Чизма яратиш.
Wordда чизма яратиш учун бош менюнинг Вставка (Жойлаш) бўлимидан
Рисунок (Расм) бандидаги Создать рисунок (Расм яратиш)ни танлаш керак.
Натижада экранда тўғри тўртбурчак шаклидаги майдонча ҳосил бўлади ва унга
турли тайёр геометрик шаклларни жойлаштириб, вектор графикаси асосида чизма
тайёрлаш мумкин:
Бунда экранда пайдо бўлган Рисование (Расм чизиш)
ускуналар панелидан фойдаланиш мумкин. Одатда бу
панель экраннинг пастки қисмида пайдо бўлади.
Унинг Рисование (Чизиш) тугмаси асосий чизиш
амаллари жойлашган менюга йўл очади. Автофигуры
(Тайёр
шакллар)
тугмаси
мавжуд
геометрик
шаклларни танлашга имкон яратади. 3-тугма ёрдамида тўғри чизиқ кесмасини, 4-
тугма ёрдамида пайкон шаклидаги кесмани, 5-тугма билан тўғри тўртбурчакни, 6-
тугма билан айлана ва эллипсларни чизиш мумкин. 7-тугма расмга матн киритиш
учун, 8-тугма матнни геометрик шаклда тасвирлаш учун хизмат қилади. 9-, 10- ва
11-тугмалар ҳужжатга мос равишда диаграмма, тасвир ва расм киритишга хизмат
қилади. 12-, 13- ва 14-тугмалар мос равишда қоғознинг, чизиқларнинг ва матннинг
рангини танлашга ёрдам беради. 15-, 16- ва 17-тугма ёрдамида чизиқларнинг
қалинлиги, уларнинг ва учларининг турлари ўзгартирилади. Охирги икки тугма
геометрик шаклларга соя бериш ва уларни қавариқ кўринишда тасвирлаш учун
ишлатилади.
Расм чизиш панелида асосий геометрик шакллар келтирилган бўлиб,
уларнинг қолганларини панелнинг Автофигуры (Тайёр шакллар) бандидаги меню
орқали чақириш мумкин. Уларнинг кўпчилиги қуйидаги расмда келтирилган.
Улар орасида чизиқлар алоҳида ўрин эгаллайди. Геометрик шакллар маълум
соҳани эгаллайдилар ва бу соҳани бирор ранг билан бўяш мумкин. Улардан фарқли
ўлароқ, чизиқлар (ёпиқ чизиқлардан ташқари) экранда бирор соҳани эгалламайдилар
ва улар учун соҳани бўяш (Заливка) ва соҳани шаффоф қолдириш (Нет заливки)
1
2
3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
81
каби амалларнинг маъноси йўқ. Лекин Wordда бундай чизиқларнинг учлари бир-
бири билан кўринмас чизиқ ёрдамида бирлаштирилади ва улар ҳам маълум бир
соҳани эгаллайдилар.
Чизиш панелининг Автофигуры (Тайёр шакллар) менюсининг Линии
(Чизиқлар) бўлимидан чап паст бурчагидаги Кривая (Эгри чизиқ)ни танлаймиз.
Сичқонни унинг боши турадиган жойга олиб келиб чертамиз, сўнгра бурилиш
нуқталарининг ҳар бирида сичқонни чертиб чиқиб, охирида икки марта чертамиз.
Ҳосил бўлган чизиқ устига сичқонни олиб келиб, ўнг тугмасини чертамиз, пайдо
бўлган контекст менюдан Формат автофигуры бандини танлаймиз. Пайдо бўлган
мулоқот ойнасида Цвета и линии (Ранглар ва чизиқлар) жилдини танлаб, шаблон
(қолип)дан чизиқларни, толщина (қалинлиги)дан чизиқ қалинлигини 1,5 пункт
қилиб, начало (боши) ва конец (охири)дан бир учини тўмтоқ, иккинчисини ўқ-ёй
каби учли қилиб танлаймиз. Натижада чизиқнинг кўриниши ўзгаради.
82
Do'stlaringiz bilan baham: |