15. Доцент лавозимини эгаллаш учун танловда тегишли илмий унвонга ва илмий даражага эга бўлмаган шахслар қатнашиши мумкинми?
Д.* Камида 3 йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлган, кафедранинг таълим йўналишлари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари муаллифи бўлган юқори малакали мутахассис қатнашиши мумкин.
16. Олий таълим муассасаларига ўқитувчи лавозимига қайси шахслар танловсиз, ректор буйруғи билан белгиланган тартибда ишга қабул қилинади?
Д.* Соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида ишга кираётган шахслар.
17. Олий таълим муассасасининг кенгашида ёки факультетнинг кенгашида сайланадиган лавозимларни белгилаш ҳуқуқи кимга тегишли?
В.* Олий таълим муассасасининг ректорига
18. Ходим меҳнат шартномаси тузилгандан кейин ишга киришиши шарт бўлган муддат томонларнинг келишувига кўра белгиланади ушбу муддат неча ойдан ошиши мумкин эмас?
С.* 3 ойдан
19. Кафедралар бирлаштирилганда ёки кафедра бўлинганда профессор-ўқитувчилар таркиби бўйича танловлар қачон ўтказилади?
Д.* Танловлар ўтказилмайди.
20. Кафедра мудири билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилиши мумкинми?
Д.*Ўзига юклатилган функционал вазифаларни бажармаганлиги сабабли Кенгаш қарорига биноан.
21. Олий таълим бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари классификатори қайси хужжатга асосан тузилган?
Д.*Юнесконинг таълимнинг халқаро стандарт классификацияси принципларига асосан.
22. Давлат таълим стандарти сифатида Классификатор нималарни тартибга солади?
Д.* Олий таълимнинг йўналишлари ва мутахассисликларини.
23. Классификаторда таълим босқичлари, билим ва таълим соҳалари, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари қандай белгиланади?
Д.* Еттита рақамли код билан.
24. Олий таълим муассасасининг Илмий кенгаши тўғрисидаги намунавий Низом қайси орган томонидан тасдиқланади?
Д.* Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан.
25. Олий таълим муассасалари талабаларини ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги тартиби қайси таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди?
С.* Ҳарбий олий таълим муассасаларига;
26. Кимлар бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларининг битирув малакавий ишларига рахбарлик қилади?
С.* ОТМ профессор ва доцентлари ёки илмий ходимлари, бошқа муассаса ва корхоналарнинг юқори малакали мутахассислари;
27. Олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларининг битирув малакавий ишлари кимлар томонидан бажарилади?
Д.* Битирув малакавий иш берилган берилган топшириқ асосида шахсан талаба томонидан.
28. Олий таълим муассасаларида битирув малакавий ишларининг тушинтириш қисми қанча сўз хажмида белгиланади?
Д.* 10-15 минг сўз хажмида.
Do'stlaringiz bilan baham: |