маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 86
Логистика нафақат нимадир ҳисоб-китоб қилиш, таҳлил қилиш ёки
оптималлаштириш бўйича услуб, балки логистика биринчи навбатда бу
ташкиллаштиришдир.
Шуниси қизиқки, логистиканинг энг юқори ривожланишига ресурсларни
уларга бўлган юқори талабларда чеклаш орқали эришилади.
Логистика сохасидаги мутахассислар, профессионаллар анча илгари ҳар бир
компания учун ҳаммабоп бўлган танланган технология учун логистикани мураккаб
“фан” ёки “санъат”га айлантириб қўйишган. Мумкин ва керак бўлган технологияни
тез ўзгарадиган ва мослашидиган тарзда ҳар бир корхона ёки ҳар бир компанияда
жорий қилиш лозим.
Бироқ бошқа бир фалсафа мактаби мавжуд: логистика бу фанми ёки
компанияларни муваффақиятга олиб борувчи шомон-логистларнинг маросимли
ҳаракатлар тўпламими?
Замонавий логистика.Логистиканинг асосий мақсади бугунги кунда
“умумий харажатларни минималлаштириш” сифатида шаклланган. Бунда реал
амалиётда парадоксга хос ҳолат юзага келади, масалан:
маҳаллий
харажатларни
минималлаштириш
кўпинча
умумий
харажатларнинг ошишига олиб келади.
умумий харажатларни минималлаштириш натижасида кўпинча маҳаллий
харажатларнинг ошишига олиб келади.
бир қатор ҳолатларда паст нархларга нисбатан юқори нархларда харид
қилиш фойдали бўлади.
тармоқнинг умумий суғурта захираси тармоқ объектлари суғурта
захиралари йиғиндисидан кам бўлади.
Логистиканинг бошқа парадокслари.Бизнинг замонамизда ресурслар
учун бир томондан иккинчи томонга зўр бериб кураш олиб борилмоқда –
иқтисодиёт янада глобаллашмоқда, буюртмаларни бажариш ва етказиб бериш
кўлами узаймоқда. Буларнинг барчаси энди нафақат логистикани таъминлашни,
балки оқим ва тақсимотларни бошқариш қай даражада ташкиллаштирилганлиги ва
сифати қай даражад эканлигига ҳам янгича ёндашиш талаб этилади, чунки
ресурслардан фойдаланиш сифатига қўйилган талаблар ошиб бормоқда.
Хулоса. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, логистика билимлар сохаси
сифатида (таркибида бир нечта фанлар мавжудлиги сабабли уни фан деб аташ
мушкул) замонамиздан анча илгари юзага келган ва бутун тарихи давомида
тўхтовсиз ривожланган.
Кўпчилик компанияларда савдо ва пул маблағлари билан биргаликда
компаниянинг сердаромадлилигини шаклантиришда логистика энг муҳим рол
ўйнайди: бозорда пайдо бўлганлигига 1-2 йил бўлган компания аллақачон ишончли
мижозларга эга ва ривожланишнинг маълум бир босқичида компанияда айнан
логистика даромаднинг катта қисмини юзага келтиради.
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг