Мевачилик асослари doc



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/137
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#36428
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   137
Bog'liq
Мевачилик асослари Останакулов 2 copy(2)

Наъматак – Ўзбекистоннинг тоғ ёнбағирларида ва тоғли ҳудудларда 
кенг тарқалган, 1-2 м бўй бериб тиканли бута ҳолида ўсади. Мевалари 
юмалоқ ёки чўзиқроқ, қизил рангли ёки тўқ сариқ бўлади; таркибида С 
витамини ва бошқа хил витаминлар кўп бўлади. Улардан асосан С 
витамини олиш учун фойдаланилади, чунки таркибидаги бу хил витамин 
2500-4000 мг% га боради. Янги мевалари қуритилади ва сўнгра қайта 
ишланади. 
Ёввойи ҳолда ўсадиган мева дарахтларининг ҳосилдорлиги унча 
юқори бўлмайди. Сабаби – шундай мевазорларда моллар тартибсиз 
ўтлатилади, улар ўсимликларни ва уларнинг уруғ кўчатларини 
шикастлайди, табиий мевазорлар яхшилаб парвариш қилинмайди, 
уларнинг меваларини ҳайвонлар ва қушлар еб кетади. 
Бинобарин, ёввойи ҳолда ўсадиган мева ўсимликларининг 
ҳосилдорлигини ошириш учун дарахтзорларни сийраклаштириш, яъни 
касалланган ва аҳамияти йўқ дарахтларни йўқотиш лозим. Бу тадбир 
натижасида ёруғлик режими, ўсимликларнинг мева қилиши ва 
меваларнинг сифати яхшиланади. 
Бундан кейинги иш дарахтларни буташдир. Бунда кўп танали ва 
биринчи навбатда қари ҳамда зарарланган дарахтлар танасининг бир қисми 
кесиб ташланади. Қуриган ва чалкаш шохлар, бачкилар кесилади, энг 


207 
кучли бачки новдалардан 3-4 таси қолдирилади. Дарахтларнинг шох-
шаббаси 
сийраклатилади. 
Дарахтларнинг 
коваклари 
тозаланади, 
дезинфекция қилинади, тошлар билан тўлдирилиб, сомонли лой ва цемент 
билан сувалади. Олма, нок, дўлана таналари эса, эски қуриган 
пўстлоқлардан тозаланади ва оқланади.
Ерларга ишлов берилиб, ўғит солинади. Қатор оралари илдизларини 
шикастламайдиган чуқурликда ҳайдалади. 
Сўнгра, ёввойи ҳолда ўсадиган мева ўсимликларини маданий 
навларга пайванд қилиш йўли билан уларнинг навлари яхшиланади. 
Дарахтлар уч муддатда пайванд қилинади, жумладан, баҳорда куртак 
пайванд қилинади, эрта ёзда – ўсаётган куртаклар билан, ёзда эса 
уйғонмаган куртаклар билан пайвандланади. Бунда пўстлоққа қўндириш 
усули асос қилиб олинади. Дарахт танасига ёки диаметри 3-8 см келадиган 
кўп йиллик асосий шохларга пайванд қилиб, бутун шох-шабба 
алмаштирилади. Илдиз бўғзигача ҳам пайванд қилиш мумкин. Лекин бу 
ҳолда дарахтлар 3-4 йил кеч ҳосилга киради. Бир йўла бир неча қаламча 
уланади. Улар мустаҳкам туриши учун майда михчалар билан 
маҳкамланади. Барча новдалар махсус боғ замазкаси билан ва лой билан 
сувалади ҳамда қоғоз билан боғлаб қўйилади. Бу эса пайвандларнинг 
қуриб қолишини олдини олади. Пайвандлар тутмаган жойга ёзги куртак 
пайванд қилинади.
Кекса соғлом дарахтларнинг бир қисмини тўнка қолдириб қирқиш 
мумкин. Бунда бачки новдалар ҳосил қилиб, уларнинг муайян қисмига 
куртак пайванд қилса бўлади. 
Ёввойи мева дарахтларининг тури яхшиланганда уларга чангловчи 
навларнинг куртаклари албатта пайванд қилинади. 
Баъзан айрим ёнғоқ навларида эркак ва урғочи гуллар ҳар хил 
муддатларда гуллайди. Шу сабабли улар чанглана олмай қолади. Бундай 
ҳолларда эркак гулларнинг гуллаши пайвандланадиган навларнинг урғочи 
гуллари гуллайдиган муддатга тўғри келадиган навлар танлаб олинади. 
Бунинг учун бақувват новдалар олиш мақсадида асосий шохлардан бири 
ёшартирилади. 6-7 йилдан кейин пайвандлар гулга кириб, дарахтларни 
нормал ҳосил олинишини таъминлайдиган даражада чанглай бошлайди.
Пистадан яхши ҳосил олиш учун урғочи дарахтларни эркак 
дарахтлардан тўпланадиган чанг билан сунъий чанглаш тавсия этилади. Бу 
иш елкага осиб юриладиган махсус мослама билан 2-3 марта бажарилади, 
катта майдонлардаги писта дарахтлари эса, узун таёққа боғланган дока 
халтача воситасида шох-шабба орасида силкитиб чангланади. 
Қалин чакалакзорлардаги халақит берадиган дарахтлар кундаков 
қилиб йўқотилади. Тупроқ эрозиясига йўл қўймаслик ва кундаков 
қилинмаган мева дарахтлари учун кучли даражада тушадиган ёруққа 
мослашиши учун бу иш аста-секин 2-3 йил давомида бажарилади. 
Дарахтзорларни тозалаш билан бир вақтда қари мева дарахтлари 
ҳам йўқотилади. 


208 
Тоғлардаги мевазорларда пала-партиш мол ўтлатиш тақиқланади. 
Мева дарахтларининг зараркунанда ва касалликларига қарши доимий 
равишда кураш олиб борилади. 
Тўкилган меваларни ёзда йиғиштириб олиб фойдаланиш ёки 
йўқотиш, кузда тўкилган баргларни эса касаллик ва зараркунанда манбаи 
сифатида тўплаб куйдириб юбориш тавсия этилади. 
Ҳосилни қўриқлаш, уни териб йиғиштириш, қайта ишлаш 
тадбирлари уюштирилади. Ана шундай шароитдаги мевазорлар гектарига 
50-60 ц дан ва кўпроқ ҳосил бериши мумкин. 
Юқоридаги тадбирлар натижасида маданий навлар воситасида 
табиий мева ўсимликларининг нави яхшиланади, мева ўрмонзорлари бунёд 
қилинади. Булар эса ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида аҳолини 
мевалар билан таъминлаш ва республиканинг мевани қайта ишлаш 
саноатига хом ашё етказиб бериш имкониятларини кенгайтиради. 

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish