маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 138
юритувчи субъектлар, ўзлари мустақил равишда бозорни ўрганиши ва айниқса
махсус маркетинг тадқиқотлари ўтказиш имкониятларига (жумладан моддий ва
зарур кадрлар билан таъминланганлик) эга эмаслар. Шу сабабдан махсус ўқув ва
илмий муассасаларининг мутахассислари иштирокида илмий ва амалий
семинарлар, трейнинглар, маслаҳатлари ташкил қилиниши, айни пайтдаги долзарб
масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштирувчи ва қайта ишловчи корхона ҳамда ташкилотларининг маркетинг
маданиятини ошириш аграр тармоқ фаолияти самарадорлигини оширишга
қаратилган тадбирлардан бири бўлиб ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини етиштиришда маркетинг хизматини ташкил этишда қуйидаги
таклифларни назарда тутиш мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз:
-бозордаги талаб ва эхтиёжларга ишлаб чиқарувчиларнинг имкониятларини
мослаштиришни ташкил этиш ;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини, яъни фермерлар
ва қишлоқ хўжалиги мутахассисларини иқтисодий билимларини оширишнинг
ташкил этиш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда маркетинг хизматини
олиб бориш учун масъул ходимни танлаш;
Хулоса қилиб айтилганда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда
маркетинг хизматини ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигида қўллаш келгусида
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг маҳсулот сотишдан
манфаатдорлигини янада оширади.
АГРАР МАРКЕТИНГНИНГ ТУШУНЧАСИ, МОҲИЯТИ ВА ЎЗИГА ХОСЛИГИ Мамажанова Туйғуной ТерДУ катта ўқитувчиси Замонавий аграр бозор учун зиддиятли тенденциялар хос. Қишлоқ хўжалиги
кўплаб турлари бўйича талаб ва таклиф кўчма равишда тебраниб туради ва бунинг
замирида иқтисодий ва ташкилий сабаблар билан бирга сиёсий сабаблар ҳам ётади.
Мамлакатимизда аҳоли сонининг ўсиши, аҳоли даромадалари йил сайин ортиб
бориши, аҳоли истеъмоли таркибидаги замонга хос ўзгаришлар қишлоқ хўжалиги
озиқ-овқат характеридаги маҳсулотга барқарор талабни таъминлаб беради. Айни
ташкилий характерлдаги омиллар, яъни қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бозор
кўникмаларига етарли даражада эмаслиги, ўз маҳсулотини бозорда илгари
суришни самарали олиб боролмаслиги талаб мавжуд маҳсулотлардан ҳам етарли
даромад олинмаслигини келтириб чиқармоқда. Умуман олганда, ҳозирги пайтда
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, хом ашёси ва озиқ-овқати ишлаб чиқаришнинг
самарадорлиги муаммоси бозордаги реал ва потенциал истеъмол талабани
қондиришга қаратилган маркетингни олиб бориш ва ривожлантириш билан
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг