Т/н.
Мавзулар номи
соати
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
Microsoft Excel дастури ҳақида умумий маълумот.
Excel дастури меню бандлари.
Excel дастурида формулалар билан ишлаш.
Диаграмма ва графиклар.
Excelнинг қўшимча имкониятлари.
Ехсе1, Word ва Paintbrushларни биргаликда ишлатиш.
Маълумотларни блшқариш ва ҳимоялаш.
2с
2с
2с
2с
2с
2с
2с
Жами:
14с
3
Microsoft Excel дастури ҳақида умумий маълумот.
Режа:
1.
Ҳозирги кунда Microsoft Excelнинг кулланилиши.
2.
Excel электрон жадвалининг асосий элементлари.
3.
Excel дастурини ишга тушириш ва ишни тугатиш.
Таянч тушунчалар: электрон жадваллар, Excel дастури.
ЭЛЕКТРОН ЖАДВАЛЛАР MICROSOFT EXCEL 2000 ДАСТУРИ
Бошланғич маълумотлар
Маълумотларни жадвал кўринишида тасвирлаш, уларни тахлил қилиш,
хисоб-китоб ишларини олиб бориш учун махсус амалий дастурлар Sиреr Саlс
ва Ехсеl яратилган бўлиб, улар электрон жадваллар ѐхуд жадвал процессори
деб юритилади. Электрон жадваллар айни вактда кўлланадиган сохалар кўп,
хусусан банк ва солиқ тизимларида, иктисодий масалаларни ечишда
фойдаланилиб келинмокда. Ана шундай дастурлардан бири Microsoft Excel
дастуридир.
MS Excel Microsoft Office пакети таркибидаги дастур бўлиб, у Windows
операцион кобик дастури бошкарувида ишловчи ҳамда маълумотли электрон
жадвалларни тайѐрлаш ва кайта ишлашга мўлжалланган.
МS Ехсеl да тайѐрланган ҳар бир ҳужжат (маълумотли жадвал)
ихтиѐрий исм ва ХLS кенгайтмадан иборат файл бўлади. Ехсеl атамасида
бундай файл «Иш китоби» (Workbook) деб юритилади. Ҳар бир ХLS файлида
1 тадан 255 тагача электрон жойлашиши мумкин, уларнинг ҳар бири
Ехсе1нинг иш варағи деб юритилади.
Microsoft Excelнинг асосий иш майдони - бу «Иш китоби» бўлиб, у бир
ѐки бир нечта иш варакларидан иборат. Иш варағида бухгалтер (хисобчи)
китоби каби, сонлар, матнлар, арифметик ифодалар, хисоблар, қатор ва
устунларда жойлашган бўлади. Ехсеlнинг бухгалтер китобидан асосий фарқи
барча хисоб ишларини унинг ўзи бажаради, лекин маълумотларни киритиш
фойдаланувчи зиммасида колади.
Ехсеl электрон жадвали 16384 қатор (row) ва 256 устун (column) дан
иборат. Қаторлар 1дан 16384гача бўлган бутун сонлар билан тартибланган,
устунлар эса лотин алифбосининг бош ҳарфлари (А, В, ... , 2, АА, АВ, ... , IV)
билан белгиланган. Қатор ва устун кесишмасида электрон жадвалнинг
асосий таркибий элементи -ячейка (cell) жойлашган. Ҳар бир ячейкага сон,
матн ѐки формула тарзидаги маълумотлар киритилади. Устун кенглигини ва
қатор баландлигини ўзгартириш ҳам мумкин.
4
Do'stlaringiz bilan baham: |