расм. Пневматик мева териш машинаси:
1 — вентилаторлар; 2 — ҳаво йўналишини ўзгартирадиган соплолар; 3 — мотор; 4 — трактор.
Ғилофнинг айланиш тезлигини ўзгартириб, шохларнинг тебраниш частотаси керакли миқдоргача ўзгартирилади. Яна бир пневматик мева тергич (50-расм) махсус мотор 3, кучли вентилатор 1 ларва ҳаво оқимининг йўналишини катта частотада ўзгартира оладиган сопло 2 ларга эга. Трактор 4 машинани дарахтлар қаторига параллел йўналишда судраб кетаётганида, соплолардан катта частотада пулсацияланиб чиқаётган шамол дарахт шохларини дириллатиб, улардаги меваларни инерсия кучи ҳисобига узиб олади.
Боғдорчилик билан шуғулланадиган фермер ўзи этиштирган ҳосилни йиғиштириб олиш билан чекланмайди. Ҳосилни харидорларга тақдим қилишдан олдин у, албатта, меваларни тозалаб, саралаб, товар кўринишини талабларга жавоб берадиган ҳолатга келтиради. Меванинг сифати ташқи кўриниши, пишиш даражаси, ўлчамлари, шикастланганлиги, касалланиш даражаси, қурт тушгани кабилар билан баҳоланади. Бундай ишни механизациялаш учун меваларга товар ишлов бериш линиялари хизмат қилади. Ишлов бериш линияларида меваларнинг майдаси ажратиб қўйлади; ишчи визуал баҳолаб, сифати ҳамда ўлчамлари бўйича мевани бир нечта навларга ажратади; тегишли тара (идиш)ларга жойлаштиради. Линия (51-расм)нинг бўлаклари: сепаратор; саралаш агрегати; тасмасимон транспортёр; калибрлаш сексияси; қадоқлаш столи; қадоқловчи мослама; ролганг.
Саралашга келтирилган мева роликлардан тузилган транспортёрдан ташкил топган сепараторга солинади. Роликлар оралиғидаги бўшлиқдан майда мева пастга тушиб кетади. Қолган йирик мевани сепаратор икки оқимга бўлиб, саралаш агрегатига узатади. Сепаратор роликларига юмшоқ резина қопланган. Ҳамма роликлар бир томонга электромотор ёрдамида айлантирилади. Пастга тушган мева чиқинди деб қабул қилинади.
Саралаш агрегати мевани сепаратордан ўзининг иккита саралаш транспортёрига қабул қилиб, уни ўнг томонга силжитишни давом эттиради. Саралаш транспортёри ҳам роликлардан иборат бўлиб, улар бир томонга, аммо ҳар хил тезликда айлантирилади. Шу сабабли, транспортёрда сурилаётган мева узлуксиз айланиб туради. Натижада, агрегатнинг икки томонида кузатиб ўтирган ишчилар, мевани баҳолаб, сифацизларини олиб, юқори ўқда жойлашган тасмасимон транспортёр 4га ташлашади. Бундай мева 3-нав деб қабул қилинади ва алоҳида жойга етказилади. Агрегатнинг иккала транспортёридаги оқимларни сумматор биттага айлантиради.
Устки тасмасимон транспортёр 7 нинг устига ишчилар 2-навли меваларни соладилар. Бундай мевалар бошқа контейнерларга туширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |