“Метрология асослари ” фанидан амалий машғулотлар учун электрон ўқув-услубий қўлланма



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#25476
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   68
Bog'liq
metrologiya asoslari

Олдинги таҳрирга қаранг. 
Эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаш тартибини «Ўзстандарт» 
агентлиги белгилайди. 
(6-
модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 
апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-
сон, 67-модда) 
7-
модда. Ўлчов воситалари 
Фойдаланишда бўлган ўлчов воситалари ўлчов натижаларининг 
қонунлаштирилган бирликларда белгилаб қўйилган аниқликда бўлишини 
таъминлаши ва қўллаш шартларига мос келиши лозим. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Техника воситаларини ўлчов воситаларига мансуб деб топиш мезонини 
«Ўзстандарт» агентлиги белгилайди. 
(7-
модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 
апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-
сон, 67-модда) 
8-
модда. Ўлчовларни бажариш услубиётлари 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Ўлчовларни бажариш услубиётлари ўлчов натижаларининг хатоликларини 
баҳолашни ўз ичига олиши ва ўлчов ўтказишнинг мавжуд шароитларида белгилаб 


қўйилган аниқликни таъминлаши лозим. Ўлчовлар белгиланган тартибда аттестация 
қилинган ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларига мувофиқ ҳолда амалга 
оширилиши лозим. 
(8-
модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 
майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-
сон, 153-модда) 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Ўлчовларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик 
аттестация қилиш тартибини «Ўзстандарт» агентлиги белгилайди. 
(8-
модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 
апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-
сон, 67-модда) 
III БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕТРОЛОГИЯ 
ХИЗМАТЛАРИ 
9-
модда. Ўзбекистон Республикаси метрология хизматининг тузилиши 
Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати давлат метрология 
хизматидан ва юридик шахсларнинг метрология хизматларидан таркиб топади. 
10-
модда. Давлат метрология хизмати 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
«Ўзстандарт» агентлиги бошчилик қиладиган давлат метрология хизматига 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги давлат 
метрология хизмати органлари киради. 
(10-
модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 
апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-
сон, 67-модда) 
Давлат метрология хизмати органлари давлат метрология текшируви ва 
назоратини, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларини амалдаги қонун 
ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади. 
11-
модда. Юридик шахсларнинг метрология хизматлари 
Юридик шахсларнинг метрология хизматлари зарурат бўлган ҳолларда 
ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ва метрология 
назоратини амалга ошириш учун тузилади. 
Юридик шахслар метрология хизматларининг ҳуқуқ ва бурчлари давлат 
метрология хизмати органлари билан келишиб олинган низомлар билан 
белгиланади. 
IV БЎЛИМ. ДАВЛАТ МЕТРОЛОГИЯ ТЕКШИРУВИ ВА НАЗОРАТИ 
12-
модда. Давлат метрология текшируви ва назоратини ўтказиш тартиби 
Давлат метрология текшируви ва назорати давлат метрология хизмати 
органлари томонидан метрология нормалари ва қоидаларига риоя этилишини 
текшириш мақсадида амалга оширилади. 
Давлат метрология текшируви ва назорати метрология соҳасидаги қонун 
ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади. 
13-
модда. Давлат метрология текшируви ва назорати объектлари 
Қуйидагилар давлат метрология текшируви ва назоратининг объектлари 
ҳисобланади: 


эталонлар; 
ўлчов воситалари; 
моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт 
намуналари; 
ахборот-ўлчов тизимлари; 
ўлчовларни бажариш услубиётлари; 
метрология нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ўзга объектлар. 
14-
модда. Давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган 
доиралар 
Давлат метрология текшируви ва назорати: 
соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; 
моддий бойликларни ва энергетика ресурсларини ҳисобга олиш; 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish