Metall konstruktsiyalarga ta’sir etadigan yuklar va ta’sirlar
Режа:
Таъсир этиш вақтига кўра юкларнинг турлари.
Махсус юклар.
Юклар жамланмаси
Таъсир этиш вақтига қараб юклар доимий ва вақтинча бўлиши мумкин, вақтинча юк узоқ муддатли, қисқа муддатли ва махсус бўлиши мумкин.
Доимий таъсир этадиган юкларга қуйидагилар киради:
а) иншоот қисмларининг вазни, юк кўтарувчи ва тўсувчи қурилиш конструкцияларининг вазнлари ҳам шунга киради;
б) грунтларнинг оғирлиги ва босими (кўтарма, тўлдирма);
в) конструкцияда олдиндан уйғотилган кучланишлардан ҳосил бўлган зўриқишлар ва бошқалар.
Вақтинча узоқ муддат таъсир этадиган юкларга қуйидагилар киради: а) вақтинча хоналарни ажратадиган пардевор оғирлиги;
б) қўзғалмас асбоб-ускуналар дастгоҳлар, аппаратлар, моторлар, идишлар, қувурлар, тасмали транспортѐрлар, конвейерлар, қўзғалмас кўтарма машиналар, шунингдек асбоб-ускуналарни тўлдириб турувчи суюқлик ѐки қаттиқ жисмларнинг вазни;
в) идишлар ѐки қувурлардаги газ, суюқлик ва сочилувчан жисмларнинг босими;
г) омборхона, музхона, дон сақлайдиган, китоб сақлайдиган хоналар, архивлар ва шунга ўхшаш бинолар ѐпмасига тахланадиган ѐки жовонларга териб қўйиладиган буюмлар вазни;
д) стационар асбоб-ускуналардан тушадиган юклар;
Вақтинча қисқа муддатли юкларга қуйидагилар киради:
а) асбоб-ускуналарни ишга тушириш ва тўхтатиш, синаш, кўчириш ѐки алмаш-тириш чоғларида вужудга келадиган юклар;
б) одамлар ва ускуналарни таъмирлашда ишлатиладиган материаллар
вазни;
в) уй-жой, жамоат, қишлоқ хўжалиги биноларининг ѐпмаларига одамлар
ва асбоб-ускуналардан тушадиган юклар;
г) қўзғалувчи кўтарма-тельфер воситаларидан тушадиган юклар д) қор юклари;
е) ҳарорат иқлим таъсири; ж) шамол юклари;
Махсус юкларга қуйидагилар киради:
а) сейсмик таъсирлар; б) портлаш таъсирлари;
в) технологик жараѐннинг кескин ўзгариши, ускуналарнинг вақтинча ишдан чиқиши ѐки синиши натижасида вужудга келадиган юклар;
г) грунт структурасини кескин ўзгариши (чўкувчан грунтлар намланганда) ѐки тоғ конлари худудида чўкиш натижасида заминда пайдо бўлган деформациялардан келиб чиққан таъсирлар.
Юклар жамламаси
Одатда иншоотга бир неча хил юклар биргаликда таъсир этади, лекин ҳамма мавжуд юкларнинг конструкцияга бир вақтнинг ўзида таъсир этиш эҳтимоли кам. Шунинг учун конструкция ва заминларни чегаравий ҳолатларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳлари бўйича ҳисоблашда юклар ва тегишли зўриқишларнинг энг нобоп жамламалари (сочетание) эътиборга олиниши зарур.
Бу жамламалар конструкция ѐки заминга бир вақтнинг ўзида вақтинчали юклар қўйилишининг турли схемалари пайдо бўлиши имкониятларини эътиборга олган ҳолда турли юкларни ҳар хил вариантларда таъсир этишини ѐки баъзи юкларнинг мавжуд эмасигини кўриб чиқиш йўли билан белгиланади.
Ҳисобга олинадиган юклар таркибига қараб жамламалар қуйидаги хилларга бўлинади:
а) доимий, узоқ муддатли ва қисқа муддатли юклардан ташкил топган асосий жамламалар;
б) доимий узоқ муддатли, қисқа муддатли ҳамда махсус юкларнинг биридан ташқил топган махсус жамламалар.
Икки хил меъёрий қийматга эга бўлган вақтинчали юкларни жамлама таркибига киритишида унинг кичик меъёрий қиймати узоқ муддатли юк, катта меъѐрий қиймати эса – қисқа муддатли юк сифатида қаралади тўлиқ меъёрий қийматини ҳисобга олишда. Агар жамламалар таркибига доимий ва камида иккита муваққат юк кирса, вақтинча юкларнинг ҳисобий қийматлари қуйидаги жамлама коэффициентларига кўпайтирилади: асосий жамламаларда узоқ муддатли юклар учун 10,95; қисқа муддатли юклар учун 20,9;
Махсус жамламаларда узоқ муддатли юклар учун 10,95; қисқа муддатли юклар учун 20,8.
Асосий жамлама таркиби доимий юк ва битта муваққат (узоқ ѐки қисқа муддатли) юкдан ташқил топса, ψ1, ψ2 коэффициентларига кўпайтирилмайди.
Эслатма: Асосий жамламалар таркиби учта ва ундан ортиқ қисқа муддатли юклардан ташқил топган бўлса, уларнинг ҳисобий қийматлари
жамлама коэффициенти ψ2 га кўпайтирилади; бунда коэффициентнинг қиймати (аҳамиятига кўра) биринчи қисқа муддатли юк учун – 1,0, иккинчиси учун – 0,8, қолганлари учун – 0,6 олинади.
Биргаликда таъсир этиш эҳтимоллиги мавжуд вариантларни таҳлил қилиб топилади. Асосан биргаликдаги юклар таъсирига доимий, вақтинча узоқ ва қисқа муддатли юклар киради. Махсус биргаликдаги юклар таъсирига доимий, вақтинча узоқ ва қисқа муддатли ва битта махсус юк киради.
Агар вақтинча таъсир этадиган юклар сони биттадан ортиқ бўлса, унда юклар қиймати 10,95 га биринчисини ва 0,9га иккинчисини кўпайтириш лозим, яъни асосан биргалик 0,95га, алоҳида биргалик эса 0,9га кўпайтирилади. Қисқа муддатли юклар мос равишда 20,9 га 20,8 га ва
20,6 га таъсир даражаси бўйича кўпайтирилади.
Назорат саволлари:
Таъсир этиш вақтига кўра юкларнинг қандай турлари бор?
Махсус юкларга қандай юклар киради?
Юклар жамланмасини тушинтириб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |