Microsoft Word áîãëàíãàí10. doc


КАРБАМИДНИ ТЎЛИҚ СУЮҚЛИК РЕЦИКЛИ БИЛАН СИНТЕЗ



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/96
Sana25.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#272233
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   96
Bog'liq
БОГЛАНГАН АЗОТ БИРИКМАЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

14.2. КАРБАМИДНИ ТЎЛИҚ СУЮҚЛИК РЕЦИКЛИ БИЛАН СИНТЕЗ  
КИЛИШ ТЕХНОЛОГИК ТИЗИМИ. 
Компрессор (1)да (33.1- расм)20МПагача сиқилган углерод тўрт оксиди ва 370К гача 
қиздирилган тоза аммиак, ҳамда 1-босқич дистилляция станциясида ҳосил бўлаётган аммиак 
абсорбер (8)дан чиқаётган аммоний тузлари иситгич (6); буферли идиш (3)га ўтиб, 
компрессор (2)да сиқилиб, аралаштиргич (4)га юборилади. У ерда (32.4.) реакцияси бўйича 
аммоний карбонати ҳосил бўлади. Сунгра синтез минораси (5)да 460-470Кда 20МПа босимда 
аммоний карбонати ҳосил бўлиши тугаб, ундан сув ажралиб чиқади, карбона ҳосил бўлади. 
Карбонатни карбамидга ўтиш даражаси 65-67%ни ташкил этади. Хосил бўлган бу карбамид 
қуйқаси (таркибида 25% карбамид, 20% аммоний карбонати, 35% ошиқча аммиак ва 20% 
сув) 2-3МПага дросселланиб,сепаратор (7)га тушади. У ерда ортиқчи аммиак карбамид 
қуйқасидан ажратилади ва аммоний тузлари эритмаси билан суғориладиган абсорбер (8)нинг 
бир- босқичига юборилади. Карбамид қуйқаси сеператор (7)дан иситгич (9)га юборилади ва 
400Кгача иситилад, ҳамда ундан қолдиқ ошиқча аммиак ажралиб чиқади. Бу вактда аммоний 
карбаматнинг 30% парчаланади. Сепаратор (11)дан сўнг суюқлик 2-босқич дистиллерга 
юборилади. Таркибида 75-77% NН

, 15-17% СО

ва 5-7% сув буғи бўлак газлар аралашмаси 
абсорбер (8)нинг пастки қисмига юборилади. Абсорбер (8) аммоний тузлари эритмаси билан 
суғорилади. Абсорбер (8)да 330Кда углерод диоксиди ютилади, яъни абсорбцияланади; 
Абсорбер (8)ни юқори қисмидан суюқ аммиак берилиб, пастдан кўтарилаётган аммиак 
углерод диоксидидан деярли батомом тозаланади. Ювилган аммиак конденсатор (1)0да сув 
билан совутилиши ҳисобига суюқланади, яъни конденсатланади ва буферли идиш (3) орқали 
циклга қайтарилади. Конденсатор (10)да ютилмай қолган инерт газлар абсорбер (22)га 
юборилади ва у ерда 310Кда аммиак қолдиқларидан ювилиб, қолган углерод диоксиди ва сув 
буғидан газ аралашмаси атмосфера ҳавосига ташлаб юборилади. Аммоний тузлари эритмаси 


абсорбер (8)дан иситгич (25)да 370Кгача иситилиб, аралаштиргич (4)га юборилади. 40%гача 
карбамид, 25%гача аммоний карбамати, 30% сув ва 9% атрофида аммиакдан иборат 
карбамид қуйқаси сепаратор (11)дан сўнг аммоний карбанати парчаланиши учун 0,1-
0,2МПагача дросселланиб, иситгич (26)да 383Кгача иситилади, ва сепаратор (12)га 
юборилади. У ерда карбамиднинг 65-67%ли эритмаси ажратилади. Биурет ҳосил бўлишига 
йўл қўймаслик учун, бу эритма совутгич (13)га юборилиб, 378Кгача совутилади ва тўплагич 
(14) орқали механик аралашмалардан тозалаш учун карбамид қуйқаси рамали филтр-пресс 
(15)га юборилади. Сўнгра карбамид қуйқаси ва вакуум-буғлатгич аппарати (16)да 92-
93%гача қуюлтирилади ва барометрик қувурга, сепаратор (17), гидрозатвор (18) орқали 
кристаллизатор (19)га юборилиб, у ерда қарама-қарши оқимда карбамид маҳсулот сифатида 
совутилади. Сўнгра кристаллик ҳолдаги карбамид омборхонага юборилади. 
Карбамидни дона-дона ҳолда ишлаб чиқариш учун карбамид қуйқаси 99,5%гача 2 
босқичли буғлатиш аппаратида буғлатилади. Маҳсулотни
кристалланиши диаметри 10м, баландлиги 40м келадиган доналаштириш минорасида амалга 
оширилади.
Иккинчи босқич дистилляцияси сепаратори (12)дан чиқаётган, 35% аммиак, 38% углерод 
диоксиди ва 20-25% сув буғидан иборат газ аралашмаси абсорбер (20)га юборилади. У ерда 
0,2МПа босимда, 328К ҳараротда аммоний тузлари эритмаси ҳосил бўлади. Улар тўплангич 
(21), ҳамда насослар (28) ва (29)лар орқали абсорберлар (8) ва (20)га юборилади. Абсорбер 
(20)да ютилмай қолган аммиак абсорбер (22)да сув билан ютилади. Бу ерда ҳосил бўлаётган 
кучсиз аммиакли сув эритмаси 418К ва 0,4МПа босимда десорбер (23)да парчаланади. Хосил 
бўлаётган бу аммиак абсорбер (22)да тўплангич (24)дан келаётган аммоний тузлари эритмаси 
билан ютилади. 
Карбамид ишлаб чиқаришнинг бу усулини камчилигидан бири, бу-реакцион ҳажм 
бирлигидан нисбатан кам миқдорда махсулот олиш, аппаратлар матераларнинг юкори босим 
(20 МПа) ва температура (470К)да интенсив карозияси, курилмани эксплуатация килишда 
харажатлар нисбатан катталиги.Буларни олдини олиш ва камайтириш учун карбомид 
синтези миноралари ичига хар хил тусиклар урнатиш, юкори босимли жойлар ичидан титан 
билан коплаш поршинлилар урнига марказдан кочма компреслар ва насослар кулаш ва 
хоказолар кулланиши мумкин. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish