Менталитет ҳақида тушунча



Download 1,26 Mb.
Sana10.07.2022
Hajmi1,26 Mb.
#771643
Bog'liq
менталитет

Менталитет ҳақида тушунча

Ражабова Феруза

Босма ОАВ 1-босқич

магистранти

  • «Менталитет (лотинча – ақл, идрок) – жамият, миллат, бирлик ёки алоҳида шахснинг тарихан таркиб топган тафаккур даражаси, маънавий салоҳияти, уларнинг ҳаёт қонунларини таҳлил этиш кучи, муайян ижтимоий шароитларда шаклланган ақлий қобилияти, руҳий қуввати»
  • «Менталитет – элат, халқ, миллат, жамоа, гуруҳ, шахснинг тарихий босиб ўтган йўли, био-физиологик ривожланиши, иқтисодий, сиёсий, маънавий, диний, экологик, маиший ҳаёт уйғунлиги таъсирида шаклланган, таркиб топган тафаккур даражаси, маънавий, ақлий салоҳияти, ҳаётий муаммоларга қарши тура олиш кучи, муайян ижтимоий шароитларда шаклланган фикрий қобилияти бўлиб, у жамият тараққиёти иқтисодий-сиёсий даражаси, маънавий камолотида ҳал қилувчи омилдир»
  • Ўзбек халқи 4 та катта диний-мафкуравий босқични ўз бошидан кечирган:
  • Зардўштийлиқ дини,
  • Буддавийлик дини,
  • Ислом дини,
  • Коммунистик мафкура.
  • Ўзбекларнинг асосий илдизи туркийлардан бошланган.
  • Биз буни айниқса халқимизнинг тўй-тантаналарга ўта ўчлигида, йиллар мобайнида йиғиб — териб элга тарқатишдан завқ-шавқ олишида, аъза ва йўқлов маросимларини уюшган ҳолда ўтказишда, бола туғилишидан тортиб то мотам маросимларимизгача бўлган барча маросим ва урф-одатларимизда, кенг жамоатчилик ва маҳалла аҳлининг доимо бош-қош бўлиши каби удумларимизда кузатамиз.

«Ғарб қонунлари, шарқ урфодатлари билан бошқарилади»

  • Ўзбек миллий менталитетига хос жиҳатлардан яна бири жамият ҳаёти, инсонлар турмуш тарзини кўпроқ анъана урф-одатлар орқали бошқарилишидир.
  • Шарқда, шу жумладан ўзбекларнинг турмуш тарзида ҳам кўплаб урф-одатлар қонунлар даражасида юқори туради.
  • Жумладан:
  • оила даврасида, ёинки, кенг жамоатчилик ўртасида ўтказиладиган барча маросимларимизда маҳалланинг бош-қош бўлиши,
  • қўни-қўшничилик анъаналаримиз, оила-турмуш маросимларимиздаги кўплаб урф-одатлар қонун даражасида бажарилади.
  • Ғарбда шахс жамоага ўзлигини юзага чиқариш, истеъдоди ва имкониятларини намойиш этиш, муайян мақсадларга эришиш воситаси сифатида қарайди. Жамоа инсоннинг ички, ботиний дунёси, руҳияти ва шахсий ҳаётига мутлоқ аралашмайди
  • Миллий менталитетни такомиллаштиришда этика категория, тамойил ва меъёрлари тактик вазифани ўтайди.
  • Шу ўринда биз этика категориялари ичида муҳим ўрин тутувчи “ибрат” тушунчасининг миллий менталитетни такомиллаштиришдаги ўрнини асослашни мақсадга мувофиқ деб топдик.

Ибрат

  • “Ибрат” – инсон ва жамият ҳаётида табиий жараёнлар, ижтимоий ҳодисалар, диний, ахлоқий, бадиий қадриятлар тарзида шаклланган, авлоддан-авлодга ўтиб, ҳар бир муайян шахс руҳиятига сингиб, ундаги инсоний фазилатларга сайқал берадиган ҳикматлар, анъаналар, қадриятларни ақлу заковат, фаҳм-фаросат уйғунлигида англашга бўлган табиий маънавий эҳтиёж мужассамидир.

Тақлид

  • Кўп ўринларда миллий менталитетда ибратдан кўра тақлид қилишга интилиш яққол кўзга ташланади.
  • «Тақлид – индивиднинг мустақил шахс мақомига эришиши ва камолоти жараёнидаги ҳаётий кузатишлари, қизиқиши, иштиёқи ҳамда майлларини ўзида мужассамлаштирган, унинг хулқ-одоби, тарбияси, билими асосида таркиб топадиган истакларининг ҳиссий-эмоционал тарзда намоён бўлиш шаклидир».
  • Юқоридаги фикрмулоҳазалардан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
  • - Ёшларда ибрат олиб яшаш туйғусини шакллантириш ҳозирги кунда муҳим аҳамият касб этади;
  • ибрат олувчи шахснинг ўзида ҳам муайян лаёқат, билим ва тажриба зарур эканлиги;
  • миллий менталитет миллат ва шахснинг тафаккур ва маънавий фаолият тарзини белгиловчи ижтимоий ҳодисадир;
  • миллий менталитет ижтимоий-тарихий ҳодисалар таъсирида маълум даражада ўзгаради. Айрим холларда ундаги ижобий фазилатлар ўрнини салбий белгилар эгаллаши мумкин;
  • мустақиллик миллий менталитетнинг соф, асл хусусиятларини тиклаш, миллат онги ва характерида ўзликни англашга кенг имконият яратиб берди.
  • Глобаллашув жараёни натижасида жаҳон халқлари учун умумий этикет, умумий феъл-атвор, умумий минтелитет – оммавий маданият шаклланмоқда.
  • Бу ўзбек халқининг миллий минталитетига ҳам бевосита, ҳамда билвосита таъсир кўрсатмокда. Натижада ўзбекларнинг кўплаб миллий менталитетига хос талай қадриятлар, маросим ва удумларни унитилишига сабаб бўлмокда. 

Савол:

  • Сиз бу ҳолатга қандай баҳо берасиз?
  • Халқимизнинг миллий менталитетини ўзида акс этгирувчи қадимий урф-одатларини, маросимларини сақлаб қолиш учун нималар қилиш керак деб ҳисоблайсиз?

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish