Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !


Файъ ўлжаси ва ер солиғи ҳақидаги фасл



Download 1,04 Mb.
bet3/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Умумий

Файъ ўлжаси ва ер солиғи ҳақидаги фасл
Эй мўминлар амири, файъ ўлжаси ҳақида айтадиган бўлсам, бизнингча у харож – ер солиғидир. Аллоҳ билгувчироқ, чунки Аллоҳ таборака ва таоло ўз китобида шундай дейди: «Аллоҳ шаҳарларнинг (кофир) аҳолисидан ўз пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар, сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина қўлма-қўл бўлиб юраверадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун Аллоҳга, Пайғамбарга ва (у зотнинг) қариндошлари, етимлар, мискинлар ва мусофирларга тегишлидир» (Ҳашр, 7). Токи улар тугамагунича.
Сўнгра Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди: «(У ўлжалар яна) ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан ҳайдаб чиқарилган камбағал муҳожирларникидир, зеро, улар Аллоҳдан фазл ва ризолик истайдилар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ёрдам берадилар. Айнан ўшалар (имонларида) содиқдирлар» (Ҳашр, 8).
Яна Аллоҳ таоло шундай дейди: «Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадинадек) диёрда яшаган ва имонни сақлаганлар (ансорлар) эса ўзлари (ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суйгайлар ва дилларида уларга берилган нарса (ўлжалар) сабабли ҳасад сезмаслар ҳамда ўзларида эҳтиёж бўла туриб, (эҳсон қилишда бошқа муҳтожларни) ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафси бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар (охиратда) нажот топувчидирлар» (Ҳашр, 9).
Яна Аллоҳ таоло шундай дейди: «Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!» (Ҳашр, 10).
Мана шундай, Аллоҳ улардан кейин қиёмат кунигача келадиган келадиган мўминларни билгувчироқдир.
Билол ва унинг шериклари Умар ибн Хаттобдан (р.а.) Аллоҳ уларга берган Ироқ ва Шомдаги ерларни бўлиб беришни сўраб: «Ерларни уни босиб олганлар ўртасида худди ўлжани уни қўлга киритган аскарларга тақсимлаб берганингдек бўлиб бер», дедилар. Умар бундан бош тортиб, юқоридаги оятларни ўқиди ва «Аллоҳ сизлардан кейин келадиганларни бу файъга шерик қилди, агар уни тақсимлаб берсам, сизлардан кейингиларга ҳеч нарса қолмайди. Мен уни шундай қолдираман, токи Санъо шаҳридаги чўпон ҳам бу файъдан ўз насибасини ҳижолат бўлмасдан олсин», деди.
67. Абу Юсуф айтади: баъзи машойихларимиз Язид (Зайд) ибн Абу Ҳабибдан ривоят қилади: Умар (р.а.) Саъд (ибн Абу Ваққос) Ироқни босиб олганида, унга шундай мактуб ёзди: «Сенинг одамлар ҳарбий ўлжалар ва Аллоҳ уларга берган нарсани улар ўртасида тақсимлаб беришингни сўраётгани ҳақидаги мактубинг менга етиб келди. Менинг ушбу мактубим сенга етиб боргач, аскарлар қўлга киритиб сенга келтирган отлар ва қурол-яроғларни кўздан кечириб, уни қўлга киритган мусулмонлар ўртасида тақсимлаб бер. Ерлар ва дарёларни мусулмонларга қолиши учун ўша ерда ишловчиларга қолдир. Агар уларни қўлга киритганлар ўртасида бўлиб берсанг, кейингиларга ҳеч нарса қолмайди.
Сенга ким билан тўқнашсанг, улар билан урушишдан аввал исломга чақиришингни буюрган эдим. Ким сенинг бу чақириғингга уруш бошланишидан аввал жавоб берса, у мусулмонлардан бўлиб, мусулмонларга бериладиган нарса унга ҳам берилади ва мусулмонлардан талаб қилинадиган нарса ундан ҳам талаб қилинади, унга исломдан улуш ажратилади. Ким сенинг бу чақириғингга уруш ҳамда мағлубиятдан кейин жавоб берса, у ҳам мусулмонлардан бўлади, лекин унинг моли ислом аҳлига тегишли бўлади, чунки улар унинг молини исломни қабул қилишидан олдин қўлга киритганлар. Менинг сенга буйруғим ва васиятим ана шундай!
68. Абу Юсуф айтади: мадиналик уламолардан бир неча киши ривоят қиладилар: Умар ибн Хаттобнинг (р.а.) олдига Ироқда Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) бошчилигидаги жанг қилган қўшин келганда, у ҳарбий девонларни тузишда Муҳаммаднинг (с.а.в.) саҳобалари билан маслаҳатлашди. Унгача Умар одамларга ҳақ тўлашда Абу Бакрнинг (р.а) йўлини тутар эди. Ироқ фатҳ қилингандан кейин Умар (р.а.) одамлардан қандай қилинса яхши бўлиши ҳақида маслаҳатлашадиган, уларнинг фикрларини ўрганадиган бўлди. Умар одамлардан Аллоҳ мусулмонларга берган Ироқ ва Шомдаги ерларни тақсимлаш ҳақида маслаҳат сўради, улар ўз ҳақлари ва қўлга киритган ерларини уларга тақсимлаб берилишини хоҳлашларини айтдилар. Шунда Умар (р.а.): «Кейин келадиган мусулмонлар ерларни тақсимланган, оталардан мерос қилинган ва эгалланган ҳолда унга ишлов бераётганлар (деҳқонлар) билан кўриб нима қиладилар? Йўқ, бу ечим эмас!» деди. Абдураҳмон ибн Авф (р.а.) унга: «Ундай бўлса ечим нимада? Ерлар ва ишлов берувчилар – Аллоҳ мусулмонларга берган нарса бўлмай нима?» деди.
Умар: Сен айтганингдек эмас, мен ундай деб ўйламайман. Аллоҳ мендан кейин бунчалик кўп нарса қўлга киритиладиган шаҳар фатҳини инъом қилмайди, балки, мусулмонларга машаққат бўлиши мумкин. Агар мен Ироқ ерларини, унга ишлов берадиганлари (деҳқонлари) билан, Шом ерларини, унга ишлов берадиганлари (деҳқонлари) билан тақсимлаб берсам, чегараларни нима билан ҳимоя қиладилар, Шом ва Ироқ ерларининг бу ва бошқа шаҳарларидаги болалар ва беваларга нима бўлади? Умар саҳобалардан фатҳ қилинган ерларни тақсимлаш борасида маслаҳат сўради, уларнинг кўпчилиги Умарга қаршилик билдириб: «Аллоҳ бизларга қиличларимиз воситасида берган нарсани, бу нарсани қўлга киритишда қатнашмаган одамлар, уларнинг фарзандлари ва набираларига қолдирасанми?» дедилар. Шунда Умар (р.а.): «Менинг фикрим шундай» дейишдан нарига ўтмади. Улар эса: «Маслаҳат ол» дедилар.
Умар (р.а.) илк муҳожирлар билан маслаҳатлашди ва уларнинг фикри бир жойдан чиқмади. Абдураҳмон ибн Авф (р.а.) уларнинг ҳақлари ўзларига тақсимланиши керак деб ҳисобларди. Усмон, Али, Талҳа ва Ибн Умар (р.а.) эса Умар билан ҳамфикр эдилар.
Шунда Умар (р.а.) ансорлардан ўн киши – бештаси Авс қабиласидан, бештаси Хазраж қабиласидан бўлган ёши улуғ ва ҳурмати баланд кишиларга одам юборди. Улар йиғилганларида, Умар Аллоҳга у лойиқ бўлганидек ҳамд ва сано айтди ва шундай деди: «Мен сизлардан зиммамдаги ишларингизни адо қилишда менга кўмаклашишингиздан бошқа нарса сўрамайман. Мен ҳам сизларнинг бирингизман ва ҳақиқат бугун сиз томондадир. Кимдир менга қарши бўлиши мумкин, кимдир мен билан ҳамфикр бўлиши мумкин. Сизлар мени хоҳишимга эргашишингизни истамайман, сизларда ҳақиқатни айтадиган Аллоҳнинг китоби бор. Аллоҳга қасамки, хоҳлаётган ишим билан фақатгина ҳаққа эргашишни истайман».
Улар: «Гапир эй мўминлар амири, сени эшитамиз» дедилар.
Умар шундай деди: «Бу одамлар ўз ҳақлари борасида уларга зулм қилаётганимни даъво қилаётганларни эшитдим. Мен Аллоҳдан зулм қилишдан паноҳ сўрайман. Агар мен зулм қилиб, уларга тегишли нарсани бошқаларга берган бўлсам, бу мен учун оғир. Мен Кисро ерларидан кейин фатҳ қилинадиган ҳеч нарса қолмаган деб ҳисоблайман. Аллоҳ бизларга уларнинг моллари, ерлари ва деҳқонларини ўлжа қилиб берди. Мен улар ўлжа қилиб олган молларини ҳақдорлар ўртасида тақсимлаб бердим, ундан хумс (бешдан бири)ни чиқариб тегишли ўринларга юбордим ва бунинг учун ўзим жавобгарман. Мен ерларни деҳқонлари билан тақсимламай қолдириб, ер учун харож ва улар учун жизя солиғи соламан. Улар бу солиқларни тўлайдилар, бу эса мусулмонлар, жанг қилганлар, болалар ва улардан кейин келадиганлар учун файъ бўлади.
Бу чегара ерларида доимо одамлар бўлиши кераклигини билмайсизми? Шом, Жазира, Куфа, Басра ва Миср каби бу катта шаҳарлар қўшин билан таъминланиши ва уларга маош тўланиши кераклигини билмайсизми? Агар ерлар ва деҳқонларни тақсимлаб берсам, бу нарсалар қаердан олинади?».
Уларнинг барчаси: «Сенинг фикринг тўғри, сен айтаётган ва қарор қилган нарсанг қандоқ ҳам яхши. Чунки бу чегаралар ва шаҳарлар одамлар ва уларни кучайтирадиган нарсалар билан таъминланмаса, кофирлар ўз шаҳарларига қайтадилар.
Умар: Бу иш менга аниқ ва равшан бўлди, лекин фаросати ва ақли билан ерга унга хос бўлган солиқни, деҳқонга у қодир бўлган солиқни белгилаб берадиган киши ким бўлади?» деди.
Улар келишган ҳолда Усмон ибн Ҳаниф (Ҳунайф) танлаб: «Уни бу нарсага масъул қил, у зеҳни ўткир, ақлли ва тажрибали одам» дейишди. Умар зудлик билан Усмон ибн Ҳанифга мурожаат қилиб, Савод ерларини ўлчашни топширди. Умар (р.а.) вафот этгунига қадар, Куфа шаҳрининг Савод ерларидан юз минг дирҳам солиқ тўланар эди. Дирҳам ўша вақтда дирҳам ва икки ярим дониқонга тенг, дирҳамнинг вазни эса бир мисқол эди.
69. Абу Юсуф айтади: Ал-Лайс ибн Саъд Ҳабиб ибн Абу Собитдан ривоят қилади: Расулуллоҳнинг (с.а.в.) саҳобалари ва бир жамоа мусулмонлар у зот Хайбарни бўлиб берганларидек Умар ибн Хаттоб (р.а.) Шом ерларини бўлиб беришини хоҳладилар, бу борада айниқса Зубайр ибн Аввом билан Билол ибн Рабоҳ қаттиқ турди. Умар (р.а.): «Агар мен у ерларни бўлиб берсам, сизлардан кейин келадиган мусулмонларга ҳеч нима қолмайдику», деди. Сўнгра: «Эй Аллоҳим, Билол ва унинг шериклари борасида Ўзинг менга кифоя қил», деб дуо қилди. Шундан кейин Амвосда тарқалган ўлатни мусулмонлар Умарнинг дуосидан деб билдилар. Умар (р.а) уларни мусулмонларга харож тўлайдиган зиммийлар қилди.
70. Абу Юсуф айтади: Муҳаммад ибн Исҳоқ аз-Зуҳрийдан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб (р.а.) Савод ерлари фатҳ бўлганда, одамлар билан бу борада маслаҳатлашди, уларнинг аксарияти ерлар тақсимланиши керак деган фикрни билдирдилар. Айниқса Билол ибн Рабоҳ бу фикрда қаттиқ турди. Умарнинг (р.а.) фикри эса у ерларни тақсимламасдан қолдириш эди. Умар: «Эй Аллоҳим, Билол ва унинг шериклари борасида Ўзинг менга кифоя қил!» деди. Бу ҳолат икки ёки уч кун ё ундан кўпроқ давом этди. Сўнгра Умар (р.а.): «Мен бунга далил топдим, Аллоҳ таоло ўз китобида шундай деди: «Аллоҳ ўз пайғамбарига улардан ўлжа қилиб берган нарсалар устига сизлар от ва туяларни миниб борганингиз йўқ (қийналиб қўлга киритганингиз йўқ), лекин Аллоҳ ўз пайғамбарларини Ўзи хоҳлаган кимсалардан устун қилиб қўяр. Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир» (Ҳашр, 6). Бану Назир қабиласи иши билан тугатмагунча, бу нарса бошқа барча қишлоқлар учун умумийдир.
Сўнгра Аллоҳ шундай деди: «Аллоҳ шаҳарларнинг (кофир) аҳолисидан ўз пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар, сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина қўлма-қўл бўлиб юраверадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун Аллоҳга, Пайғамбарга ва (у зотнинг) қариндошлари, етимлар, мискинлар ва мусофирларга тегишлидир» (Ҳашр, 7).
Сўнгра Аллоҳ шундай деди: «(У ўлжалар яна) ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан ҳайдаб чиқарилган камбағал муҳожирларникидир, зеро, улар Аллоҳдан фазл ва ризолик истайдилар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ёрдам берадилар. Айнан ўшалар (имонларида) содиқдирлар» (Ҳашр, 8).
Сўнг Аллоҳ бирини бошқалари билан аралаштириб юбормаслик учун шундай деди: «Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадинадек) диёрда яшаган ва имонни сақлаганлар (ансорлар) эса ўзлари (ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суйгайлар ва дилларида уларга берилган нарса (ўлжалар) сабабли ҳасад сезмаслар ҳамда ўзларида эҳтиёж бўла туриб, (эҳсон қилишда бошқа муҳтожларни) ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафси бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар (охиратда) нажот топувчидирлар» (Ҳашр, 9). Мана шу бизга келган нарсадир, хусусан ансорлар борасида Аллоҳ билгувчироқдир.
Сўнг Аллоҳ бирини бошқалари билан аралаштириб юбормаслик учун шундай деди: «Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!» (Ҳашр, 10). Бу кейинги келадиганларга умумий тегишлидир. Бу файъ уларнинг ҳаммасига тегишли бўлса, қандай қилиб биз уни уларга тақсимлаб, кейин келадиганларга ҳеч нарса қолдирмаймиз? Шундан сўнг ерларни тақсимламасдан қолдириб, улардан харож олинишига келишилди.
Абу Юсуф айтади: Умарнинг (р.а) фикри – ерларни фатҳ қилганлар ўртасида тақсимланишини ман қилиш эди. Унинг бу қилган иши Аллоҳ томонидан берилган ёрдам бўлиб, Аллоҳ ўз китобида баён қилган нарсага мувофиқ келди.
Бу ишда барча мусулмонлар учун яхшилик бўлиб, харожни йиғиб уни мусулмонлар ўртасида тақсимлаш фикри уларнинг барчалари учун фойдали бўлди. Агар шундай қилинмаганида, одамларга маош ва озиқ-овқат тайинланмас, натижада чегаралар ҳимояланмаган ва қўшин ҳарбий юришлар учун кучайтирилмаган бўлар эди. У ерларда жанг қиладиганлар ва ёлланма аскарлар бўлмаса, кофирларнинг ўз ерларига қайтиш хавфидан қандай ҳимояланадилар? Аллоҳ нима хайрли эканини яхшироқ билади !



Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish