Microsoft Word Ðflокхменч1



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#49531



ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИКНИ 
ТАЪМИНЛАШ – СТРАТЕГИК МАҚСАДИМИЗ 
Ҳайдаров Р.,
Андижон давлат университети Миллий ғоя, маънавият
асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси ўқитувчиси. 
Ҳайдарова С., 
География таълим йўналиши 2-босқич талабаси 
Юртимизда мустақиллик йилларида ҳуқуқий демократик давлат, кучли 
фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк 
устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта ва 
фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратишга, халқаро майдонда 
Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган комплекс чора-
тадбирлар амалга оширилди. Шу билан бирга эришилган ютуқларни таҳлил 
қилишдан ҳамда замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, олдимизда 
демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакат тараққиётини 
жадаллаштиришнинг муҳим устуворликларини ҳамда аниқ марраларини 
белгилаш вазифаси турган эди.
Ушбу вазифани амалга ошириш йўлида аҳолининг кенг қатламлари, 
жамоатчилик ва ишбилармон доиралар вакиллари, давлат органларининг 
раҳбарлари ва мутахассислари билан амалий суҳбат ҳамда муҳокамалар олиб 
борилди, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари, миллий ва халқаро 
ташкилотларнинг ахборот-таҳлилий материаллари, маърузалари, тавсиялари 
ва шарҳлари ўрганилди, ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси 
таҳлил қилинди. 
Келиб тушган таклифларни жамлаш, чуқур ўрганиш ҳамда 
умумлаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, у билан 2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси Давлат дастури 
тасдиқланди.
Мазкур Ҳаракатлар стратегияси ўз ичига 5 та асосий устувор 
йўналишларни камраб олган бўлиб, булар: 
давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш; 
қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ 
қилиш; 
иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш; 
ижтимоий соҳани ривожлантириш. 



Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни 
таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат 
соҳасидаги устувор йўналишлардир. 
Ҳаракатлар 
стратегиясининг 
бешинчи 
бўлими 
хавфсизлик, 
миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, 
ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат соҳасидаги устувор 
йўналишининг туб моҳияти давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини 
мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва 
аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро 
нуфузини мустаҳкамлашдан иборатдир. 
Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни 
таъминлаш ёки шартли равишда қисқагина ички хавфсизлик сиёсати 6 
пунктдан иборат вазифалар орқали амалга оширилиши белгилаб 
ўтилган. 
Улар қуйидагилар: 
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, 
ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш - ушбу вазифа ҳар қандай давлатнинг 
бирламчи вазифаси ҳисобланади. Мустақиллигимиздан сўнг қабул қилинган 
энг муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар – Ўзбекистон Республикаси 
Мустақиллик деклорацияси, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги 
асослари тўғрисидаги Конституциявий қонун, Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси, хавфсизликка доир Концепция ва Доктриналаримизда ҳам 
таянч масала сифатида келтириб ўтилган. Демак, давлат бор экан, унинг 
суверенитети, ҳудудий яхлитлигини, мавжуд тузумни муҳофаза қилиш ҳеч 
қачон кун тартибидан тушмайди ва ўз долзарблигини йўқотмайди. (Бу ерда 3 
та муҳофаза объекти келтириб ўтилмоқда - конституциявий тузуми, 
суверенитети, ҳудудий яхлитлик) 
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш 
тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва 
муносиб қаршилик кўрсатиш – глобаллашув ва ахборот технологияларини 
ривожланиши бугунги кунга келиб ахборотни нафақат янги билим ва 
тараққиёт манбаига, афсуски, шу билан бирга жамият тараққиёти ва аҳоли 
фаровонлигига таҳдид солувчи хавф манбаига айлантириб қўйди. Одатда, 
анъанавий ҳисобланган ижтимоий-иқтисодий ҳавфлар биринчи навтабда 
тизимга нисбатан таҳдид қиладиган бўлса, яъни тизимга нисбатан қаратилган 
бўлса, ноанъанавий ҳисобланган ахборот ҳуружи бевосита инсон онгига 
таъсир этиб, уни эгаллаш ва бошқариш орқали узоқ муддатли ва таҳдидни 
аниқлаб, бартараф этиш қийин бўлган муаммоларни келтириб чиқармоқда. (бу 
соҳадаги вазифалар икки шаклда амалга оширилади, а) ҳимоявий - ахборот 



хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш, б) қаршилик кўрсатиш 
– ахборот таҳдидига муносиб жавоб қайтариш ва ўз вақтида жавоб қайтариш) 
Фуқаролик, миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда 
тотувликни мустаҳкамлаш – замонавий хавфсизлик назарияларида инсон онги 
ва қалби учун кураш марказий тушунчага айланиб бормоқда. Бунда инсон 
онги учун курашда ахборот асосий восита қилиб олинса, унинг қалби учун 
курашда миллий ва диний ҳусусият бош нишонга айланган. Ҳукуматимизнинг 
оқилона сиёсати натижасида 1992 йилдан буён мамлакатимизда миллатлараро 
ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни таъминланиб келинмоқда. Бу 
муваффақиятли сиёсат халқаро ҳамжамиятлар томонидан ҳам алоҳида 
эътироф этилиб келинмоқда. Бугунги кунда халқаро майдонда миллий ва 
диний низоларнинг авж олаётган бир пайтда 17 конфессияга мансуб 2300 га 
яқин диний ташкилотлар, 130 дан ортиқ миллат вакилларини ўзида жамланган 
140 га яқин миллий-маданий марказлар мавжуд. Республикамизда улар 
ўртасида тинчлик-тотувликни мастаҳкамлаш масаласига эътибор, албатта 
умумдавлат ҳавфсизлигини таъминлашнинг муҳим шартидир. 
Давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон 
Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар қудрати ва салоҳиятини 
ошириш – юқори даражада демократия ва либерализм ғоялари тараққий этган 
жамиятларда ҳам армияга ва мудофаа ишларига давлатнинг устувор вазифаси 
сифатида қаралади. Шу мақсадда, мазкур бандда мамлакат ҳарбий 
хавфсизлигини, Қуролли кучлар жанговар тайёргарлиги ва жанговар 
қобилияти ҳолатини, кадрлар тайёрлаш тизимини, ҳарбий хизматчиларни ҳар 
томонлама таъминлаш соҳасини концептуал таҳлил қилиш; меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларни 
такомиллаштириш 
(янги 
таҳрирдаги 
Ўзбекистон 
Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси ва Мудофаа доктринаси 
лойиҳаларини 
тайёрлаш); 
ҳарбий 
хизматни 
ўташ 
тартибини 
такомиллаштиришни, қўшинлар таъминотини, уй-жой ва тиббий таъминот 
масалаларини ўрганиш ва янада яхшилаш; Ўзбекистон Республикаси Қуролли 
кучларини замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника турлари билан жиҳозлаш; 
Халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасини янада ривожлантириш 
каби масалалари назарда тутилган. 
Бугунги кунда ҳам Республикамиз Қуролли кучлари қудрати ҳалқаро 
даражада ҳам эътироф этилган. Масалан, 2016 йилда Global Firepower 
рейтингида 106 мамлакат қуролли кучлари ичида миллий армиямиз 48 ўринни 
банд этган.
Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги давлатлар 
орасида Россия ва Украинадан сўнг 3-ўринни эгаллайди. 



Атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён 
етказадиган экологик муаммоларни олдини олиш масаласида 3 та экологик 
ҳавф алоҳида белгилаб ўтилган, бу - атроф – табиий муҳитга таҳдид, аҳоли 
саломатлигига таҳдид, ҳамда халқ генофондига таҳдид. Ушбу турдаги 
таҳдидларга Орол муаммоси, сув тақчиллиги, чўллашиш, юқумли 
касалликлар, радиацион ва кимёвий чиқиндилар хавфи, озиқ-овқат 
хавфсизлиги, сифатсиз ва зарарли маҳсулотлар ва ҳоказоларни санаб 
ўтишимиз мумкин. Биргина Орол денгизини қуриши билан кечаётган Орол 
муаммоси, нафақат Марказий Осиёнинг, балки халқаро тусдаги муаммо, 
келажакка таҳдид сифатида баҳолашимиз мумкин. Ўтган асрнинг 60-
йилларида Орол денгизи дунёдаги энг йирик ёпиқ сув ҳавзаларидан бири 
ҳисобланиб, майдони Ўзбекистонниг 15% дан ортиқроғини эгаллаган. Ўша 
даврда денгиз атрофида яшовчи аҳолининг 80% балиқчилик билан, 100 
мингдан ортиқ аҳоли эса чорвачилик, паррандачилик ва қишлоқ хўжалиги 
билан банд бўлган. Мустақилликнинг илк дамларидан бошлаб, Марказий 
Осий мамлакатлари раҳбарлари БМТ Бош Ассамблеяси минбарларида мазкур 
муаммога жаҳон ҳамжамиятини жалб этиш ҳамда муаммони халқаро 
молиявий тузилмалар, ривожланган давлатлар кўмагисиз ва БМТ 
шафелигисиз амалга ошириш мумкин маслигига эътибор қаратиб 
келишмоқда. 
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимини 
такомиллаштириш – ушбу мақсад мамлакатимизда мавжуд фуқаролар 
муҳофазаси 
тузилмалари 
фаолиятини 
ташкилий-ҳуқуқий 
жиҳатдан 
такомиллаштириш, уларнинг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш 
ҳамда замонавий техник воситалар билан таъминлаш, фавқулодда вазиятларда 
аҳолининг тайёргарлигини оширишда давлат органларининг ўрни, уларнинг 
аҳоли билан ўзаро ҳамкорлиги, аҳолини фавқулодда вазиятларда амалга 
ошириладиган тадбирларга ўргатиш, шунингдек, табиий, техноген ва экологик 
характердаги 
фавқулодда 
вазиятлар 
эҳтимолини 
мониторинг 
ва 
прогнозлаштиришнинг ягона тизимини яратиш ва натижада вужудга келиши 
эҳтимоли бўлган турли хил табиий ва техноген офатларнинг олдини олиш 
ҳамда бартараф этиш каби вазифаларни ўз ичига олади. 
Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат 
соҳасидаги устувор йўналишлар: бу ерда ташқи сиёсатнинг 3 та муҳим 
шарти - чуқур ўйланганлиги, томонларнинг ўзаро манфаатига мос 
келиши ҳамда амалий-конструктив руҳда кечишига урғу берилмоқда. 
Ташқи сиёсат олиб боришда 4 та шакл келтириб ўтилган, булар таянч 
вазифалар, жаҳон ҳамжамиятига ахборот етказиш вазифаси, шартномавий-



ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш вазифаси ҳамда давлат чегараси 
масаласи. 
Бугунги кунда Ўзбекистон 40 дан ортиқ халқаро ташкилотлар аъзоси 
ҳисобланади, 30 дан ортиқ давлатда элчихона ва консулхонамиз мавжуд бўлса, 
Тошкент шаҳрида 44 давлат расмий ваколатхоналари бор. 
Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, 
мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида жаҳон ҳамжамиятига 
холис ахборот етказиш масаласида асосан Ташқи ишлар вазирлигининг 
“Жаҳон” ахборот агентлиги ҳамда хориждаги элчихоналаримиз расмий 
ахборот воситалари (веб-саҳифа, газета ва б.) ягона манбалигича қолмоқда. 
Рақамли телевидениега ўтиш ва маҳалий телеканалларни онлайн тарзда 
интернет саҳифаларина кузатиб бориш жараёнлари эса энди ривожланмоқда. 
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий 
фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг 
шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш: 
-давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини 
ҳал этиш вазифаси мустақиллигимиз бошидан буён босқичма-босқич 
бажарилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикасининг жами давлат 
чегаралари 6221 км бўлиб, Қозоғистон билан 2203 км, Қирғизистон билан 
1099 км, Тожикистон билан 1161 км, Туркманистон билан 1621 км, ҳамда 
Афғонистон билан 137 км.ни ташкил этади. Ўтган давр мобайнида 
Афғонистондан бошқа 4 қўшни давлатлар билан чегара масаласида 
келишувлар амалга оширилиб, давлат чегараларининг катта қисми демаркация 
қилинган. Хусусан, Қозоғистон Республикаси билан мазкур масалада кўплаб 
келишувлар имзоланган бўлса, сўнгги йилларда, хусусан ўтган 2016 йил 
сўнггида Қирғизистон ва Тожикистон билан чегара масаласидаги 
ҳамкорлигимиз янада жонлашиб, бир қанча чегара участкалари ҳудудлари 
келишиб олинди. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Республикамизда олиб борилаётган 
ислоҳотлар самарасини янада ошириш, уни сифат жиҳатдан юксак босқичга 
кўтариш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун
тегишли шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш 
ҳамда ҳаётимизнинг барча соҳаларини демократлаштириш ва эркинлаштириш 
бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида ушбу Ҳаракатлар 
стратегияси қабул килинганлигини юксак ғурур ва мамнуният билан эътироф 
этиш мақсадга мувофиқдир. 
Тўла ишонч билан айтиш мумкинки, такдир оламшумул тарихий 
аҳамиятга эга бўлган мана шу ҳужжат яқин истиқбол ичида Ўзбекистонни 



жаҳоннинг ривожланган демократик давлатлари қаторидан муносиб ўрин 
эгаллашида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Шу муносабат билан, мазкур Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган 
устувор вазифалар давлат органлари, жамоат ташкилотлари, маҳалла 
тузилмалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ҳамкорликдаги 
энг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолади. 

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish