77
6.3. Фридман моделида пулга талаб
Фридман моделида пулга талаб оддий (ўлчанадиган) даромад билан эмас,
балки унинг барқарор қисми, доимий (permanent) даромад билан белгиланади, у
жорий ва ўтган йиллар учун ўртача ўлчанган катталик сифатида ҳисоб-китоб
қилинади. Бошқача қилиб айтганда, хўжалик субъектлари пулга талаб билдирар
экан,улар ўз эътиборларини ҳозирда олинадиган дармомадга эмас, балки
ўтмишдаги даромадларга йўналтирилади, бу эса кутишни шакллантиришнинг
адаптив моделига мос келади.
Доимий даромад гипотезаси фридманча пулга талаб тенгламасининг
асосида ётади, бу ерда жон бошига доимий реал даромад пулга талаб
тебранишларини белгилаб беради:
δ
γ
)
(
Ρ
Ρ
Ρ
ΝΡ
=
ΝΡ
Μ
Υ
,
бу ерда:
P
NP
M /
— аҳоли жон бошига реал касса қолдиқлари;
Ρ
Ρ
— доимий нарх даражаси;
Ν
— аҳоли;
Ρ
Ρ
Ρ
Υ /Ν
— аҳоли жон бошига реал доимий даромад
δ
γ
,
— функциянинг рақамли кўрсаткичлари;
δ
— даромад бўйича пулга талаб эластиклиги.
Хусусан, 1870-1954 йилларда йиллик маълумотлар бўйича АҚШда регрессия
рақамли коэффициентларини ҳисоб-китоб қилишда даромад бўйича пулга талаб
эластиклиги 1 дан анча катта ((
δ
=1,81)), яъни 10% бўлди – касса қолдиқларига
талаб реал даромади 18,1% ўсди. Бу Фридманга пулни истеъмол товарлари каби
«дабдабалилик предмети» сифатида тавсифлашга имкон берди.
Эмпирик ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, пулга талаб (пул муомаласи
тезлиги) ва даромад (реал, доимий нархда) ўртасидаги боғлиқлик конъюнктура
даври доирасида тўғридан-тўғри, узоқ муддатли даврда эса- тескари бўлади.
Графикда бу қуйидаги кўринишда акс этади.
78
V, Y
V, Y
Y
Y V
0
0
конъюнктурали цикл узоқ муддатли давр
Монетаристларнинг хулосалари шунга бориб тақаладики, пул массасидаги
ўзгаришлар хўжалик конъюнктурасидаги барча йирик ўзгаришларни белгилаб
беради ёки И.Фишер терминологиясига кўра, хўжалик пулнинг «ноғорасига
ўйнайди». Бу тезиснинг замирида пул массасининг тўлиқ мустақиллик тамойили
ётади.
Пул нима эканлигининг эркин талқинидан келиб чиқиб, монетаристлар нақд
пул ва тижорат банклари депозитларининг барча турларини қамраб олувчи кенг
пул агрегатидан фойдаланади. Тобин айтиб ўтганидек – монетаристлар: «Биз пул
нима эканлигини билмаймиз, лекин у нима бўлмасин, унинг захираси йилига
камида 3-4% барқарор ўсиши лозим» дейдилар, яъни пул қоидасини келтириб
чиқарадилар.
Пул массасининг экзоген характери ҳимоясига кенг тарқалган далиллар
қаторига марказий банк муомаладаги тўлов воситалари даражасини самарали
назорат қила олади деган фикр киради. Монетаристик адабиётларда пул базасини
тартибга солишга асосланган пул мультипликатори схемаси кенг қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: