Мева экинларининг умумий таърифи.
Олма. Кенг тарқалган мева экинлардан бўлиб, умумий майдоннинг
ярмидан кўпроғини олма ташкил қилади. Олма мазали бўлганлигидан
янгилигича, қайта ишланган ҳолда истеъмол қилинади.
6-жадвал
Мева ва резавор-мева экинларининг ҳосилга кириш ва яшаш даври
Турлар
Кўчат
ўтқазилгандан
кейин ҳосилга
кириш муддати
(йил)
Ўртача яшаш даври
(йил)
Йирик мевали қулупнай
Малина
Қора ва қизил смородина
Крижовник
Шафтоли
Олча
Олхўри
Гилос
Бодом
Олма
Нок
Беҳи
Цитрус мевалар
Анжир
Анор
Ўрик
Пиндик
Шарқ хурмоси
Ёнғоқ (кўчати экилганда)
Ёнғоқ
(пайванд
қилинганда)
1-2
3
3
3-4
2-3
3-4
4-6
4-6
3-4
4-11
4-8
4-5
3-4
2-3
3-4
3-4
4-6
3-4
8-10
5-6
4-5
10-12
12-15
15-20
15-20
18-25
25-30
25-40
60-100
45-50
45-50
50-60
50-60
100
50-70
50-70
60-80
100
100
100
Олмадан консерва, повидло, пастила, пьюре, мармелад, мураббо,
шарбат, вино, компот, қоқи ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади.
Ўзбекистонда етиштириладиган олмалар таркибида ўртача 80,5-86,5 % сув;
9,6-14,8 % шакар; 0,31-0,91 % кислоталар; 0,27-0,48 % эрувчан пектин;
0,025-0,060 % яқин ошловчи моддалар; 0,10-0,45 % минерал тузлар ва бир
қанча витаминлар бор. Олманинг (қишда янги узилган мевалар кам
бўлганда) витаминларга бой, яхши сақланадиган қишки навлари айниқса
қимматлидир.
18
Олма катта дарахт бўлиб, бақувват танасининг баландлиги 12-20
метрга етади. Унинг шох-шаббаси ҳам анча кенг ёйилган. Ҳосилга кириш
ва мевасининг пишиш муддатлари навлар бўйича ҳар хил бўлади. Пишиш
муддатига қараб ёзги, кузги ва қишки навларга бўлинади. Мевасининг
шакли, йирик-майдалиги, ранги ва хушбўйлиги бир-биридан фарқ қилади.
Масалан, кузги-қишки навларидан Ренет Симиренко, Розмарин белий, Жон
Ред навлари ташишга чидамлилиги, узоқ сақланиши ва серҳосиллиги
билан фарқланади. Олма дарахти кучли пайвандтагларда ўстирилганда
ўрта ҳисобда 45-50 йил, айрим туплари эса 100 йил ва ундан ҳам узоқ
яшайди.
Олма (Malus mill) туркумининг 50 га яқин тури бор. Уларнинг
асосийлари : Ўрмон олмаси, Сибир олмаси, Юмшоқ олма, Ёввойи (Сиверс)
олмаси, Туркман олмаси, Қизил олма, Олхўри баргли олма (китайка),
Кавказ ёки Шарқ олмаси, Пакана олма, Дусен, Парадизка (райка)
ҳисобланади.
Нок. Олмадан кейин энг кўп тарқалган мева экини бўлиб,
мевасининг мазалиги билан қадрланади. Нок мевалари янгилигича
истеъмол қилинади, қоқи, консерва, сукат, повидло, мураббо, шарбат,
вино, бекмес (нок асали) тайёрланади. Ўзбекистонда етиштириладиган нок
таркибида 10,8-12,7 % гача шакар, 0,13-0,30 % кислоталар, 0,35 % га яқин
пектин ва 0,31 % кул бор. Ўзбекистоннинг иқлим шароити нок учун
унчалик қулай эмас, лекин шунга қарамасдан бизда қурғоқчиликка,
иссиққа, касаллик ва зараркунандаларга чидамли маҳаллий навлари
мавжуд.
Нокнинг Европа навлари шох-шаббаси сийрак, ихчам, кўпинча
пирамида шаклида, новдалари юқорига тик ўсган бўлиб, йўғон шохларида
ҳосил новдалари зич жойлашган, уларда барглар ҳамда ҳосил органлари
жуда кўплиги билан характерланади.
Нок айрим маҳаллий навлари бир туп дарахтдан 1000-1400
килограммгача ҳосил бериши мумкин.
Нок олма каби мўътадил иқлим ўсимлиги бўлсада, иссиқликни кўп
талаб қилади, совуққа камроқ чидамли ва олмага нисбатан узоқ яшайди,
100-150 йил, баъзан эса 200 йилгача умр кўради. Бизнинг шароитимизда 10
га яқин маҳаллий навлари ўстирилади. Нокнинг 60 га яқин ёввойи турлари
учраб, шундан мевачиликда: Жайдари нок, Ўрта осиё ноки, Туркман ноки,
Уссури ноки, Нашвати, Тол баргли нок ва регель ноки аҳамиятга эга.
Беҳи. Янги узилган меваси ва қайта ишланиб истеъмол
қилинади.Беҳи таркибида жуда кўп пектин, ошловчи моддалар ва тош
ҳужайралар бўлади. Меваси таркибида сув кам, дағал бўлади. Узоқ
сақлангандан кейин тош ҳужайралар юмшаб қолади. Беҳидан хушбўй
мураббо, цукат, қиём, мармелад, жем тайёрланади. Ўзбекистонда
етиштирилган беҳи таркибида (янги узилганда) 8,5-15,2 % шакар, 0,4-1,0 %
турли кислоталар, 0,4-0,7 % ошловчи моддалар бор.
Беҳи энг қадимий ўсимликлардан бўлиб, бизнинг мамлакатимизда
кенг тарқалган. У бута ёки дарахт сифатида ўсиб, бўйи 1,5 м дан 8 м гача
19
етади. Кўп илдиз бачки чиқаради. Новда ва куртаклари, барг банди тук
билан қопланган. Гули кўпинча якка-якка, оқ ёки оч пушти рангда, йирик
бўлиб, шу йил ўсиб чиққан калта новдалар учида, барглар қўлтиғида
жойлашади. Кеч гуллайди. Беҳи мевалари лимон рангида ёки тўқ сариқ,
тук билан қопланган бўлади , етилганда туки тўкилиб кетади. Беҳи кеч
пишади, узоқ жойларга юборишга ва сақлашга чидамли. Ҳар тупидан 200
кг гача ҳосил олинади. Илдиз бачкисидан ва қаламчасидан кўпайтирилади.
Беҳининг кўпгина турлари нок учун паст бўйли яхши пайвандтаг
бўлади. Беҳи иссиққа ва намликка талабчан. Эрта ҳосилга киради ва 35-45
йилгача мўл ҳосил беради.
Беҳи авлодининг ёввойи ҳолда ўсадиган битта ёввойи тури –
жайдари беҳи тури бор.
Ўрик. Ўзбекистоннинг Фарғона ва Зарафшон водийлари шароитида
кўп тарқалган мева экинларидан бири. У янгилигича ва қайта ишланган
ҳолда истеъмол қилинади. Янги пишган ўрик меваси таркибида 8,4-19,0 %
шакар ; 0,3-1,7 % турли кислоталар ; 0,1-1,6 % пектин ва А ва С
витаминлар бор. Туршагида 80 % ва ундан ҳам кўп шакар бўлади.
Ўрикнинг аччиқ мағзидан амигдалин моддаси, техник ва озиқ-овқатда
ишлатиладиган мой олинади. Данагининг пўчоғидан тушь ва
активлаштирилган кўмир тайёрланади. Ўрик мевасидан ҳар хил компот,
мураббо, жем, повидло, пастила, мармелад, жели, цукат, конфет орасига
солинадиган қиём, шарбат тайёрланади.
Ўрик жуда қадимий мевали дарахт бўлиб, унинг ватани Арманистон
ҳисобланади, лекин кейинчалик Хитой эканлиги аниқланди. Шу билан бир
вақтда ўрикнинг ватани Ўрта Осий эканлиги ҳам тасдиқланган, чунки ҳали
ҳам бу ерда ёввойи ҳолда ўсадиганлари бор. Ўрик Ўзбекистонда эрамиздан
олдинги У1 и У11 асрлардан маълум бўлган.
Ўрик дарахти иссиққа талабчан, эрта гуллайди. Шунинг учун уни
баҳорда деярли қора совуқ бўлмайдиган ва қишда ҳарорат кўпи билан -28 –
29
0
С бўладиган ҳудудларда ўстириш тавсия этилади.
Ўрик (Armeniaca mill) туркуми 7 турга бўлинади, улардан энг
муҳими қуйидагилар: Жайдари ўрик, Сибирь ўриги, Маньжурия ўриги,
Гунафша ранг ғадир-будир ўриги, Хитой ўриги, Муми ва Япон ўриги –
ансу.
Do'stlaringiz bilan baham: |