Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc



Download 4,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/88
Sana22.02.2022
Hajmi4,43 Mb.
#82655
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

 
Интернет ва интранет. 
Интернет – бу аввалдан қабул қилинган келишувлар асосида фаолият 
кўрсатувчи жаҳон глобал компьютер тармоғидир. Унинг номи «тармоқлараро» 
деган маънони англатади. У маҳаллий (локал), минтақавий ва глобал компьютер 
тармоқларини бирлаштирувчи ахборот тизими бўлиб, ўзининг алоҳида ахборот 
майдонига эга бўлган виртуал (хаёлий, фақат компьютер хотирасида мавжуд 
бўлган) тўпламдан ташкил топади. 
Интернет унга уланган барча компьютерларнинг ўзаро маълумотлар 
алмашиш имкониятини яратиб беради. Ўзининг компьютери орқали интернетнинг 
ҳap бир мижози бошқа шаҳар ёки мамлакатга ахборот узатиши мумкин. Масалан, 
Тошкентдаги Навоий кутубхонаси каталогини кўриб чиқиши, Амир Темур 
музейининг охирги кўргазмасига қўйилган экспонатлар билан танишиши, xaлқаро 
анжуманларда иштирок этиши, банк муомалаларини амалга ошириши ва ҳатто 
бошқа мамлакатларда истиқомат қилувчи тармоқ мижозлари билан шахмат ўйнаши 
мумкин. 
Интернет XX асрнинг энг буюк кашфиётларидан бири ҳисобланади. Ушбу 
кашфиёт туфайли бутун жаҳон бўйлаб ёйилиб кетган юз миллионлаб 
компьютерларни ягона ахборот муҳитига бириктириш имконияти туғилди. 
Фойдаланувчи нуқтаи назаридан таҳлил қиладиган бўлсак, интернет, биринчи 
навбатда, тармоқ мижозларига ўзаро маълумотлар алмашиш, виртуал мулоқот 
қилиш имконини яратиб берувчи ахборот магистрали вазифасини ўтайди, 
иккинчидан эса унда мавжуд бўлган маълумотлар базаси мажмуаси дунё билимлар 
омборини ташкил этади. Бундан ташқари, интернет бугунги кунда дунё бозорини 
ўрганишда, маркетинг ишларини ташкил этишда замонавий бизнеснинг муҳим 
воситаларидан бирига айланиб бормоқда. Интернет ўзини ўзи шакллантирувчи ва 
бошқарувчи мураккаб тизим бўлиб, асосан учта таркибий қисмдан ташкил 
топгандир: 
техник; 


114
дастурий; 
ахборот. 
Интернетнинг техник таркибий қисми ҳар хил турдаги компьютерлар, алоқа 
каналлари (телефон, спутник, шиша толали ва бошқа турдаги тармоқ каналлари) 
ҳамда тармоқ техник воситаларидан ташкил топган. Интернетнинг ушбу техник 
воситалари доимий ва вақтинчалик асосда фаолият кўрсатиши мумкин. Улардан 
ихтиёрий бирининг вақтинчалик ишдан чиқиши Интернет тармоғининг умумий 
фаолиятига асло таъсир этмайди. 
Интернетнинг дастурий таъминоти (таркибий қисми) тармоққа уланган 
хилма-хил компьютерлар ва тармоқ воситаларини ягона стандарт асосида (ягона 
тилда) мулоқот қилиш, маълумотларни ихтиёрий алоқа канали ёрдамида узатиш 
даражасида қайта ишлаш, ахборотларни қидириб топиш ва сақлаш ҳамда тармоқда 
ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим вазифаларни амалга оширувчи 
дастурлар мажмуасидан иборатдир. 
Интернетнинг ахборот таркибий қисми Интернет тармоғида мавжуд бўлган 
турли электрон ҳужжат, график, расм, аудиоёзув, видеотасвир ва ҳоказо 
кўринишдаги ахборотлар мажмуасидан ташкил топган. Ушбу таркибий қисмнинг 
муҳим хусусиятларидан бири шуки, у бутун тармоқ бўйлаб тақсимланиши мумкин. 
Масалан, компьютерингизда ўқиётган электрон дарслигингизнинг матни бир 
манбадан, расмлари ва товуши иккинчи манбадан, видеотасвир ва изоҳлари эса 
учинчи манбадан олиниши мумкин. Шундай қилиб, тармоқдаги электрон ҳужжатни 
ўзаро мослашувчан "гипер-боғланишлар" орқали бир неча манбалар мажмуаси 
кўринишида ташкил этиш мумкин экан. Натижада миллионлаб ўзаро борланган 
электрон ҳужжатлар мажмуасидан ташкил топган ахборот муҳити ҳосил бўлади

Download 4,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish