Microsoft Word 11June2019 Jamila Avtoreferat docx


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/30
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#213086
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30
Bog'liq
jamila opa. barg tashxisi asosida kuzgi bugdojni azotli ogitlash meyorlarini asoslash xorazm viloyatining sugoriladigan otloqi allyuvial tuproqlari sharoitida

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқотдан олинган 
маълумотлар SAS 9.2 муҳитида вариацион-статистик таҳлил қилинганлиги, 
назарий ва амалий натижаларнинг бир-бирига мос келиши, олинган 
натижаларнинг ишлаб чиқариш синовидан ўтказилганлиги, аниқланган ҳар 
бир ҳолат ва хулосаларнинг асосланганлиги, тажрибалар ҳар йили 
мутахассис олимлар томонидан апробациядан ўтказилганлиги, тадқиқот 
натижалари республика ва ҳалқаро илмий анжуманларда муҳокама 
қилинганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги 
Олий 
аттестация 
комиссиясининг 
докторлик 
диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия 
этилган илмий нашрларда чоп этилганлиги унинг ишончлилигини кўрсатади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти суғориладиган ўтлоқи аллювиал 
тупроқларда кузги буғдойда минерал ўғитларнинг мақбул меъёри 
аниқланганлиги, CropSyst агрономик модели Краснодарская-99 нави учун 
ишлаб чиқилганлиги ҳамда хлорофиллметр SPAD-502 ёрдамида кузги 
буғдойнинг туплаш ва найчалаш даврларида қўлланиладиган N–ўғити 
меъёрларини 
табақалаштирилган 
ҳолда 
қўллаш 
илмий 
томондан 
асосланганлиги билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти Хоразм вилоятининг 
суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида кузги буғдойда 
минерал ўғитлар меъёрларининг самарадорлиги, барг ташхиси асосида 
мақбул азот ўғит меъёрлари табақалаштирилиб илмий томондан ишлаб 
чиқилиши ва яратилган номограмма жорий этилиши натижасида фермер 
хўжалиги майдонларидан сифатли ва мўл ҳосил олишга эришилганлиги 
билан ифодаланади. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилоятининг 
суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида барг ташхиси 
асосида кузги буғдойни азотли ўғитлаш меъёрларини асослаш бўйича 
олинган илмий натижалар асосида:
Хоразм вилоятидаги фермер хўжаликлар учун кузги буғдойни 
етиштиришда азотли ўғитлар меъёрларини белгилаш бўйича «Барг ташхиси 
асосида кузги буғдойда азотли ўғитларни қўллаш бўйича тавсиялар» 
тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 мартдаги 



02/021-188-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома ғаллачиликка 
ихтисослашган фермер хўжаликлари учун қўлланма сифатида хизмат қилган;
кузги буғдойда азотли ўғитларнинг мақбул меъёрларини қўллаш 
технологияси Хоразм вилояти Урганч туманида 139,3 гектар, Пахта 
селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот 
институтининг Хоразм вилояти илмий тажриба станцияси далаларида 5 
гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 
16 мартдаги 02/021-188-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида оддий 
шароитда экилган кузги буғдойга нисбатан гектаридан 10-15 центнер 
қўшимча дон ҳосили олинган ва рентабеллик даражаси 15-20 фоизга 
ортишига эришилган; 
барг ташхиси асосида кузги буғдойнинг туплаш ва найчалаш ўсув 
даврларида азот ўғитига бўлган талабини тезкор усулда аниқлаш орқали 
азотли ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган ишланма 
Хоразм вилояти Хонқа тумани ғаллачиликка ихтисослашган фермер 
хўжаликларида 30 гектар, Янгибозор туманида 30 гектар майдонларда жорий 
этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 мартдаги 02/021-188-
сон маълумотномаси). Натижада ўсимликнинг жадал ўсиб ривожланиши, 
ҳосил тўплаши яхшиланган, кузги буғдойдан гектаридан 4-5 центнер 
қўшимча дон ҳосили олинган ҳамда қўлланилган азотли ўғит меъёри амалда 
фермер қўллайдиган меъёрга нисбатан 30-40 кг га тежалган. 

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish