Континентлар.
Қадимги плпатформалар (Шимолий Америка, Шарқий Европа, Сибир, Хитой, Жанубий Америка, Африка, Ҳинд, Австралия, Антарктида), уларнинг вужудга келиши тарихи ва тузилиши (архей-қуйи протерозойдаги пойдевори ва рифей фанерозойда чўкинди гилофлари). Қадимги платформаларнинг асосий структуралари (қалқон, авлокоген, плиталар, синеклизалар, антиклизалар, валлар).
Бурмали тасмалар, океан ва унинг чети структураларининг охирги коллизияси давридаги тараққиёт хусусиятлари. Байкал, каледон, герцин, киммерий ва альп бурмаланиши даврлари ва уларга мос бурмали тасмалар – Урал-Мўғул, Альп-Химолай, Тинч океани атрофи ва бошқаларнинг вужудга келиши.
Еш платформалар ва уларнинг қадимги платформалардан фарқи (бурмаланган фундамент ва мезозой-кайнозой чўкинди гилоф). Эпиплатформали ороген тасмалар ва континентал риф тизимлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |