пирамида шаклида ёки тарвақайлаган бўлади, илдиз тизими бақувват 6 м гача
чуқурликкача таралиб ўсади. Ёввойи ҳолда баъзан бута шаклида ўсади.
БОДОМ (Amygdalus L. )
Писта (Pistacia L. )
туркумига 20 га яқин тур киради. Писта бўйи 5-6 м га етадиган
дарахт ёки бута бўлиб, шох-шаббаси тарвақайлаб ўсади, танасининг диаметри 25-80 см
га етади, илдиз тизими бақувват бўлиб 6-8 м гача чуқурликка кириб боради. Лалми
ерларда писта 10-12, суғориладиган ерларда 7-8 йилда ҳосилга киради. Пистанинг
мағзи ширин, таркибида 63% гача мой, 22% гача оқсил, 12-13 % гача шакар бўлади.
Меваси сентябрда пишади. Маданий ҳолда ўсадиган бир туп бодом дарахтидан 40-80 кг
гача ҳосил олинади. Қурғоқчиликка чидамли, ёруғсевар бўлиб, ёзда 42
0
гача иссиққа,
қишда эса 33
0
совуққа чидайди. Пистанинг маданий навлари совуққа кам чидамли.
Писта жуда узоқ, айрим турлари ҳатто 300 йилгача яшайди. Уруғдан, пархиш ва
пайванд қилиш йўли билан кўпайтирилади.
ПИСТА (Pistacia L. )
Тоғдаги
боғлар
шартли
(1-2
марта)
суғориладиган ва сувли ерларда юқори ҳосил
беради.
Тоғ
шароитида
ўстирилган
мевалар,
текисликларда етиштирилганига қараганда анча
сершира (олмаларники 2-3% кўп), яна ҳам яхши
рангдор, узоқ турадиган ва витаминга бой бўлади.
Маълумки тоғ олди ва тоғли районларда мева
дарахтлари ўстиришнинг ўзига хос хусусиятлари
бор. Навлар қурғоқчиликка мумкин қадар чидамли,
тезпишар ва вегетация даври қисқа бўлиши керак.
Тоққа баланд кўтарилган сари ўтказиладиган навлар
ҳам совуққа шунча чидамли бўлиши даркор.
350-400
мм
ёғин
тушадиган
тоғ
ён
бағирларидаги
боғларда
қурғоқчиликка
жуда
чидамли
навлардан-писта
ва
унаби
ўстириш
мумкин.
Боғ барпо этиш учун жой танлашда
дарахтларни ўтказиш ва парвариш қилиш,
жумладан, ён бағирларни террасалаш, ерни
ҳайдаш
ва
юмшатиш
каби
ишларни
механизациялаш имкониятларини ҳисобга олиш
лозим.
Тоғ мевачилиги тажриба кўрсатганидек,
террасалар очиш юқоридан оқиб тушадиган
ёмғир сувларини ушлаб қолишда самарали
восита ҳисобланади. Бу тадбир тупроқнинг кам
ювилиб кетиш имконини беради. Бунда қорнинг
эриши бир неча кунга орқага сурилади ва қор
сувм анча яхши сингади. Шунинг учун бундай
ерларда
тупроқ
террасалаш
ўтказилмаган
участкалардагига қараганда сернам бўлади, бу
эса дарахтларнинг сув билан таъминланишини
яхшилайди.
Бундан ташқари, террасаларда 20 см
чуқурликдаги тупроқ террасалаш ўтказилмаган
участкалардагига
нисбатан
1-2
о
иссиқроқ
бўлади.
Вегетация даврида террасалардаги биологик
актив ҳарорат йиғиндиси 100-150
о
га ортади.
Буларнинг
ҳаммаси
мева
дарахтларининг
ўсишига ижобий таъсир кўрсатади.
Боғ барпо қилинадиган ён бағирларнинг
қиялиги 15
о
гача бўлиши яхши ҳисобланади.
Ўрик ва бодом 30-35
о
гача қия бўлган тик
ёнбағирларида ўса олади. Ён бағир қанча тик
бўлса, мева дарахтлари экиш учун (сув ва
озиқланиш режими жиҳатидан) шу қадар
яроқсиз ҳисобланади.
Шимолий ён бағирда кўп, ғарбий ён
бағирда камроқ, шарқий ва жанубий ён
бағирларда
анча
кам
қор
тўпланади.
Баҳорда даставвал жанубий ён бағирнинг
қори эриб кетади. Қорнинг тўпланиши
жиҳатидан
қараганда
ён
бағирлар
ўртасидаги тафовут 10-20 кунга боради. Ён
бағирлар температура режими жиҳатидан
ҳам фарқ қилади, чунончи, ёзда жанубий ён
бағир
энг
иссиқ,
шимолийси
-анча
салқинроқ
бўлиб,
ернинг
исишидаги
тафовут 5-7
о
гача боради. Демак, қолган ён
бағирлар ўртасидаги тупроқ намлиги ҳам
(июлда 3-5%га) ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |