Метрология



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/98
Sana26.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#466517
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   98
Bog'liq
ctandartlashtirish metrologiya va sifatni boshqarish (1)

Таянч иборалар 
 
Марказлашган 
ҳолда 
ишлаб 
чиқилган 
ўлчов 
бирлиги; 
марказлашмаган ҳолда ишлаб чиқилган ўлчов бирлиги; эталон; ўлчаш 
воситаларига маълумотни узатиш; ўлчаш натижаларининг алгебраик 
йиғиндиси; ўлчаш натижаларини кўпайтириш. 
Мавзу
:
ЎЛЧАШ ТЕХНИКАСИ
 
Режа: 
1.
Ўлчаш асбобларининг аниқлик класслари. 
2.
Ўлчаш асбобларининг метрологик тавсифлари. 
3.
Аналог ўлчаш асбобларининг умумий қисмлари ва бўлаклари. 
4.
Аналог ўлчаш асбобларининг турлари. 
5.
Ўлчаш асбобларидаги шартли белгилар. 
6.
Рақамли ўлчаш асбоблари 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
1. П. Р. Исматуллаев, А. Н. Мақсудов, А. Х. Абдуллаев, Б. М. Ахмедов, А. А. Аъзамов. 
Метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш. “Ўзбекистон” Тошкент 2001й. 
2.Ўлчашлар бирлигини таъминлаш давлат тизими. Метрология. Атамалар ва таърифлар. 
ЎзРСТ 8. 010-93. 


36 
3.П.Р.Исматуллаев, З.Т.Тўхтамуродов, А.Х.Абдуллаев, Р. А. Сайдазова. Стандартлаштириш, 
метрология ва сертификатлаштиришга муқаддима. Ўқув қўлланмаси. Конструктор ИЧБ. 
Тошкент, 1995 йил. 
4. И. Ф. Шишкин. Метрология, стандартизация и управления качеством. М., Изд. 
Стандартов. 1990, 
 
1. Ўлчаш асбобларининг аниқлик класслари 
Одатда ўлчаш асбоби олинадиган натижага киритувчи хатолигини 
олдиндан 
белгилаш 
учун 
хатоликнинг 
меъѐрланган 
қийматидан 
фойдаланилади. Хатоликнинг меъѐрланган қиймати деганда берилган ўлчаш 
воситасида тегишли бўлган хатоликни тушунамиз. Алоҳида олинган ўлчаш 
воситасининг хатолиги ҳар-хил, мунтазам ва тасодифий хатоликларининг 
улуши турлича бўлиши мумкин. Аммо, яхлит олиб караганда ўлчаш 
воситасининг умумий хатолиги меъѐрланган қийматдан ортиб кетмаслиги 
керак. Ҳар бир ўлчаш асбобининг хатоликларининг чегараси ва таъсир этувчи 
коэффициентлар ҳақидаги маълумотлар асбобнинг паспортида келтирилган 
бўлади. 
Ўлчаш асбоблари кўпинча йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолиги 
бўйича классларга бўлинади. Масалан: электромеханик туридаги кўрсатувчи 
асбобларда стандарт бўйича қуйидаги аниқликлар ишлатилади.

а.к 

{0,02; 0,05; 0,1; 0,2; 0,5; 1; 1,5; 2,5; 4} 
Одатда, асбобларнинг аниқлик класслари асбобнинг шкаласида берилади 
ва уларнинг келтирилган хатолигини билдириб, қуйидагича боғланган бўлади. 

ак
=

к max


к

ак


к max


х max
Агар ўлчаш асбобининг шкаласидаги аниқлик класси айлана билан 
чегараланган бўлса, у ҳолда бу асбобни сезгирлигининг хатолиги 

… % га 
тенглигини билдиради.
Агар ўлчаш асбобининг аниқлик класси чизиқчасиз бўлса, у ҳолда 
аниқлик класси рақами келтирилган хатоликнинг қийматини билдиради. Лекин 
бир нарсани унутмаслик лозим, агар асбоб, келтирилган хатолик бўйича 0,5 
класс аниқлигига эга бўлса, унинг барча ўлчаш диапазони оралигидаги 
хатоликлари +/ - 0,5 % дан ортмайди дейишлик хато бўлади. Чунки, бу турдаги 
асбобларда шкаланининг бошланишига яқинлашган сари ўлчаш хатолиги ортиб 
бораверади. Шу сабабдан бундай асбоблардан шкаланинг бошлангич 
бўлаклардан ўлчаш тавсиф этилмайди. 
Агар асбобнинг шкаласида аниқлик класси ѐнбош каср чизиги билан 
берилган бўлса, масалан, 0,2/ 0,1 у ҳолда ас бобнинг шкаласининг охиридаги 
хатолиги +/- 0,2 % шкланинг бошида эса +/- 0,01 % эканлигини билдиради.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish