Microsoft Word ЎҚ. ҚЎланмамонетар 2019 docm


 Пулнинг миқдорий назарияси



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#76618
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   63
Bog'liq
435-Текст статьи-972-1-10-20191226

2.3. Пулнинг миқдорий назарияси 
Эркин рақобат капитализми даврида (XVIII-XIX асрлар) устунлик қилган 
«қадриятли тўр» концепцияси пулнинг миқдорий назариясида энг ёрқин 
ифодасини топган. 
Бу назарияга кўра муомаладаги тўлов воситалари миқдорининг ўзгариши 
товарлар нархи даражасига бевосита ва пропорционал таъсир кўрсатади. Пул 
муносабатлари реал (моддий-буюм) жараёнлар учун «тўр» бўлиб хизмат 
кўрсатади ва иқтисодий ривожланишга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. 
Кейинчалик пулнинг миқдорий назарияси бозор иқтисодиётининг ички 
координацияси, унинг нарх динамикаси ва рақобат механизми асосида ўзини 
ўзи самарали тартибга солиш қобилияти ҳақидаги ғоя тарафдори бўлган 
неоклассик концепциянинг муҳим бир қисмига айланди. 
Миқдорий назария пулнинг қиймати ва мос равишда товар нархлари 
даражасини пул миқдорининг ўлчами билан изоҳлайди: муомалада пул 
қанчалик кўп бўлса, нарх шунчалик юқори бўлади ва аксинча. Бу қонуният 
қоғоз пулларга ҳам, металл пулларга ҳам тааллуқли. Бу назариянинг илк 
намоёндалари Ш.Л. Монтескье ва Д.Юм (XVIII аср ўрталари) бу 
қонуниятларни XVI-XVII асрларда Европа бошидан кечирган «нарх 
инқилоби»дан озод қилди. 
1
Жукова Е.Ф. Общая теория денег. М.: “Банки и биржи”, ЮНИТИ, 1995. –126-с. 


39 
Бу назариядан олтин ва кумуш тўплаш миллатни бой қилади деган фикр 
тарафдори бўлган меркантилистларни танқид қилиш учун фойдаланилган. 
Пулнинг миқдорий назарияси тарафдорларининг фикрига кўра бундай 
жамғариш натижасида қимматбаҳо металл қадрсизланади ва товарлар нархи 
ўсади. Миллатнинг ҳақиқий бойлиги олтин ва кумушнинг жонсиз тўпламида 
эмас, балки мануфактуралар яратиш ва уларда жонли меҳнатни қўллашдан 
иборат. Миқдорий пул назариясининг XVIII асрдаги ёрқин намоёндаси Д. 
Рикардодир. Шуни таъкидлаш лозимки, унинг қарашлари икки томонлама 
тавсифга эга бўлди: бир томондан, у пулнинг қиймати уларни ишлаб чиқаришга 
меҳнат сарфлари билан аниқланишини тан олган, иккинчи томондан эса 
алоҳида даврларда пул бирлигининг қиймати пул миқдори ўзгаришларига 
боғлиқ равишда ўзгаради, деб ҳисоблаган. 
Д. Рикардо пул ҳам товар ҳисобланади ва ўз қийматига эга бўлади, пулнинг 
қиймати уни ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнатнинг миқдори билан 
аниқланади, деб тўғри фикр билдиради. Бироқ у пулнинг алоҳида товар 
эканлигини кўра билмайди. У пулнинг нисбий қиймати талаб ва таклиф 
таъсирида исталган товарнинг нисбий қиймати сингари ўзгаради, деб 
ҳисоблайди. Пул алоҳида умумий товар бўлгани учун талаб буюми ҳам, таклиф 
буюми ҳам бўла олмаслигини тушунмайди.
Рикардо пулни фақат муомала воситаси сифатидаги вазифасида кўради, 
бойлик тўплаш воситаси сифатидаги вазифасини эса йўққа чиқаради. Унинг 
фикрича, пул муомаласи соҳасининг пул билан ортиқча тўлдирилиши туфайли 
унинг қадрсизланиши имконияти вужудга келади. У қоғоз пул муомаласи 
қонуни билан металл пул муомаласи қонунларининг фарқига бормайди. 
Пулнинг миқдорий назарияси тарафдорлари нафақат пулнинг қиймат ўлчови 
сифатидаги функцияларини, балки металл муомаладаги пул миқдорини 
тартибга солувчи хазина сифатидаги функциясини ҳам инкор қиладилар. 


40 
Пулнинг миқдорий назарияси нафақат металл, балки қоғоз пулларга 
нисбатан ҳам асоссиз, чунки уларнинг муомалада бўлиш қонуниятлари фақат 
улар қийматининг меҳнат назарияси асосида очиб берилиши мумкин. 
Юқоридаги назарияларни умумлаштирган ҳолда шуни айтиш мумкинки, 
пул товар ишлаб чиқариш ва айирбошлашнинг ривожланиши билан вужудга 
келган.
Юқорида келтирилган назарияларнинг камчиликларини қисқа қилиб 
тушунтирадиган бўлсак, пулнинг алоҳида товар сифатидаги моҳиятини ҳеч бир 
назария тўғри ва батафсил ёритмаганлигини таъкидлаб кўрсатиш мумкин. 
Натижада металлистлар пулнинг нима учун қимматбаҳо бойлик эканлигини, 
унинг туб негизида нима ётишини тушуниб етишмаган, пулнинг моҳиятини 
юзаки намоён бўлиш шаклларида кўришган. Номиналистлар бўлса, қоғоз 
пулларни инкор этмагани ҳолда нима учун уларнинг қимматли эканлигини 
изоҳлаб бера олмадилар, улар ҳам металлистлар каби пулни юзаки тушуниб, 
давлат томонидан чиқарилган пул фақат шартли белги ва ҳисоб 
бирликларинигина ифодалайди, деб кўрсатишади. Юқорида кўрсатганимиздек, 
классиклар ҳам пулнинг алоҳида товар эканлигини ва бошқа товарлардан унинг 
ана шу махсус хусусияти ажратиб туришини тушунтириб бера олмади. Ҳозирги 
даврда, шу кунларда ҳам олтин пул мазмуни билан қоғоз пул мазмунини бир 
хил деб қаровчилар жуда кўпдир.
Замонавий шароитларда пулнинг миқдорий назарияси жуда кенг 
қўлланилмоқда. Ғарб мамлакатларининг иқтисодчилари ва ишбилармон 
доиралар вакиллари уни давлатнинг иқтисодиётга аралашуви, пул муомаласи ва 
бутун саноат циклига таъсир учун кўрсатма сифатида кўриб чиқадилар. Айнан 
пул массасини тартибга солишда товарлар нарх даражаси ва хўжалик фаоллиги 
ҳолатига таъсир усули кўзда тутилади. Ушбу таъсир усулларини ишаб чиққан 
Дж.М.Кейнс пулнинг миқдорий назариясини конъюнктура назарияси билан 
боғлаш зарурлигини кўрсатган. Муомала соҳаси орқали саноат цикли 
ҳаракатига таъсирини Кейнс ва унинг издошлари қуйидаги тарзда белгилаган. 


41 
Муомаладаги пул массаси ва кредит ресурслари ҳажмининг ўсиши ортидан 
иқтисодиётнинг жонланиши, фойданинг ва бандликнинг ўсиши келади. Бундай 
жонланишга банк фоизининг пасайиши хизмат қилиши мумкин, у кредитга 
талаб ва инвестицияларни, шунингдек, тақчилликни молиялаштиришни, яъни у 
ёки бу товарларга ҳукумат талабини кенгайтиришни рағбатлантиради. Ҳукумат 
харажатлари, пул муомаласи ҳажмини ошириб, иқтисодиётнинг жонланишига 
хизмат қилиши кўзда тутилган. 
Кейнс назарияси тарафдорлари миқдорий назариянинг янги вариантини – 
ортиқча талаб назариясини илгари сурдилар, унга мувофиқ инфляция сабаби 
пул массаси ва ҳукумат харажатларининг ўсишида эмас, балки аҳолининг 
ортиқча талаби ўсишида («ортиқча талаб»нинг пайдо бўлишида) ётади. Улар 
шу ортиқча талабни солиқларни ошириш, заёмлар чиқариш, иш ҳақини 
музлатиб қўйиш, шунингдек, мажбурий жамғармалар ёрдамида қисқартиришни 
таклиф қиладилар. 
Ортиқча талабга қарши кураш ғарб мамлакатларида кенг қўлланилган. 
Ортиқча талабни йўқотишнинг турли усуллари кенг қўлланган, масалан, Буюк 
Британияда 1967 йилнинг кузида фунт стерлинг девальвациясидан сўнг 
ўтказилган. Бироқ миқдорий пул назарияси рецептлари капиталистик дунёда 
чуқур валюта инқирози ва инфляциянинг ўсишига тўсқинлик қила олмади. 

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish