23-эпизод Махмуд акани уйи
Малика – дадаси ўлдириб қўйдингиз. Нафас олмаяпти. Нима қиламиз /Махмудни ички монологи кетади
Махмуд – милицияга хабарр беришим керак. Йўқ бўлмайди, агар уларга айтсам анчага кесилиб кетаман. Қолган умримни қамоқда ўтказишимга тўғри келади. Йўқ телефон қилмайман ёки тез ёрдам чақиртирсаммикин. Кейин улар барибир 02 қилишади. Нима қилсам экан. Бу бола тириклигидаям бошимга битган бало эди, ўлганидан кейин хам қутилмайманми. Қариндош уруғлар билан маслахатлашсаммикин. Йўқ гап сўз кўпаяди ўғлини ўлдириб қўйибди деб яхшиси ертўлага кўмаман
24-эпизод Махмуд аканинг уйи
Махмуд – Малика сенлар энди бу уйдан кетларинг ўғлимни ўлимига сенларни шерик қилишни хохламайман. Йўқолларинг бор кет.
25-эпизод Мамуд аканинг уйи
Прокурор – Мурдани ертўлага кўмган экансиз. Қачон уни кўчиришга улгурдингиз.
Махмуд – орадан бир ойча вақт ўтиб ертўладан бадбўй хид тарала бошлади. Дўкондан қум билан цемент олиб келиб 3-5 см қалинликда сувадим. Сўнг икки сутка ертўлани электр печ билан қуритдим. Мурдани хиди сезилмаслиги учун ертўлада қуён боқа бошладим. Шу билан хаммаси тугайди деб ўйлагандим. Аммо қизимни шубхалари сиз чақириб ўғлимни паспортини кўрсатганингиздан кейин изларни йўқотишга киришдим. Олдингиздан чиқиб тўғри уйга бордим. /эффект билан ретрога ўтилади. Кадр ортида воқеалар кетаверади
26-эпизод Назаримда худди орган ходимлари орқамдан кириб келиб ертўладан жасадни топиб оладигандек туюлаверди. Ертўладан бошқа жойга кўчиришни ўйлаб қолдим. Шу сабабли жасадни кеч киррганда бирор қабристонга кўмишни режалаштирдим /олдига қадам ташлаб тўғри ертўлага тушади. Ломни олиб ўзи суваган цементни кўчиришга тушади. Цемент сувоқни кўчириб белкурак билан мурдани кавлаб олади /ўғлимни жасадини чуқурдан кавлаб олдим вақтинча яшириш учун ётоқхонамнинг томига олиб чиқиб қўйдим /мурдани тортиб кета бошлайди. Уни ертўладан олиб чиқиб нарвон орқали қийинчилик билан томга олиб чиқади. Ётоқхонасининг томига чиқариб жасадни устига хашаклар ташлаб беркитади. Сўнг томдан тушиб яна ертўлага киради. Цемент сувоқ бўлакларини йиғиштириб чуқур сезилмайдиган қилиб кўмади
27-эпизод Махмуд ака кадрда
Махмуд – кўнглим сезган экан уйимга келиб, етткширдилар кетганингиздан кейин жавадни бирон бир жойга йўқ қилиб келишга кўп марта харакат қилдим. Аммо кўчада биров кўриб қолишидан чўчиб журъат қилолмадим. Муродни молхонасини томига ўтказиб қўйгандим. Қилган ишимдан афсусдаман. Мен атайлаб ўлдирмадим. Мен бировни фарзандини бадном қилишига йўл қўймадим, ўзимни ўзим химоя қилдим. Уша куни жохиллик қилдим ўз қўлларим билан елкамда кўтариб катта қилган жиганримни нобуд қилдим. Ўз боласининг қотили деган иснодни ўйласам /йиғлаб юборади.