса, шунчалик уларнинг мустақил билиш фаолияти ташкил
қилинган ва таъминланган ҳисобланади. Шу боисдан ҳам дарс давомида "фикр
юритиш асбоби" тўғри ясалиши лозим. Бу ерда янги билимлар назарияси ва
усулларини мустақил равишда ўзлаштиришга қулайлик яратиш орқали олинган
методологик билимлар ҳақида сўз юритилмоқда.
Талабаларнинг ижодий билиш фаолияти бу назарий билимлар олиш ва
уларни мустақил изланиш асосида амалиётда қўллай билишидир. Талабанинг
ўқув-билиш жараёнида икки турдаги маълумот кузатилади: эсда олиб қолган
маълумотларни тиклаш (
репродуктив
) ва олдиндан билиш маълумоти
(
прогноз
). Эсда олиб қолган маълумотлар – бу ўқувчи томонидан тайёр ҳолда
ўзлаштириладиган ўқув материалидир. Бунда ўқувчи онгига маълумот келиб
тушади ва уни қайд қилади, сўнгра нутқи орқали юзага чиқаради. Бу эса
ҳақиқатдан ҳам ўта индивидуал, шахсга қаратилган таълим технологиясидир.
Бу шахсга қаратилган технологиялар орқали билимлар тўрт даражада
ўзлаштирилади:
I-репродуктив даража талабалар савол-топшириқларга ўқув материалининг
мазмунини ўзгартирмаган ҳолда жавоб беради ва ўқитувчи бу даража учун
репродуктив даражадаги топшириқларни тузади.
II-продуктив даражада талабалар ўзлаштирган билимларини таниш, одатий
вазиятларда ўқув материали мазмунини қайта ишлаш орқали жавоб
қайтарилишига асос яратилади.
III- қисман изланишли даражада талабалар ўзлаштирган билимларини янги
вазиятларда қўллашлари назарда тутилади.
IV- ижодий даражада талабалар ўзлаштирган билимларини кутилмаган
ностандарт вазиятларни қўллашларига имкон яратилади.
Бунда ҳар бир талаба ўзлигича ҳаракат қилиши, ўқитувчи ёрдами эса
турлича кўринишларга эга бўлиши мумкин. Лекин, уларнинг ҳар бирида
ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлиги, таълим мақсадларини ойдинлаштирилиши,
натижалар тушунарли бўлиши, айрим ўқувчиларнинг ўз хатоларини англаши,
“алоқа канали” нинг ўрнатилиши ва ўқишнинг эҳтиёжга айлантирилиши
шартдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |