Саноат маҳсулотининг таснифланиши
Бозор иқтисодиѐти шароитларида маҳсулот сифатини баҳолаш учун илмий – услубий таъминлаш, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи орасидаги муносабатлар мол – пул хусусиятларига деярли мос келиши лозим. Бунинг учун ушбу комплекс масалаларни ҳал қилиш лозим бўлади:
Ҳар тарафлама маҳсулот сифатини тавсифловчи хоссаларни ва кўрсаткичларни ажратиб олиб, меъѐрий ҳужжатларда маҳсулотни ва унинг сифатини баҳолаш натижасида холисона ифодалаш;
Ўзаро боғланган сифат, миқдор ва истеъмолдаги нархларни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқарувчи, тайѐрловчи ва истеъмолчиларнинг
турли босқичларда биргаликдаги маҳсулот сифатини холисона баҳолаш;
Маҳсулот сифати ҳамда «сифат ҳалқа» сининг ҳар бир босқичидаги унинг техникавий даражаси ва рақобатбардошлиги ҳақида ҳамма зарур холисона амалий маълумотларни олиш.
Маҳсулот сифатининг кўрсаткичлари номенклатурасининг танлаб олишни асослаш қуйидагиларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:
Маҳсулотнинг ишлатилишидаги шароитларни ва вазифасини; Истеъмолчилар талабларининг тахлилини;
Маҳсулот сифатини тавсифланувчи таркибини ва тузилишини; Сифат кўрсаткичларига бўлган асосий талабларни.
Маҳсулот сифатига таъсир этувчи омилларни тўрт тоифага булиш
мумкин:
Техникавий; 2.Ташкилий; 3.Иқтисодий; 4.Ижтимоий.
Техникавий омилларга ускуналарнинг жиҳозланиш, асбобларнинг ҳамда назорат воситаларнинг, техникавий ҳужжатларнинг ҳолати; дастлабки материаллар, яримфабрикатларнинг сифати ва шунга ўхшашлар киради.
Ташкилий омилларга режалик, бир маромда ишлаш, техникавий хизмат ва ускуналарни таъмирлаш; материаллар, комплектланувчи буюмлар, жиҳозланиши, асбобларни техникавий ҳужжатлар ва назорат воситалари билан таъминлашганлиги, ишлаб чиқариш маданияти, меҳнатни илмий асосда ташкил этиш; овқатланиш, иш вақтида дам олишни ташкил этиш ва бошқалар киради.
Иқтисодий омилларга меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари, ойлик маошнинг миқдори; юқори сифатли маҳсулотни ва ишни моддий рағбатлантириш, маҳсулотнинг яроқсизлиги учун ойлик маошидан ушлаб қолиш, сифат даражаси, таннархи, маҳсулотнинг баҳоси ва шунга ўхшашлар киради.
Ижтимоий омилларга кадрлар танлаш ва жой - жойига қўйиш, малака оширишни ташкил қилиш, илмий – техникавий ижодни, ижодкорлик ва ихтирочиликни ташкил этиш, турмуш шароитлари, ўзаро муносабатлар жамоадаги психолигик иқлим ва тарбиявий ишлар киради.
Маҳсулот сифатини ташкил топиши, унинг ҳамма ҳаѐтий босқичларида - тадқиқот ва лойиҳалаш ишларида, ишлаб чиқаришда; муомалада; истеъмолда ѐки ишлатилишида намоѐн бўлади.
Тадқиқот вам лойиҳалаш ишлари маҳсулотнинг сифатини оширилишида белгиловчи ўринни эгаллайди. Бу босқич сифатни ташкил топишининг бошланиши ҳисобланиб, бунга илмий – техника тараққиѐтининг қўлланиши натижасида ҳамда меъѐрий ҳужжатларни маҳсулот ишлаб чиқариш учун уни муомалада, истеъмолга ѐки ишлатилишига белгиланган иқтисодий кўрсаткичларига риоя қилган ҳолда тайѐрлаш натижасида эришилади.
Бу босқич қуйидаги тадбирларда амалга оширилади:
андозалар, сифат кўрсаткичларига эга бўлган намуналарга йўналтирилган илмий – тадқиқот, тажриба - конструкторлик ва бошқа ишларни бажариш;
меъѐрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
стандартларга риоя килинишида ўз – ўзини назорат қилишни амалга ошириш;
маҳсулот сифатининг даражасини истиқболлаш ва меъѐрлаш. Маҳсулот сифатини режаланган даражасига эришиш, турли усулларни тайѐрлаш чораларини жорий қилиш, синаш ва назоратга йўналтирилган конструкторлик ва технологик тадбирларни ишлаб чиқиш;
Бизда ва хорижда чиқарилаѐтган шу хилдаги маҳсулот сифати
ҳақидаги ахборотни таҳлил қилиш;
Маҳсулот сифатининг кўрсаткичларини ва шунингдек сифат даражасини баҳолашни таснифлаш ва аниқлаш.
Маҳсулот сифатини бошқариш тизимлари ишлаб чиқиш босқичда техникавий даражани ривожланишини доимо юқори суръатларда бўлишини таъминлайди. Мураккаб ва масъулиятли буюмлар учун ишлаб чиқишни сифатни бошқариш жараѐнида махсус иш режалари тузилади.
Махсус конструкторлик илмий - тадқиқот ѐки лойихалаш институтларида, саноат корхоналарида кострукторлик технологик бўлим (бюро) ларда янги маҳсулот намуналарни ишлаб чиқиш мумкин. Бунда асосий эътибор ушбу буюм намунаси хакикатдан янги бўлишилигига ѐки ишлаб чиқаришидаги буюмларни такомиллашганлигига қаратилади.
Маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайѐрлаш босқичида оптимал технологик жараѐнларни танлаш қийин ва масъулиятли вазифа, чунки бу босқичда доимий технологиянинг қийинлашиш ҳамда ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш зарурияти бўлади. Тайѐрлаш босқичида маҳсулот сифатини ошириш корхонанинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Маҳсулотни ишлаб чиқариш босқичида эса қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши мўлжалланади:
Маҳсулотни бевосита тайѐрлаш;
Ускуналарнинг, жиҳозларнинг, назорат ўлчаш техникасининг сифатини керакли даражада бўлишини таъминлаш ва назорат қилиш;
Маҳсулот сифатини ошириш, яроқсизликни олдини олиш, меъѐрий
ҳужжатларга мос келмайдиган маҳсулот ишлаб чиқариш сабабларини бартараф қилиш тадбирларини тайѐрлаш ва амалга ошириш;
Меъѐрий ҳужжатларни жорий қилиш ва уларга катъий риоя қилиш; Корхонага тушаѐтган хом-ашѐнинг, материалларнинг, яримфабрикатларнинг ва комплектланувчи буюмларнинг киришдаги назоратини ўрнатиш;
Чиқарилаѐтган маҳсулотнинг иш бажаришдаги, қабулдаги ва синашдаги назоратини ўрнатиш;
Текширувчан назоратга, меъѐрий ҳужжатларга риоя қилиш;
Ишлатиш босқичидаги маҳсулотнинг сифати ҳақидаги ахборотни йиғиш ва тўплаш, унинг яроқсизлигини, у ҳақидаги шикоятларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш;
Хом-ашѐ, материаллар, яримфабрикатлар, комплектланувчи
буюмларни ва тайѐр маҳсулотни омборларда, корхона ичидаги транспортларда меъѐрий ҳужжатларнинг талабларига биноан олиб юрилишини таъминлаш ва назорат қилиш;
Белгиланган сифат даражасидаги маҳсулотни ишлаб чиқаришда корхонанинг ходимларини моддий ва маънавий рагбатлантириш.
Ишлаб чиқариш бирлашмаларида, корхоналарда ишлаб чиқариш босқичда белгиланган мақсадларга ва вазифаларга эришишда маҳсулот сифатини бошқариш тизимлари таъминлайди.
Муомала ва савдо – сотиқ босқичларида бошқаришнинг йўналиши маҳсулотни сақлашга, транспорт ташишга, сотишга белгиланган режали топшириқларга, стандартларга ва техникавий шартларга биноан керакли шароитларни яратишга қаратилган бўлади.
Маҳсулотни транспортларда ташишда ортиш ва тушириш қоидаларига риоя этилиши кўзда тутилади.
Тайѐр маҳсулотни омборларда сақланишида иссиқлик ва бошқа ноқулай таъсирларидан сақланиши зарур. Бу босқичда тайѐр маҳсулотнинг сифати юқори равишда сақланиши лозим ва истеъмолчига белгиланган сифат кўрсаткичларида етказилишини сифат бошқариш тизимлари таъминлайди.
Бу мақсадларга эришиш учун корхона - тайѐрловчи қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
Истеъмолчидаги буюмларнинг ишлатилишини ва сақланишини ва уни истеъмолчи эҳтиѐжларини мос келиш даражаси ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;
Истеъмолчиларни ишлатилишдаги ва таъмирлашдаги керакли ҳужжатлар билан таъминлаш;
Буюмларни кафолатли таъмирини бажариш;
Истеъмолчиларни эҳтиѐт қисмлар, асбоблар ва ишлаб чиқарилган буюмларга тегишли нарсалар билан таъминлаш.
Сифатни ҳар тарафлама ўз ичига олувчи, унинг ҳамма томонларини таъминловчи ҳамда маҳсулотнинг барча ҳаѐтий босқичларини қамраб олувчи фаолият сифат тизимларини билдиради. Сифатли иш маркетинг (бозор таҳлили ва савдо – сотиқ ишлари) соҳасидан бошланиб, маҳсулотнинг ишлатилишидан ҳосил бўладиган чиқиндилардан фойдаланиш босқичи билан якунланади. Бу босқичларнинг йиғиндисини сифат ҳалқаси (петля качества) деб аталиб, унинг таърифи эса юқорида келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |