Савол №
|
Жавоб
|
Савол №
|
Жавоб
|
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
|
+
+
-
+
-
+
-
+
-
-
-
-
|
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
|
-
+
-
+
-
+
+
+
-
+
-
-
|
Йўриқномага кўра, агар жавоб берувчи шахс у ёки бу саволга жавоб беришга қийналса, «?» белгисини қўйиши мумкин, бундай холатларда ушбу жавоб «калит»га мос келмаган тарзда шарҳланади.
Натижалар ҳисобланаётган пайтда ҳар бир калитга мос келган жавобга 1 балл, ва мос келамаганига 0 балл берилади. ҳар бир текширилувчининг тест натижалари («хом» бирликлар) сўнгра стандарт (Т-бирликлар) натижаларга кўчирилади.
«Ҳомаки» бирликларни стандарт бирликларга кўчириш жадвали
«ҳомаки» бирликлар
|
Т-бирликлар
|
«ҳомаки» бирликлар
|
Т-бирликлар
|
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
|
14
17
20
23
27
30
34
37
40
43
47
50
|
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
|
53
57
60
63
67
70
73
77
80
83
87
90
|
Стандарт бирликлар катталарнинг ўсмирлик психологиясини билишининг уч даражасини билдиради:
паст даража - 40 ст. бирликдан кам;
ўрта даража - 40-60 ст.б.;
юқори даража - 60 ст. б.дан ортиқ.
Ўсмирлик психологиясини ўрта даражада билувчи текширилувчилар одатда кўрган-кечирганларини борича, қандай бўлса, шундайлигича баҳолашга ўрганлардир. Юқори даражада билувчилар эса одатда махсус тайёргарликка эга бўлган, бахолашда одатий кундалик мушоҳада доирасидан чиқиб, фикрловчилардир. ўсмирлар психологиясини паст даражада билувчилар эса ушбу масалада сохта «назарийлашган» билимлар эгаларидир.
Масалан, 2-савол бўйича ўсмирларнинг мавҳум - назарийлашган билимларга мойиллигини баҳолаганда, шу нарсадан келиб чиқилганки, гуёки, назарийлашув - катталарга хос бўлган машғулот. Бу нотўғри хулоса, зеро, «назарийлашганлик»ни мавҳум тушунчалар доирасида фикрлашга мойиллик тарзида ўсмирлар ва ўспиринларда шакллана бошлаган объектив аҳамият касб этган илмий назариялар ва концепцияларни тушунишдан фарқлай олиш керак.
Бошқа бир нотўгри ва сохта фикр бу - болаларга ўсмирлар ва ўспиринларга нисбатан кўпроқ индивидуал ёндашув зарур, деган фикр (7-савол). Бу фикр ёш болаларга кўпроқ ғамҳўрлик лозимлигидан келиб чиққан, чунки ўсмирлар уларга нисбатан камроқ ғамҳўрликка муҳтождирлар.
Яна нотўғри (эътироф этиладиган) жавоб 9 саволга бўлиши мумкин, яъни, «Юмор ҳисси ўсмирлик давридан кўра кўпроқ болаликда пайдо бўлиб, намоён бўлади» деганда, шу нарса назарда тутилганки, болаларда ўсмир ёки ўспиринларга нисбатан ажабтовур ходисалар кўпроқ учрайди, чунки улар шўхроқ ва ҳар нарсага қизиқадиганроқ. Бу ўринда юмор ҳисси ташқи кузатиб кўриладиган хатти-ҳаракат эмас, балки шахснинг фазилати сифатидаги қаралади.
Шундай қилиб, жавобнинг ўзидан ҳам кўра, жавобга асос бўлувчи омилни билиш бу ерда муҳимдир. Мазкур тест ота-оналарнинг ўз фарзандлари ёшига мос бўлган хусусиятларни нечоғли билишларини англашга имкон беради. Нотўғри жавобларни таҳлил қилиш эса улар билан олиб бориладиган тарбиявий ишларнинг йўналишини белгилашга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |