Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш 1


ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СУБЪЕКТИ



Download 4,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/325
Sana23.02.2022
Hajmi4,68 Mb.
#156114
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   325
Bog'liq
конференция охирги версия

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СУБЪЕКТИ 
СИФАТИДАГИ ТАВСИФИ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ-
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ. 
М.Хожибоев-Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали 
“Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби” кафедраси катта ўқитувчиси, и.ф.н. 
Маълумки, Республикамизда «2018 йилда фермер хўжаликларини босқичма-
босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича дастур» қабул 
қилинди. Ўтган 2017 йилнинг ўзида 23800та фермер хўжалиги кўп тармоқли 
хўжалик турига ўтди. Фаолият юритаётган кўп тармоқли фермер хўжаликлари 
асосан гўшт, сут маҳсулотларини қайта ишлаш, совитгич, омборхона ва 


«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг 
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
 
289 
иссиқхоналарни ташкил этиш, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатиш каби 
йўналишларни ўз ичига қамраб олади.
Янги дастурга кўра, 2018 йилда 21634та фермер хўжалиги жами 22та 
йўналиш бўйича кўп тармоқли фаолиятини бошлайди. Шунингдек, 22986та лойиҳа, 
жумладан фермер хўжаликлари томонидан 4,7 минг гектар майдонда интенсив боғ, 
4,300 гектар эрда янги токзорлар, 844 гектар иссиқхона барпо этиш сингари 
лойиҳалар бажарилиши кутилмоқда.
22
Қишлоқ хўжалиги тармоғини республикамизда ривожлантириш сабаблари ва 
имкониятлари нафақат юқоридагилар билан чегараланади. Улар тўғрисида жуда 
ҳам кўп изоҳларни бериш мумкин. Бу изоҳлар қишлоқ хўжалигига оид махсус 
фанларда атрофлича ёритилган. Шу боис ҳам, юқоридаги изоҳлар билан чекланган 
ҳолда, қуйида қишлоқ хўжалик корхоналарининг бухгалтерия ҳисобининг муҳим 
субъектлари сифатидаги ташкилий-ҳуқуқий мақомларига, улар фаолиятининг 
ҳисоб объектлари сифатидаги хусусиятларига тўхталамиз. 
Режали иқтисодиётдан бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётга 
ўтиш республикамизда қишлоқ хўжалик тармоғининг қуйи бўғинини ташкил 
қилувчи субъектларнинг ташкилий ва ҳуқуқий мақомида турли ўзгаришларга олиб 
келди. Илгарилари асосан давлат ва жамоа хўжаликларидан иборат бўлган қишлоқ 
хўжалик корхоналари мустақиллик йилларида кўп ўзгаришларни ўз бошидан 
ўтказди. Чунончи, давлат хўжаликлари тугатилди, уларнинг ўрнига ширкат 
хўжаликлари, қишлоқ хўжалик кооперативлари, агрофирмалар, деҳқон-фермер 
хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари, шунингдек уларнинг 
уюшмалари ташкил қилинди.
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фермерлик ҳаракатини 
янада ривожлантириш, томорқа эрлари ва деҳқон хўжаликлари самарадорлигини 
оширишга қаратилган 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон фармони қабул 
қилинди. 
Ҳужжатда таъкидланишича, мазкур фармон қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва 
томорқа экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, пировард 
натижада эр эгаларининг даромадларини кўпайтиришга бўлган муносабатларини 
тубдан ўзгартириш мақсадида қабул қилинган.Бу эса фермер хўжаликларида 
бухгалтерия ҳисобини ҳам такомиллаштиришни тақазо этади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарини бухгалтерия ҳисоби субъектлари сифатида 
турлича таснифлаш мумкин. Ушбу таснифий белгилар ичида қишлоқ хўжалик 
корхоналарининг турлари, соҳаси, ихтисослашганлиги, ходимларининг сони, солиқ 
тўлаш режими муҳим ўрин тутади.
Турларига кўра қишлоқ хўжалик корхоналари фермер хўжаликларига, 
деҳқон-фермер хўжаликларига, ширкат хўжаликларига, агрофирмаларга бўлинади.
22
www.kun.uz.2018. 


«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг 

Download 4,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   325




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish