Метрология


Сертификатлаштириш тизимида



Download 404,95 Kb.
bet72/89
Sana25.02.2022
Hajmi404,95 Kb.
#299709
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   89
Сертификатлаштириш тизимида катнашувчи идораларнинг вазифалари ва жавобгарлиги

Сертификатлаштиришда катнашувчи ҳамма идоралар, ташкилотлар
томонидан ишларни кўз олдимизга келтириш учун - расмда учинчи томон тарафидан сертификатлаштириш тизимининг умумлашган ташкилий тузилиши
келтирилган. Расмдан кўриниб турибдики, ҳар бир сертификатлаштириш тизими ўзининг сертификатлаштириш идорасига эга бўлиб, у ҳамма ташкилий ва рахбарий вазифаларни амалга оширади. Сертификатлаштириш идораси учинчи томоннинг ҳамма ишларини бажариши лозим. Сертификатлаштириш идорасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Тизим доирасида сертификатлаштиришни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш;
Аттестатлаш ва сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун
синов лабораторияси таркибидаги ишончли вакилларининг рўйхатини тузиш ва бошқариш;
Корхона - тайѐрловчиларнинг маҳсулот сифатини таъминловчи тизимини баҳолаш;
Сертификатлаштириш тизимларига корхоналарни рухсат этиш қарорини қабул қилиш;
Мувофиқлик сертификатини бериш ва мувофиқлик белгиси билан маҳсулотни белгилаш (тамгалаш) ҳуқуқига эга бўлган ҳолда лицензион шартнома тузиш;
Сертификатлаштирилувчи маҳсулотнинг рўйхатини бошқариш; Сертификатлаштирилган маҳсулотнинг сифати хақидаги маънолашувини куриш.
Кимлар сертификатлаштириш идораси бўла олади?
Сертификатлаштириш идораси вазифасини дунѐ микѐсида обрўйи баланд бўлган ва тан олинувчи хусусий ташкилотлар ўз масъулиятларига олишлари мумкин. Шундай ташкилотлар қаторига масалан, Франция, Буюк Британияда, Америка Қўшма Штатларидаги суғурта компаниялари кириши мумкин. Бу ҳолда албатта миллий аккредитлаш тизимларида аккредитациядан ўтишлари мақсадга мувофиқ.
Учинчи томоннинг сертификатлаштириш тизимини ажралмас қисми бўлиб, синов лабораториялари хизмат қилади. Уларнинг вазифалари синовлар ўтказиш, баѐнномаларни расмийлаштириш ва синов натижаларининг хакконийлигини таъминлашдир.
Сертификатлаштириш миллий идораси ўзининг маълум вазифаларини тизимда катнашаѐтган идораларга бериши мумкин. Масалан, унинг рухсат билан синов лабораториялари корхона - тайѐрловчиларни аттестатлашда қатнашиш, синов ўтказишда намуналарни танлаб олиш ва бошқа вазифаларни олиши мумкин.
Назорат идораси, сертификатлаштириш идорасининг топширигига биноан корхоналардаги сифатни таъминлайдиган тизим ишини назорат қилиши ва шу мақсадларда у ўзининг штатида текширувчи – мутаҳассислар тутиши мумкин. Бундан ташқари уларнинг вазифасига вақти – вақти билан синов лабораторияларида текширувчилар ўтказишни назорат қилиш, ишончли вакиллар томонидан сертификатлаштирувчи синовлар олиб бориш киради.
Сертификатлаштириш миллий ташкилоти сертификатлаштиришнинг асосий меъѐрий базаси бўлиб, у стандартларни ишлаб чиқишни таъминлайди.
Ва ниҳоят сертификатлаштиришда қатнашувчи звенолардан бири метрологик хизматдир. Бу бўлим ўлчаш воситаларни қонунлар асосида текширишни таъминлайди.
Яна битта муҳим томонларидан бири сертификатлаштирилувчи маҳсулотнинг сифатини таъминлашдаги масъулиятни сертификатлаштиришда қатнашувчи идоралар томонидан тўғри тақсимлашдир. Бу масала маҳсулотнинг сифатини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этиб, у маҳсулотдаги нуқсонларнинг кўринишларини тўрт туркумга бўлиш мумкин:

  1. Меъѐрий ҳужжатларнинг такомиллашмаганлиги учун бўладиган нуқсонлар;

  2. Меъѐрий ҳужжатларнинг талабларига маҳсулотнинг мувофиқлигидан

нуқсонлар;

  1. Маҳсулот тайѐрланганидан кейинги нуқсонлар, масалан, ѐмон жойлаштирилганлиги ѐки нотўғри сақланганлиги туфайли;

  2. Истеъмолчининг нотўғри маълумотга эга бўлиши натижасида ҳосил

бўлган нуқсонлар, масалан, ускунанинг вазифаси ва унинг ишлатиш қоидаларига нуқсонлар.
Ана шу нуқсонларни тахлил қилиш натижасида тизимда катнашаѐтган томонлар жавобгарликни ўзаро тақсимлайдилар:
тайѐрловчи (бажарувчи, таъминловчи) сертификатлашда назорат
қилаѐтган ва мувофиқлик белгисини тўғри ишлатишда маҳсулотни меъѐрий ҳужжатлар талабларига мослилиги учун жавобгар;
синов лабораторияси (марказий) ўтказилган сертификатлаштириш синовлари меъѐрий ҳужжатлар талабларига мослигини ва натижаларининг тўғрилиги ва ҳаққоний эканлиги учун жавобгар;
сертификатлаштириш идораси мувофиқлик сертификатни тўғри берилишини ва уни қўлланишининг тасдиғи учун жавобгар.



Download 404,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish