Методикалар


Сўровнома асосида шахс тизимини ташкил этувчи мотивацион компонентларни аниқлаш калити



Download 450 Kb.
bet2/20
Sana21.02.2022
Hajmi450 Kb.
#53202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
shaxs. oila, liderlik metodikalari to'plami

Сўровнома асосида шахс тизимини ташкил этувчи мотивацион компонентларни аниқлаш калити



Мотивацион хусусиятлар тизими

Фикр-мулоҳазанинг №

баллар

1.

Ички мотив

15, 23, 33




2.

Билиш мотиви

5, 22, 38




3.

Мағлубиятдан қочиш мотиви

11, 17, 34




4.

Рақобатчанлик мотиви

8, 32, 39




5.

Фаолиятни алмаштириш мотиви

1, 9, 27




6.

Ўзини ҳурмат қилиш мотиви

12, 21, 30




7.

Ютуқларнинг қадрланиши мотиви

7, 20, 36




8.

Топшириқнинг қийинлиги

6, 28




9.

Ирода кучи

2, 13, 37




10.

Эришилган натижаларни баҳолаш даражаси







11.

Ўз имкониятларини баҳолаш

18, 31, 41




12.

Ўз кучини сафарбар қила олиш даражаси

3, 24, 40




13.

Кутилаётган натижалар даражаси

10, 25




14.

Натижаларнинг қонунийлиги

14, 26, 42




15.

Ташаббускорлик

4, 16, 35




Изоҳ: юлдузча билан белгиланган фикрларлар тартиб рақами балларни тескарисига ҳисоблашни билдиради.


Жавобларни балларга айлантиришнинг тўғри ва тескари ҳисоблаш қоидаси

Ўтказиш

Жавоблар учун шкала
- 3 - 2 – 1 0 + 1 + 2 + 3

Тўғри ўтказиш

1 2 3 4 5 6 7

тескари

7 6 5 4 3 2 1

Натижаларни таҳлил қилиш ва изоҳлаш.


Сўровномадаги саволларга жавоб бериш жараёнида шундай муаммоли вазиятлар аниқланадики, улар орқали шахснинг билиш, ижтимоий, ўзини англаш, ўзига ҳурматини оширишга алоқадор эҳтиёжлари ўрганилади.


Н. Холлнинг «Эмоционал интеллектнинг коэффициентини аниқлаш» методикаси

Методика 30 та фикрда нисбатан билдириладиган муносабатни аниқлашга қаратилган бўлиб, фикрлар 5 та шкала доирасида умумлаштирилади:



  1. эмоционал билимдонлик;

  2. ўз эмоцияларини бошқариш (ўзини босиш, ҳиссиётларга берилмаслик);

  3. Ўзини ўзи ундаш қобилияти (ўзи истаганича эмоцияларини бошқара олиш);

  4. Эмпатия;

  5. Ўзгаларнинг эмоционал холатлари билиш қобилияти (ўзгаларнинг ҳиссиётларига таъсир кўрсата олиши);

Методикага қуйидаги инструкция илова қилинади: Қуйида Сизнинг ҳаётингиз ва фаолиятингизга алоқадор бўлган айрим фикрлар ҳавола этилади. Марҳамат қилиб, ҳар бир фикрнинг ёнига ўз муносабатингизни рақамлар холида қайд этсангиз:



  • тўлиқ қўшиламан – (- 3 балл);

  • қўшиламан, десам бўлади - (- 2 балл);

  • қисман қўшилмайман – (- 1 балл);

  • қисман қўшиламан – (+1);

  • асосан қўшиламан – (+2);

  • тўла қўшиламан - (+3).

Сўровнома матни қуйидагича:


1. Мен ҳаётда, турли вазиятларда ўзимни қандай тутишимни билишим учун салбий ҳиссиётлар ҳам, ижобий ҳиссиётлар ҳам манба вазифасини ўтайди.
2. Салбий ҳис-кечинмалар мен ҳаётимда нимадир ўзгартиришим кераклигини тушунишимга ёрдам беради.
3. Мендан четдан тайзиқ қилишганда ҳам ўзимни босиқ тута оламан.
4. Мен ўзимдаги ҳис-кечинмаларнинг ўзгараётганлигини кузата оламан.
5.Ҳаёт тақозосига кўра ҳаракат қилишим лозим бўлган пайтларда керак бўлса мен босиқ бўлиб, фикрларимни бир ерга тўплай оламан.
6. Керак бўлганда, мен ўзимни жуда шодон, кўтаринки руҳда, хазилкаш қилиб кўрсата оламан.
7. Мен ўзимни қандай ҳис қилаётганлигимни назорат қила оламан.
8. Мен нимагадир ҳафа бўлганимда ҳам ўзимни тута оламан.
9. Мен ўзгаларнинг муаммолари, ташвишларини тинглай оламан.
10. Мени ташвишга солган нарсалар ҳақида хадеб ўйлайвермайман.
11. Бошқаларнинг ҳиссий эҳтиёжларига нисбатан ўта сезгирман.
12. Мен ўзгаларни тинчлантира оламан.
13. Мен қайта-қайта ўзимни бирор қийинчиликларни енгишга жалб эта оламан.
14. Мен ҳаётим муаммоларга ижодий ёндашишга ҳаракат қиламан.
15. Мен атроимдагиларнинг кайфияти, истаклари ва мақсад-муддаоларини тушунишга, уларга тўғри муносабат билдиришга интиламан.
16. Мен учун хотиржам бўлиш, ишга шай туриш ва диққатимни бирор нарсага қаратиш мушкул эмас.
17. Имкониятим бўлганда мен ўзим ҳис қилаётган салбий нарсаларни таҳлил қилиб, муаамони ечишга қодирман.
18. Бирор нарсага тўсатдан қайғурганимда, тезда ўзимни ўнглаб олишга қодирман.
19. Менинг кўнглимдан ўтаётган ҳис-кечинмаларни билишим ҳамиша ўзимни яхши тутишимга имкон беради.
20. Очиқ изҳор этилмаган тақдирда ҳам мен бировларнинг ҳис-кечинмаларини тушуниб қоламан.
21.Мен юз ифодасига қараб одамларнинг кайфиятини биламан.
22. Амалий ҳаракат қилиш керак бўлганда, мен ички ҳиссиётларим, туғёнларимни бостира оламан.
23. Бировларнинг кўнглидаги дардларини улар билан мулоқот қилиш орқали била оламан.
24. Менинг одамларни тушуна олишимни бошқалар ҳам биладилар.
25. Ўз ҳис-кечинмаларини яхши биладиганлар одатда ўз ҳаётларини бошқара оладилар.
26. Мен одамларнинг кайфиятларини кўтара оламан.
27. Одамлар ўртасидаги муносабатлар хусусида мен билан маслаҳатлашишса бўлади.
28. Мен ўзгаларнинг кайфиятларига мослаша оламан.
29. Ўз манфаатлари йўлида одамларнинг ички туйғуларини бошқаришга ёрдам бера оламан.
30. Мен нохуш ҳис-кечинмалардан ўзимни чалғитишим осон.


Диагностика учун калит:
- “Эмоционал билимдонлик” шкаласи – 1, 2, 4, 17, 19, 25 бандлар.
- “Ўз эмоцияларини бошқариш (ўзини босиш, ҳиссиётларга берилмаслик) шкаласи – 3, 7, 8, 10, 18, 30 –чи бандлар;
- “Ўзини ўзи ундаш қобилияти (ўзи истаганича эмоцияларини бошқара олиш) шкаласи – 5, 6, 13, 14, 16, 22-чи бандлар;
- “Эмпатия” шкаласи – 9, 11, 20, 21, 23, 28- чи бандлар;
- “Ўзгаларнинг эмоционал холатлари билиш қобилияти (ўзгаларнинг ҳиссиётларига таъсир кўрсата олиши) шкаласи – 12, 15, 24, 26, 27, 29 – чи бандлар.
Натижаларни ҳисоб-китоб қилиш.
Ҳар бир шкала бўйича “+” ёки “-” белгиси қўйилган жавобларнинг баллари йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади. Плюс белгили баллар йиғиндиси кўп бўлганига қараб, эмоцияларнинг намоён бўлиш даражаси аниқланади.



Download 450 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish