маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
145
Маҳсулот маркетингининг замонавий тизими бозорда шаклланаётган талаб
ва таклифнинг барқарорлигига боғлиқ. Чунки бу ишлаб чиқаришни
режалаштиришга, сотишга ва тижорат опрецияларини ўтказишга кучли равишда
таъсир кўрсатади. Баъзи ҳолларда маркетингнинг ўзига хослиги унга чет элдан
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорт қилиниши билан ҳам белгиланиши
мумкин. Чунки маҳсулотларни ташиш ва сақлаш технологиялари такомиллашуви
туфайли кўплаб маҳсулотлар бозорлари глобал тус олди.
Маҳсулот маркетинги йўналишлари таглаб олинишига ишлаб чиқаришнинг
географик ихтисослашуви, маҳсулотнинг тез бузилувчанлиги ва ҳажми катталиги,
ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги, баҳоларнинг йил давомидаги кескин
тебранишлари таъсир этади. Ҳозирги пайтда ишлаб чиқарувчилар, тайёрловчилар
ва қайта ишловчиларнинг интеграциялашишга интилишлари кузатилмоқда
(кластерлар). Савдо-таъминот корхоналари маҳсулот маркетингига кучли таъсир
кўрсатадилар. Алоҳида маҳсулотлар, ҳудуд, савдо маркаси ва халқаро савдо
даражаларида баҳо ва баҳосиз рақобатнинг турли шакллари мавжуд. Маркетинг
занжири узун эканлиги, маҳсулотни қайта ишлаш даражаси юқорилиги ва
меҳнатлаблиги туфайли сотилган маҳсулот қийматида хом ашё ишлаб
чиқарувчиларнинг улуши бошқа иштирокчиларникидан анча паст.
Қишлоқ хўжалигида маркетинг – бу маркетингнинг алоҳида соҳаси. У
ажралиб турувчи хусусиятлар мажмуасига эга, халқ хўжалигининг бошқа
секторларидаги маркетингдан анчагина мустақил, лекин улар билан ўзаро
боғланган. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорининг унга
қўйилаётган талабларга нисбатан секинроқ ривожланиши сабабларидан бир агар
маркетингнинг заиф ривожланишидир. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб
чиқарувчилар ҳам, давлат бошқаруви ходимлари ҳам бозор иқтисодиёти
шароитларида аграр маркетингнинг роли ва аҳамиятини етарли даражада чуқур
англаб етмаяптилар.
Замонавий маркетинг концепцияси узоқ эволюцияни босиб ўтди.
Маркетингнинг дастлабки талқинларида товар таъминоти ва сотиш каналарининг
роли бўрттириб кўрсатилиб, исттеъмолчи талабининг ўзига етарли эътибор
қаратилмас эди. Шу жиҳатдан ҳозирда маркетинг корхонанинг истеъмолчилар
талабини тўла ва тез қондиришга қаратилган ташкилий-техникавий, молиявий ва
тижорат функциялари деб қаралмоқда. Қониқиш ҳосил қилаётган истеъмолчилар
ҳар томонлама корхона учун мақбулдирлар. Биринчидан, уларнинг доимий
мижозларга айланишлари эҳтимоли жуда юқори. Бу эса янги харидорларни жалб
этиш учун рекламага харажатларни тежайди. Иккинчидан, маҳсулот сифатига
ишонганлари учун баҳоларнинг бироз оширилишига муроса қиладилар.
Учинчидан, улар ўз таниш-билишларига мазкур маҳсулотни сотиб олишни тавсия
қиладилар.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |