Мевачилик ва узумчилик кафедраси мевачилик” фанидан тақдимот


Мева дарахтларини тоғли ҳудудларда



Download 7,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/8
Sana03.07.2022
Hajmi7,67 Mb.
#735742
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
9-мавзу Тоғ мевачилиги

Мева дарахтларини тоғли ҳудудларда
зиналаб (бир қаторли) экиш.


Мева дарахтларини тоғли ҳудудларда зиналаб 
(икки қаторли) экиш.



Террасаларда ҳосил 50%га ошади. Кам
унумдор
ва
ўпирилиб
сурилган
ерлар
террасалаш
учун
ярамайди.
Террасаб
майдончадан, ички чуқур қияликдан, тупроқ
тўлдириладиган (ташқи қиялик ва икки
террасанинг
ўртасидаги
ҳали
тегилмаган
участка (берма)дан иборатдир.
Амалда икки хил терраса қўлланилади,
бири
пуштасимон,
иккинчиси
зинапояга
ўхшаш бўлади.
Террасалар ён бағирнинг юқори қисмидан
олинади, бу пастдаги террасаларни тупроқ
кўмиб кетишидан сақлайди. Тракторнинг
бурилишини қулайлаштириш учун улар кетма-
кет эмас, балки учтадан оралатиб: биринчи-
тўртинчи, сўнгра эса иккинчи ҳамда бешинчи
ва ҳоказо тартибда олинади.


3.
Террасаларга ёнғоқ кўчатлари - 10х8 м, олма,
нок, ўрик кўчатлари - 8х6 м, олхўри, тоғолча - 6х4
м, бодом - 6х5 м, олча - 6х4, уноби - 6х4 м оралиқда
ўтказилади. Асосий дарахт турлари 5 м оралиқда
ўтказилган қаторларни тўлдириш учун оралиқ
дарахтлар - паст бўйли пайвандтагларга уланган
шафтоли, олма ва нок, бута шаклидаги олча ва
баъзан олхўри ўтказилади. Тоғ шароитида мева
дарахтлари унча катта бўлмайди. Масалан, олма
дарахти 5,5м гача, нок 4,5 м бўй бериб ўсади.
Дарахт кўчатлари чуқурлиги 70-80 см ва
кенглиги
80-100
см
қилинган
чуқурларга
ўтказилади. Чуқурлар чуқур кавлайдиган машинада
қазилади. Кўчатлар кузда ва эрта кўкламда
ўтказилгани маъқул. Кўчатлар 85-97% тутади, эрта
кўклам пайтларида ўтказилгани бирмунча кўпроқ
тутиб кетади.


Аксари бир ёшли кўчатлар яхши тутади.
Агар улар баҳорда экиладиган бўлса, бу
ишни
апрелнинг
иккинчи
ярмидан
кечиктирмай тамомлаш лозим. Баҳорда
кўчат ўтказиладиган чуқурлар кузда қазиб
қўйилади.
Кузда ўтказилган дарахтлар танасининг
таглари баҳорда бегона ўтлардан тозаланиб,
юмшатилади ва 12-15 см қалинликда
ўсимлик қолдиқлари ёпиб мульчаланади.
Мева
дарахтлари
боққа
ўтказилгандан
кейин уларнинг танна таглари камида уч
йилгача мульчалангаан ҳолда тутилади.


Тупроқ эрозияси ва пишиб ён бағирларда
нам тўпланиб қолишига қарши энг муҳим
кураш тадбирларидан бири - террасалар
орасидаги бўш ерларни 25-30 см чуқурликда
кузги шудгор қилишдан иборат. Юмшатилган
ер қатлами ёғин-сочинни яхши шимади ва
тупроқ ювилиб кетишни олдини олади. Бу
ишлар
эрта
кузда,
ёғингарчиликлар
бошлангунча бажарилиши лозим. Унча тик
бўлмаган
қияликларда
ерни
албатта
ён
бағирларга кўндаланг қилиб ҳайдаш керак.
Қиялиги 5
о
дан ортиқ бўлган ён бағирларда
ерни шу ужойнинг кўндаланг йўналишида
ҳайдаш лозим.


Тик ён бағирлар ҳайдалгандан кейин бир-
биридан 3-5 м оралиқда 26-30 см чуқурликда
кўндаланг эгатлар олинади; агар шундай
қилинмаса, оқиб тушадиган сувлар ҳайдалган
қаторларини ёриб ўтиб ариқчаларга қўйилиши
ва
тупроқни
ювиб
кетиши
мумкин.
Эгатлардан
ташқари,
ён
бағирнинг
кундалангига қаратиб тупроқ кўтармалари
(марзалар)
олингани
яхши.
Шунингдек,
сувнинг уриб кетишига йўл қўймаслик учун
террасалар
четларида
ҳам
12-15
см
баландликда марзалар олинади.
Тупроқни мустаҳкамлаш ва уни эрозиядан
сақлаш
учун
террасаларорасидаги
майдонларга экин экилади.


Экилган экинлар оқаётган сувнинг ювиб
кетишини камайтиради. Кўп йиллик ўтлар-
беда, оқ сўхта, райграс, қашқарбеда, эспарцет
ва йўнғичқа каби экинлар шу мақсадда
экилади.
Боғ барпо этиш учун куз ва эрта баҳор
яхши муддат ҳисобланади.
Кузда террасалар ПН-40 плуги билан 35-40
см
чуқурликда
шудгорланади
ва
дарахтларнинг таги, ораларидаги полосалар
чуқур қилиб ҳайдаб юборилади. Баҳорда ер
юмшатилади. Ёз давомида бегона ўтларни йўқ-
отиш билан бир вақтда ер КСЛ-5 культиватори
воситасида8-12 см чуқурликда уч-тўрт марта
юмшатилади.


Ерни юмшатиш олдидан дарахтларнинг
тагларидаги
мульча
олинади,
юмшатиб
бўлгандан кейин эса яна ёпиб қўйилади. Қор
эриб кетгандан кейин дарҳол ер биринчи марта
юмшатилади, сўнгра ҳар сафар ёққан кучли
ёмғирдан кейин юмшатиб борилади. Ёғин-
сочин
тўқташи
билан
то
кузгача
ерга
тегилмайди.
Бегона ўтларни мунтазам равишда йўқотиб
туриш лозим. Шу
мақсадда
террасаларда,
айниқса майдонларни механизация воситасида
ишлаш мумкин бўлмайдиган ташқи четларида
гербицидлар ишлатиш муҳим аҳамият касб
этади.


Боғ барпо этишдан икки-уч йил олдин,
доимо кучли ва совуқ шамол эсиб турадиган
томонда улкан боғ иҳота дарахтзорлари барпо
этиш лозим. Иҳота дарахтзорлари боғнинг
паст томонида - юқори ёқасида ва ён
томонларида барпо қилиниши керак. Боғнинг
пастки
қисмига
дарахтлар
ўтказилмайди,
чунки дарахтзорлар совуқ ҳаво оқимини
ушлаб қолиб, боғ ичида совуқ сақланадиган
участкалар ҳосил қилади. Ана шу сабабга
кўра,
боғнинг
ичида
шамол
кучини
камайтирадиган
кўндаланг
дарахтзорлар
яратилмайди.
Боғ
ичидаги
иҳота
дарахтзорлари боғнинг табиий чегараларига:
жарлар, сувайиргичлар, сув ўйиб кетган
чуқурлар, йўллар ва ҳоказоларга тўғриланади.


Боғ дарахтзорлари барпо этиш учун ер
кузда чуқур қилиб ҳайдалади. Дарахтлар
катталиги 1х2 м бўлган ўроқ шакли
майдончаларга ўтказилади (учлари юқори
томон йўналтирилади). Тоғларнинг пастки
поясидаги дарахтзорлар учун асосан, оқ
акация, шумтол, жийда; ўртача поясга эса
олма, майда баргли қайрағоч, қатранги,
Регеля нокини экиш жуда мос келади.


Download 7,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish