10
1-МАВЗУ. МОНЕТАР СИЁСАТНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1. “
Монетар сиёсат назарияси” фанининг предмети, мақсад ва
вазифалари
“
Монетар сиёсат назарияси”
фанининг предмети, монетар сиёсатнинг
назарий асосларини, Марказий банкнинг дисконт, мажбурий заҳиралар,
валюта
сиёсатини ва очиқ бозордаги операцияларини ҳамда монетар сиёсатда
қўлланадиган математик моделларини ўрганишдан иборат. Бозор иқтисодиёти
шароитида миллий хўжаликнинг самарали фаолият юритиши учун монетар
сиёсат орқали пул муомаласини тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга. Пул-
кредит сиёсати давлат йўли билан молия соҳасини тартибга солиш усулларидан
бири сифатида жамиятда макроиқтисодий барқарорликка эришишга
йўналтирилгандир. Макроиқтисодий барқарорлик умумий нарх-наво ўсиши
суръатларининг пастлиги, ижтимоий хўжаликда ишлаб чиқаришнинг барқарор
ўсиши, меҳнатга қобилиятли аҳолининг иш билан тўлиқ
бандлиги, тўлов
балансининг қониқарли аҳволдалиги ва миллий валютанинг ташқи
бозорлардаги барқарорлиги каби кўрсаткичларда акс этади. Бу вазифаларни
қаттиқ монетар сиёсат юритиш орқали ҳал этиш мумкин.
Монетар сиёсат – Марказий банк томонидан миллий валюта ва нархлар
барқарорлигини
таъминлашда, пул массаси, банк тизимининг ликвидлиги
ҳамда тўлов
балансини тартибга солишда, макроиқтисидиёт ва молиявий
барқарорликни, иқтисодий ўсишни мустаҳкамлашга йўналтирилган воситалар,
усуллар ва чора-тадбирлар йиғиндисидир. Монетар сиёсат мамлакатда нархлар
барқарорлигини таъминлаш асосида иқтисодий ўсишга, макроиқтисодий ва
молиявий барқарорликка эришиш ва уни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин
тутади.
“Монетар сиёсат назарияси” фанини ўқитишдан мақсад–ривожланган
мамлакатлардаги
пул-кредит назариясини, монетар сиёсатнинг назарий
асосларини ҳамда Марказий банкнинг дисконт, мажбурий заҳиралар, валюта
сиёсатини, очиқ бозордаги операцияларини ҳамда монетар сиёсатида
11
қўлланадиган математик моделларини ўргатиш бўйича талабаларда шу соҳада
назарий ва амалий профессионал билимини шакллантиришдир.
Фаннинг асосий вазифалари:
- монетар сиёсатнинг моҳиятини, унинг асосий инструментларини ҳамда
монетар сиёсат орқали иқтисодиётни тартибга солиш ва уни барқарор ўсишини
таъминлаш йўлларини амалий томондан ўрганиш ва ташкилий томонларини
билиш;
- иқтисодиётни ривожлантиришда пул ҳажмини тартибга солиш
жараёнларини ўрганиш;
− монетар сиёсатнинг халқаро тенденцияларини ўрганиш;
- пул-кредит сиёсати интсрументларини аниқлаш;
- марказий банкнинг монетар сиёсати,
тижорат банклари тизимининг
фаолиятини самарали олиб бориш, уларни либераллаштириш ҳамда
модернизациялаш механизмларини ўрганади.
Шунингдек, “Монетар сиёсат назарияси” фани фундаментал фанлардан
бири бўлиб, бошқа иқтисодий фанларни чуқур ўрганишда асос бўлиб
хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: