Microsoft Word ЎҚ. ҚЎланмамонетар 2019 docm



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#76618
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   63
Bog'liq
435-Текст статьи-972-1-10-20191226

 
10-
МАВЗУ. ИҚТИСОДИЁТНИ ПУЛ-КРЕДИТ ВОСИТАЛАРИ
ОРҚАЛИ ТАРТИБГА СОЛИШ 
1
1
0
0
.
.
1
1
.
.
П
П
у
у
л
л
-
-
к
к
р
р
е
е
д
д
и
и
т
т
с
с
и
и
ё
ё
с
с
а
а
т
т
и
и
н
н
и
и
н
н
г
г
м
м
о
о
ҳ
ҳ
и
и
я
я
т
т
и
и
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётни пул-кредит воситалари орқали 
тартибга солиш қонунчилик, ижро этиш ва назорат қилиш хусусиятидаги 
тадбирлар тизимидан иборат бўлади. 
Бунда иқтисодиётни пул-кредит воситалари орқали тартибга солишнинг 
объектив имконияти иқтисодий ривожланиш, ишлаб чиқариш ва капитал 
тўпланиши маълум даражага эришгандагина вужудга келади. Ҳозирги шароитда 
иқтисодиётни пул-кредит воситалари орқали тартибга солиш такрор ишлаб 
чиқариш жараёнига тегишли бир қатор вазифаларни ҳал қилишга қаратилгандир. 


109 
Булар жумласига барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, иш билан бандликни 
тартибга солиш, тармоқ ва минтақавий тузилмалардаги ижобий силжишларни 
қўллаб-қувватлаш, экспортни рағбатлантириш кабиларни киритиш мумкин. 
Пул-кредит воситалари ва усулларини ислоҳ қилиш тактик ва стратегик
вазифаларни ажратишга асосланади. Стратегик вазифа шаклланган бозор 
иқтисоди амал қилаётган мамлакатлар учун хос бўлган, пул-кредит назоратининг
умумий қабул қилинган воситаларидан фойдалана бошлашдир. Ушбу мақсадга 
эришиш узвий равишда бир қатор босқичлар орқали амалга оширилади. Монетар 
тартибга солиш воситаларини такомиллаштиришни босқичларга бўлиш ўтиш 
даврининг муайян тарихий босқичларини ҳисобга олиш зарурати билан 
белгиланади. 
Банк тизимининг тараққиёти аниқ белгиланган мақсад, вазифалар ва 
тамойилларга асосланади. Ушбу мақсад, вазифа ва тамойиллар республика 
иқтисодиётини ислоҳ қилиш жараёнида умумиқтисодий масалаларни ҳал этиш 
билан боғлиқдир. 
Ўзбекистон Республикаси банк тизимини кенг кўламли ислоҳ қилиш 
жараёнида муҳим институционал ва тузилмавий ўзгаришларга эришилди. Икки 
босқичли банк тизими яъни, Марказий банк ҳамда мулкчиликнинг турли 
шакллари асосида тижорат банклари тизими ташкил этилди ва ривожланмоқда. 
Бундан ташқари банкларимизнинг етакчи хорижий банклар билан ҳамкорлиги 
йилдан-йилга кенгаймоқда. 
Сўнгги йилларда президентимиз томонидан банк тизимига катта эътибор 
қаратилаётганлиги, шунингдек, тижорат банклари капиталлашувини янада 
жадаллаштириш борасидаги фармонларига мувофиқ қилинаётган саъй-ҳаракатлар 
натижасида корхона ва ташкилотлар томонидан инвестицияларга бўлган 
талабнинг маълум даражада ўсишига эришилди. 
Шунингдек, ликвидлилик устидан қатъий назорат ўрнатилганлиги ва бу 
асосда макроиқтисодий муҳитнинг етарли даражада ривожланаётганлиги банк 
тизими фаолиятини нақадар тўғри йўлга қўйилганлигидан далолат беради. Демак, 
банк тизимининг кейинги тараққиёти иқтисодиётнинг реал тармоғидаги ижобий 


110 
ўзгаришлар, корхоналарнинг молиявий ҳолати ҳамда макроиқтисодий муҳитнинг 
яхшиланиши билан боғлиқдир. Бундай ижобий муҳитни банк тизимига, айниқса, 
Марказий банк фаолиятига давлат ташкилотларининг аралашувини чеклаш ва 
улар мустақиллигини таъминлаш орқали вужудга келтириш мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатини амалга 
оширишда қуйидаги инструментлардан фойдаланади:
1. 
Мажбурий захиралар сиёсати; 
2. 
Ҳисоб ставкалари сиёсати;
3. 
Очиқ бозордаги операциялар сиёсати; 
4. 
Валюта сиёсати ва шу кабилар.
Мазкур усуллар жаҳон банклари амалиётида тан олинган асосий усуллар 
ҳисобланиб, уларнинг қўлланиши ҳар бир давлатда турлича бўлиши мумкин. 
Масалан, АҚШ да кўпроқ очиқ бозордаги усуллар қўлланилса, Германияда 
кўпроқ мажбурий захиралар қўлланилади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Марказий 
банкининг муомаладаги пул массасини тартибга солишда асосан мажбурий 
захиралар инструментидан фойдаланилмоқда.

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish