Мева-сабзавот консервалари ишлаб чиқариш чиқитларидан фойдаланиш



Download 60,5 Kb.
bet2/4
Sana14.06.2022
Hajmi60,5 Kb.
#669946
1   2   3   4
Bog'liq
Мева-сабзавот консервалари ишлаб чиқариш чиқитларидан фойдаланиш

Қўзоқли қалампир чиқити. Бу чиқитлар 24%гача бўлиши мумкин. Жумладан, 5% уруғ, 20% мой мавжуд.
Бақлажон, кабачок ва патиссон чиқити. Бақлажон (8%), кабачок (5%), патиссон чиқитлари (5% )нинг таркиби углеводларга бой ва улардан спирт ишлаб чиқариш мумкин.
Сабзи чиқити. Сабзи чиқити (тозалашда 10%, шарбат ишлаб чиқаришда 40%) витамин концентратлари, каротин, пектин, спирт ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкин.
Лавлаги чиқити. Лавлаги чиқити (20%) қандга бой ва спирт олишда ишлатилади. Бундан ташқари, бу чиқитлардан озиқ-овқат бўёқлари ишлаб чиқариш мумкин. Бу бўёқлар қуруқ мева-сабзавот киселлари, алкоголсиз ичимликлар, карамел, торт, пирожнийлар ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Пиёз пўчоғи. Пиёз пўчоғида сариқ рангловчи моддалар мавжуд. У хом ашё массасидан 17%ни ташкил этади, таркибида кверцетин мавжуд ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда матоларни бўяшда ишлатилади.
Жўхори чиқити. Жўхори чиқити сутли пишиқлик босқичида 75%ни ташкил этади. Улар целлюлоза, оқсил, минерал элементларга бой бўлиб, ёғ ва бошқа қимматли моддалар ҳам мавжуд. Чорва боқишда янгилигича ёки силосланган кўринишда ишлатилади.
Жўхори сўтасининг стерженидан ўтин сифатида фойдаланилади. Шунингдек, ундан елим, қоғоз, пластик материал, линолеум ҳам ишлаб чиқарилади.
Жўхори стерженларини қуруқ буғлатиш (ҳайдаш) қимматли материллар, айниқса, фурфурол ва уни ҳосилаларини беради.
Мева консервалари ишлаб чиқаришдаги чиқитлар
Мева данаги. Мева данаги – компот, мураббо, пюре ва бошқа турдаги консерваланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги чиқит бўлиб, ўрик ва шафтоли учун 5–12, олча ва гилос учун 5–16, олхўри учун 4–7%ни ташкил этади. Ушбу чиқитларнинг бошланғич намлиги 24–30%. Микробиологик бузилишнинг олдини олиш учун данак таркибида 13% намлик қолгунча қуритилади.
Қуритилган данак ихтисослашган заводга юборилади. Данак қобиғидан активлаштирилган кўмир тайёрланади. Бу кўмир яхши адсорбциялаш хусусиятига эга, суюқлик ва газларни фильтрлаш учун қўлланилади. Қобиқ данак умумий массасининг 68–88%ни ташкил этади.
Данак ядроси (мағзи) озиқ-овқат мойлари ва бодом пастаси олиш учун ишлатилади. Ёғ пресслаб олингандан сўнг, қолган кунжарадан аччиқ бодом мойи, ёқилғи ва ўғит олинади.
Данакнинг ишлов берилмаган мағзи ва кунжараси чорвани бевосита боқиш учун ярамайди, чунки унинг таркибида амигдалин мавжуд бўлиб, ҳазм бўлиш жараёнида заҳарли синил кислотасини ажратади.

Download 60,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish