маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
214
Шу билан бирга, талабдан ташқари бозор конъюнктураси шаклланишига
таклиф омили салмоқли таъсир этади. Унинг таъсири қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришининг ва аграр бозорларнинг хусусиятлари билан белгиланади.
Бозор қонунларининг амал қилиши қишлоқ хўжалигида таклифнинг
талабдан юқорилиги билан характерланувчи барқарор, узоқ муддатли, ноқулай
конъюнктурани объектив равишда белгилаб беради. Иқтисодий цикл фазасидан
қатъи назар, яъни юксалиш, кризис, депрессия, жонланиш шароитларида ҳам
маҳсулот таклифи, одатда, талабдан юқори бўлади. Барқарор нисбий ортиқча
ишлаб чиқариш шароитларида талаб билан таклиф фақат пасайтирилган бозор
баҳоларидагини мувозанатга эришади.
Бозор мувозанатига эришиш ва конъюнктуранинг яхшиланишига мувофиқ
равишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларига баҳоларнинг ошишига, аввало, талаб
омиллари тўсқинлик қилади:
- иқтисодиётнинг жонланиши ва юксалиши даври озиқ-овқатга бўлган
талабнинг ўсишига тўхтатиб турувчи таъсир кўрсатади;
- кризис фазасида озиқ-овқатга талаб бошқа товарларга бўлган талабга
нисбатан секинроқ пасаяди.
Талабга бундай ўзига хос таъсир унинг таклиф даражасидан паст бўлишига
олиб келади.
Талабнинг ўсишини тўхтатувчи ёки унинг пасайишига тўсқинлик қилувчи
талаб омилларидан озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг ўзига хослиги
билан боғлиқ омиллар ажралиб чиқади. Озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг
ортиши уларни инсон томонидан истеъмол қилишнинг физологик чегаралари
билан боғлиқ муайян чекловларга эга, яъни тўйиниш чегараси мавжуд. Чегарага
яқинланиш билан ҳатто даромадлар жадал ортганда ҳам талабнинг ўсиши
секинлашади.
Шундай қилиб, даромадлар ўсиши билан озиқ-овқатга талаб нисбатан
пасаяди ва аксинча, даромадлар пасайиши билан нисбатан ортади (Энгел қонуни).
Ноозиқ-овқат маҳсулотларига талаб даромадлар ортиши билан амалда
чегарасиз ортиши мумкин, яъни у даромадлар бўйича эластикдир. Бу ерда унинг
ортишига тўсқинлик қилувчи омиллар амал қилмайди.
Шунга боғлиқ ҳолда саноатда ва бошқа тармоқларда қишлоқ хўжалигига
нисбатан кўпроқ даражада бозор конъюнктурасининг ўзини-ўзи тартибга солишига
умид боғлаш мумкин.
Аграр соҳада ўзини-ўзи тартибга солишнинг бозор механизми ҳатто саноат
билан паритетли баҳолар ва даромадларда ҳам талаб билан таклифнинг
мувозанатини таъминлай олмайди. Шунинг учун талабнинг кенгайтиришга ва уни
ўсиб борувчи таклиф билан мувозанатлаштиришга йўналтирилган озиқ-овқат
маҳсулотлари бозорини давлат томонидан тартибга солиш сиёсати зарур бўлади.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |