маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
269
ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир. Бу компаниянинг асосий мақсади талаб ва
таклифдан келиб чиқкан ҳолда мева ва сабзавот маҳсулотлари балансини
тайёрлаш, имтиёзли кредитлар бериш, товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб
кувватлашдан иборат.
Хулоса қилиб айтганда, иқтисодиётнинг аграр бозорлардаги нарх
монополиясига қарши сиёсат қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларни
давлат томонидан қўллаб кувватлаш ва рағбатлантириш механизмига асосланган,
нархларни доимий равишда эркинлаштириб боришга қарата йўналтирилгандир.
Қолаверса, шуни таъкидлаш лозимки, мева ва сабзавот маҳсулотлари
етиштиришга ихтисослашган деҳқон ва фермер хўжаликларини кредит билан
таъминлашда соҳанинг ўзига хос хусусиятларини хисобга олмасдан ишлаб
чиқилган. Бошқа соҳаларда олинган кредит хисобига бир йилда бир неча марта,
қишлоқ хўжалигида эса бир марта маҳсулот етиштирилади. Демак, кредит бошқа
соҳаларда бир неча бор фойда келтиради. Ана шуларни хисобга олган ҳолда
қишлоқ хўжалиги учун узоқ муддатли (7-10) йил ва паст фоизли кредитлар бериш
тизимини йўлга қўйиш соҳанинг ривожланиши қолаверса етиштирилган маҳсулот
баҳосининг шаклланишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Умуман, истиқболда
соҳага сарфланаётган ресурс бирлиги хисобига ишлаб чиқарилаётган маҳсулот
миқдорини кўпайтириш нарх навони шаклланишида бош мезон бўлиб хизмат
қилади.
IQTISODIY INQIROZ ILDIZI
Abdullayev Javlonbek. NamDU Kasb ta’limi: iqtisodiyot yonalishi 2-bosqich talabasi
Jahon moliyaviy tizmiga anchagina ta`sir o`tkazgan iqtisodiy inqiroz oddiy
odamlar uchun ko‘pam tushunarli bo‘lmagan ajabtovur iboralarni muomalaga kiritdiki,
bu yanada ko‘proq vahimaga sabab bo‘lmoqda. «Real iqtisodiyot», «Chayqov kapitali»,
«moliyaviy pufak» singari g‘ayrioddiy iboralar to shu paytgacha ko‘pchilikka noma'lum
edi, inqiroz tahliliga bag‘ishlangan maqolalar, nashrlar ko‘paygani uchun bu gaplar tez-
tez quloqqa chalinadigan bo‘lib qoldi.
Bu xil iboralarni, shuningdek, inqiroz sabablarini ham ta'lil qilib ko‘rish kerak.
Shunda iqtisodiyotni tashkil etishning qaysi modeli eng ishonchli va matsqul yo‘l ekani
oydinlashadi.
Taniqli iqtisodchi, doktor Munzir Kaxfning fikriga ko‘ra, iqtisodiy tanazzulning
qo‘yidagi sabablari bor:
Birinchidan, qarzga va katta foiz olish maqsadida beriladigan mablag‘lar
miqdorining asossiz ravishda haddan ziyod ko‘paytirib yuborilishi;
Ikkinchidan, qarz majburiyatlari yozilgan qimmatli qog‘ozlarning bir bank
tomonidan boshqasiga sotilishi. Bu holda qarzdor o‘z qarzini qog‘oz egasiga to‘lashi
nazarda tutiladi.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |