63
Банк фаолияти қуйидаги муҳим тамойиллар асосида ташкил этилади:
1) банк муассасасининг ҳақиқий мавжуд бўлган маблағлар ҳажмида
фаолият кўрсатиши;
2) банк муассасасининг тўлиқ иқтисодий мустақиллиги;
3) банкнинг ўз мижозлари билан муносабати бозор муносабатлари асосида
ташкил этилиши;
4) банк фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солишда фақат
бевосита
иқтисодий усуллардан фойдаланиш.
Банкларнинг ҳақиқий мавжуд бўлган маблағлар ҳажмида фаолият
кўрсатиши тамойили нафақат банкларни ўз маблағларининг миқдори
бериладиган кредит ҳажмига тўғри келишини, балки банк активларини таркибан
жалб қилинадиган маблағларга мувофиқ келишини таъминлашларини тақозо
этади. Энг аввало бу уларнинг муддатлари бўйича мос келишидир. Бироқ,
банкларнинг катта маржа (банк фойдаси) кетидан қувишлари мижозлардан
маҳрум бўлиб қолишига
олиб келиши мумкинлиги, шунингдек, банклараро
рақобат шароитида бошқа тижорат банклари томонидан ҳам
нисбатан арзон
кредитлар таклиф этилиши мумкинлигини сабабли тижорат банкининг юқори
даражада фойда олиш имконияти чекланган. Шунингдек, даромад ёки фойда
олмасдан банк фаолиятини ташкил этиб бўлмайди. Банк ўз
фаолиятини амалга
оширишда мавжуд қонунчиликка риоя этиши, банк хизмати бозори ҳақида етарли
ахборот олиш имконига эга бўлиши лозим.
Банкларнинг тўлиқ иқтисодий мустақиллиги тамойили уларнинг ўз
фаолиятини ташкил этишдаги мустақиллиги ҳамда натижалар учун тўлиқ
жавобгарлигини англатади. Бу тамойил банкларга ўз маблағлари ва жалб
қилинган пул маблағларини мустақил бошқариши, мижозлар ва омонатчиларни
эркин танлаши, даромадларни бошқариш, солиқларни тўлаш каби ҳуқуқларини
беради.
Маълумки, банкнинг бўш турган пул маблағлар бўлмаслиги, барча
маблағлари имкон қадар муомалага киритилиши лозим. Бироқ, банк фаолиятини
ташкил этиш тартиби маблағлар бир қисмининг захирада бўлишини тақозо этади.
64
Натижада захирадаги маблағлар муомалада иштирок этмайди. Маблағларнинг яна
бир қисми эса иқтисодиётни кредитлаш учун йўналтирилади. Кредит сифатида
тақдим этилган маблағларнинг захирадаги маблағларга
нисбатан фойдалилиги
банкларнинг тўлиқ иқтисодий мустақиллиги тамойили шароитида бу
кўрсаткичлар ўртасидаги оптимал нисбатни ушлаб туришни рағбатлантиради.
Банкларни ўз мижозлари билан муносабатлари банк кредитларини бериш
жараёнида бозор муносабатларига таянган ҳолда
уларнинг фойдалилик,
таваккалчилик ва ликвидлилик томонларига эътибор қаратишни тақозо этади.
Банк фаолиятининг муҳим қоидаларидан бири шуки, банк иқтисодий корхона
сифатида ўз маблағи устидан таваккал иш тутиши мумкин бўлсада,
мижоз
маблағи ҳисобига таваккалчилик қилиши мумкин эмас. Банк фаолиятининг
муваффақиятсизлигидан унинг ўзи жабр тортиши мумкин, бироқ мижоз ҳеч қачон
жабрланмаслиги керак. Банкнинг фаолиятида энг муҳими мижознинг фойда
кўриши ҳисобланиб, банкнинг фойдаси кейинги ўринда туради.
Тижорат
банкнинг мижозларга нисбатан шериклик муносабати ўзаро манфаатдорлик
қоидасига асосланиши лозим.
Банк фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солишда фақат бевосита
иқтисодий усуллардан фойдаланиш тамойили бозор
муносабатлари шароитида
банк тизимининг самарали амал қилиш, молиявий ва кредит операцияларини
бажаришда ташқи маъмурий тазйиқларнинг олдини олиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: