«
Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
106
МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ
МУАММОЛАРИ
НамДУ Иқтисодиёт кафедраси доценти, и.ф.н. К.Умаркулов
Маълумки, мамлакатимизда ишлаб чиқаришни кенгайтириш,
мева-сабзавот
маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга катта аҳамият
қаратилмоқда ва бу борада комплекс чора-тадбирлар жадал суръатларда амалга
оширилмоқда. Хусусан, сўнгги вақтларда мева-сабзавотчиликни интенсив
ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга
ошириш учун экин майдонлари
сезиларли равишда кенгайтирилди, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта
ишлаш бўйича қўшимча қувватлар ишга туширилди, молиявий ресурслар,
жумладан, халқаро молия институтларининг инвестицион маблағларини жалб этиш
фаоллашди.
Қайд этиш ўринлики, аҳоли
саломатлигини таъминлаш, уларнинг турмуш
фаровонлигини оширишда мева-сабзавот маҳсулотларини истеъмол қилиш
даражаси муҳим аҳамиятга эга. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига
кўра, ривожланаётган мамлакатларда бир киши учун кундалик белгиланган меъёр
400 граммни ташкил этади, яъни бир киши йилига ўртача 145 кг. мева ва сабзавот
маҳсулотларини истеъмол қилиши харурдир. Ўзбекистонда эса етиштирилаётган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли жон бошига қарийб 300 кг
сабзавот, 75 кг
картошка ва 44 кг узумни ташкил этади. Бу кўрсаткич энг мақбул, деб
ҳисобланадиган истеъмол меъёридан уч баробар кўпдир. Ўз-ўзидан маълум
бўладики, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш
салоҳияти юқори ўринлардан бирини эгаллайди.
Таъкидлаш зарурки, мева-сабзавот маҳсулотлари жаҳон бозорларидаги
рақобат юқори даражада намоён бўлмоқда. Бу эса соҳада унумдорлиги юқори
бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш, ишлаб чиқариш, маҳсулот
етказиб бериш жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришнинг
замонавий
услубларини жадал равишда жорий этишни тақозо этади.
Йил давомида мамлакатимиз бозорларида озиқ-овқат танқислигини олдини
олиш учун маҳсулот етиштиришнинг илғор технологияларини қўллаш, мева-
сабзавотларни қайта ишлаш ва сақлашнинг замонавий усулларини жорий қилиш
муҳим аҳамият касб этади. Барчамизга маълумки,
етиштирилган мева-сабзавот
маҳсулотларини истеъмолчига тайёр маҳсулот кўринишида етиб боришигача бир
қатор технологик жараёнлардан ўтади. Мева-сабзавотларни фақатгина нобуд
бўлишини олдини олиш бўйича эмас, балки, экиладиган
майдонларни кенгайиши
ва олинадиган ялпи ҳосилнинг ортиб бориши ҳам бу соҳа мутахассислари олдига
катта вазифаларни юклайди. Бунинг учун биринчи навбатда экиладиган
навларнинг селекциясига ва агротехник ишлов бериш жараёнларига катта эътибор
берилаши лозим. Мева-сабзавотлар пишиб етилиши билан уларни ўз вақтида