Техникавий шартлар ишлаб чиқарувчи (тайѐрловчи) нинг буюртмачи билан келишувига мувофиқ, ѐки ишлаб чиқарувчи (тайѐрловчи) томонидан буюртмачи билан биргаликда, ѐки буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Тасдиқлаш учун ушбу техникавий шартларнинг 4 – бўлимига мувофиқ манфаатдор ташкилотлар билан келишилган техникавий шартлар тақдим қилиниши керак.
Техникавий шартлар техника қўмитаси раиси ѐки ишлаб чиқувчи раҳбарияти имзоланган илова хати, техникавий шартлар келишилганини тасдиқловчи ҳужжатлар, қабул комиссияси, давлат синовлари ва бошқа синов баѐнномалари, технология йўрикномаси ѐки ишлаб чиқариш қоидалари (озиқ – овқат ва кимѐ саноати маҳсулотларига) билан бирга такдим этилади.
Техникавий шартларни (техникавий шартларга доир ўзгартиришларни) тасдиқлаш ҳужжатнинг титул варагидаги «Тасдиқлайман» грифи остига корхона раҳбари (раҳбар ўринбосари) қўядиган имзо билан расмийлаштирилади.
Техникавий шартларга доир Ўзгартиришларни (техникавий ҳужжатлар комплектини топшириш ҳақида шартномада бошқа шарт куйилмаган бўлса) техникавий шартлар асл нусхасини сакловчи тасдиклайди.
Техникавий шартлар буюртмачи (асосий истеъмолчи) билан келишиб, амал қилиш муддати кўпи билан 5 йилга тасдикланади. Асосланилган такдирда амал қилиш муддати чекланмайди.
Техникавий шартлар «ТШ (TSh)» индексидан, Ўзбекистон Республикасининг қисқартирилган номи Ўз (O`z) дан, техникавий шартларни тасдиклайдиган ташкилотнинг шартли рақамли ифодасидан, техникавий шартлар тартиб рақамидан ва тасдикланиш йилининг 2 охирги рақамларидан иборат бўлади.
Масалан: ЎзТШ 205-150-92
Бу ерда: 205 – ОКПО бўйича «Маҳаллий саноат» бирлашмасининг шартли рақамли ифодаси,
150 - Техникавий шартлар тартиб рақами, 92 - Тасдиқланган йили.
Техникавийшартларнидавлатрўйхатиданўтказиш.
Мазкур стандартга мувофиқ келишиб олинган ва тасдиқланган техникавий шартлар давлат рўйхатидан ўтказиш учун техникавий шартларни тасдиклаган корхона жойлашган худуд бўйича техникавий шартлар давлатлараро стандартларнинг ва Ўзбекистон Республикаси стандартларининг мажбурий талабларига мувофиқ ѐки мувофиқ эмаслигини назорат қилиш мақсадида ҳамда техникавий шартлар хусусида марказлашган ахборотни вужудга келтириш мақсадида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Ўзбекистон давлат маркази (Ўздавстандарт) га такдим этилади.
Техникавий шартларга доир ўзгартиришларни Ўздавстандарт идораларида техникавий ҳужжатлар асл нусхасини сақловчи корхона жойлашган ҳудуд бўйича рўйхатга олинади.
Техникавий шартларга доир ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун техникавий шартлардан кўчирма унга бундан аввал киритилган ўзгартиришлар билан такдим этилади.
Ишлаб чиқувчи корхоналар техникавий шартларни (уларга доир ўзгартиришларни) тасдиқланган пайтидан кечи билан бир ой ичида давлат рўйхатидан ўтказиш учун:
техникавий шартлар (уларга доир ўзгартиришлар) нинг асл нусхаси, 2 – нусхаси ва кучирмасини;
«А» иловасига мувофиқ каталог варагини;
техникавий шартлар (ўзгартиришлар) келишилганин тасдикловчи ҳужжатлар нусхасини такдим этади.
Мабодо каталог вараги мазмунини ўзгартирадиган бўлса, маҳсулотнинг каталог вараги техникавий шартларга доир ўзгартиришлар билан такдим этилади.
Техникавий шартларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун уни тикилган ҳолда такдим қилинади, муқовада маҳсулот номи ва техникавий шартлар белгиси кўрсатилади.
Ўздавстандарт идоралари техникавий шартларни (уларга доир ўзгартиришларни) улар олинган пайтдан бошлаб 15м кун ичида Ўздавстандарт белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда техникавий шартлар (уларга доир ўзгартиришлар) кучирмасини рўйхатга олган идора номи, давлат рўйхатига олинган сана ва тартиб рақамини кўрсатган ҳолда корхонага қайтаради.