Проблемы архитектуры и строительства
2016, №2
94
олиб борилмоқда.
Керамзит ишлаб чиқариш уни қуритиш ва
пишириш жараёнлари асосан бир барабанли
айланма ҳаракатланувчи печ ёрдамида амалга
оширилмоқда. Цилиндрик кўринишдаги печ-
нинг тузилиши пўлат металлдан тайёрланиб,
унинг ички қисими ўтга чидамли ғишт билан
қопланган.
Печнинг айланма ҳаракатланиши электро-
двигател ёрдамида, парракли цестерналар
орқали амалга оширилади. Печ тўлдирувчи ва
тўкилувчи қурилмалардан ташкил топгандир.
Керамзит ишлаб чиқаришнинг технология-
сини яратишда лаборатория шароитида хома-
шёдаги сино внаъмуналари олиниб танланади.
Айланма ҳаракатланувчи барабанли печ-
ларда керамзитни пишириш вақти 35-40 ми-
нутни ташкил этиб, шундан дастлабки 18-20
минут давомида 600°С ҳароратгача қиздири-
лади,
ва
2-4
минут
давомида
ҳарорат
1200÷1250°С гача оширилади, ушбу ҳароратда
10÷12 минут давомида пиширилади, сунг эса
2-3 минутда 1000 -900°С гачасовитилади.
Юқори ҳарорат таъсирида тўпроқли модда-
дан суюқлик миқдори ажралиб дегидратация
аморфизация жараёни кўзатилади.
Гранулларнинг ўзаро бир-бирларига ва печ-
нинг ички қисмида футеровкага ёпишиш
ҳолатининг олдини олиш учун, шишишда мак-
симал ҳарорат 1250÷1275°С дан ошмаслиги,
шишишнинг ҳарорат интервали печда 50÷70°С
дан кам бўлмаслиги керакдир.
Печларда юқори сифатли кўрсатгичга эга
бўлган керамзит ишлаб чиқариш, қуритиш,
пишириш ва совитиш жараёнлари тартиблари-
га, печдаги гранул ички қисми ва газ
ҳолатларига боғлиқдир.
Айланма ҳаракатланувчи печларда гранул
хом ашёларига термик ишлов беришда газлар
қуйидаги ҳолатларга боғлиқдир:
-тутун газининг таркибига;
-ортиқча ҳаво миқдори қийматига;
-тупроқли таркибдаги органик аралашма-
лардан ажралиб чиқаётган газнинг таркибига;
-печга киритилаётган турли хил минерал-
лардан кимёвий боғлиқликдаги сувларнинг
ажралиб чиқишига, гранул хомашёсининг
бўғланишда ажралиб чиқаётган намлигига.
Босим остида печга узатилаётган тутун гази
маҳсулоти ва ортиқча ҳаво миқдори, печнинг
иш жараёнида печнинг марказий ўқ қисмига
қараб ҳаракатланади.
Қуритиш, иситиш ва пишириш жараёнида
хомашёдан чиқаётган бўғ ва газ кўринишли
маҳсулотлар грануллардан ўтиб аралашиб, ту-
тун гази билан биргаликда чиқиб кетади.
Айланма ҳаракатланувчи печларда пиши-
рилаётган грануллар ва тутун газининг
ҳаракати қарама-қарши оқимда ҳаракатланади.
Ҳароратнинг
ўзгаришига
қараб
айланма
ҳаракатланувчи печларни шартли равишда
қуйидаги оралиқ майдонларига бўлиш мумкин:
1-расм. Керамзит пиширувчи барабанли печнинг
ўлчов тасвири. Синов давомида ўлчанган нуқталар.
I-газ ёндиргичга келаётган газнинг босими. II-
Печнинг керамзит ишлаб чиқариш қуввати. III-Печ
бўйлаб тутун газининг камайиши. IV-Барабандан
чиқаётган тутун газининг ҳарорати. 1-айланма ха-
ракатланувчи керамзит пиширувчи печ; 2- печга
гранулнинг узатилиши; 3-газ йўлаги; 4-тутун
чиқувчи қувур; 5-печнинг қуйи қисми; 6-газ ёндир-
гич; 7-совутиш барабани.
Do'stlaringiz bilan baham: