112
11. ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИ ВА УНИНГ ХИЗМАТЛАРИ.
11.1. Компьютер тармоқлари.
Компьютер тармоғи битта компьютерни иккинчиси билан ўзаро боғлаш ва
маълумот узатиш учун мўлжалланган. Компьютер тармоқлари улардаги
компьютерлар жойлашуви ва боғланиш усули бўйича маҳаллий ва глобал турларга
бўлинади.
Маҳаллий компьютер тармоғида компьютерлар битта хона, ёнма-ён хоналар,
қаватлар ёки биноларда жойлашган бўлади. Одатда уларни ўзаро боғлаш учун
тармоқ кабелидан фойдаланилади. Тармоқ кабелининг бир қатор
турлари мавжуд,
масалан:
жуфтлик, коаксиал ва
шиша толали.
Тармоқдаги компьютерларнинг ўзаро уланиш тузилмаси
тармоқ топологияси
дейилади. Тармоқ топологиясининг қуйидаги турлари мавжуд:
Умумий боғлам;
Айлана;
Юлдузсимон.
Тармоқдаги компьютерларнинг ўзаро уланиш усули,
маълумот алмашиш
асосларини белгиловчи восита – бу
тармоқ технологиясидир. Тармоқ технологияси
тармоқдаги компьютерлар маълумот алмашиш услуби,
компьютерлар максимал
сони, улар орасидаги масофа, тармоқ кабели ва анжом-ускуналарини белгилайди.
Тармоқ технологияларининг асосий турлари:
Ethernet;
Arc Net;
Token Ring;
Fast Ethernet;
Gigabit Ethernet;
FDDI;
100VG Any-LAN.
Компьютерни тармоққа улаш учун унда махсус қурилма –
тармоқ адаптери
мавжуд бўлиши шарт. У система блокининг асосий платаси
таркибига киритилган
ёки унинг бўш уяларидан бирига ўрнатилган бўлиши мумкин.
Тармоқдаги компьютерлар ўзаро мулоқотда бўлиши ва маълумот алмашиши
учун махсус восита –
тармоқ протоколи ишлаб чиқилган. Тармоқ протоколи
компьютерларнинг ўзаро боғланиш ва мулоқотда бўлиш тартиб-қоидасини
белгилаб, ўзаро маълумот алмашиши керак бўлган компьютерлар бир хил тармоқ
протоколидан фойдаланиши лозим. Тармоқ протоколининг қуйидаги
асосий
турлари мавжуд:
NetBEUI;
IPX/SPX;
TCP/IP;
113
POP3;
SMTP.
Юқорида
кўрсатилган
тармоқ
протоколларидан TCP/IPдан
кенг
фойдаланилади, чунки ундан нафақат маҳаллий, балки глобал тармоқда ҳам
фойдаланиш мумкин.
Глобал тармоқда компьютер орасидаги масофа узоқ бўлиб, улар ўзаро
маълумот алмашиши учун мавжуд телефон тармоқлари, махсус тармоқ
магистраллари, сунъий йўлдош алоқаси қўлланилади. Глобал тармоқларнинг энг
оммабоп ва машҳури бу
Интернет тармоғидир.
Компьютерни глобал тармоққа улаш учун унга махсус қурилма –
модем
(модулятор-демодулятор) ўрнатилиши шарт. Модем телефон тармоғи орқали
Интернет провайдерига уланиб, Интернет каби глобал тармоқда ишлаш имконини
яратади. Модемларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд:
Ички модем (Internal Modem) компьютернинг
асосий платасида жойлашган.
Ташқи модем (External Modem) алоҳида қурилма бўлиб, компьютерга кабель
ёрдамида уланади.
Ихчам компьютер модеми (PCM/
PCMCIA) алоҳида плата кўринишида бўлиб,
асосий платанинг ички ёки ташқи бўш уясига ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: