Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   213
шаклни 
кодлаш
блокида бажарилади. Видеообъект шакли матрица билан 
ифодаланади. Альфа картадан фойдаланувчи 
бинар кодлашда
видеообъект элементларига мос матрица элементлари бирга, 
видеообъектдан ташқаридаги тасвир элементларига мослари эса 
нолга тенглаштирилади. 
Градацион кодлашда
матрица 
элементлари нисбатан катта қийматлар миқдорини қабул қилади, 
бу эса “шаффофлик” тушунчаси орқали объект таркибини 
ифодалаш 
имконини 
беради. 
Кўрсатилган 
матрицанинг 
элементлари аниқланади ва 
шакл кодерида
кодланади, кейин 
мультиплексор орқали чиқувчи маълумотлар оқимига қўшилади.
Видеообъект шакли ҳақидаги маълумотлар оддий ҳаракат 
векторига нисбатан кўпроқ иккилик символларни эгаллашига 
қарамай, узатилаётган ахборотни ҳажмини кичрайтиришдаги 
афзаллик MPEG-1,2 ларга нисбатан анча сезиларлидир.
Ҳаракатсиз фон ва текстли чўзилган объектларнинг 
тасвирларини сиқишда вейвлет-ўзгартиришга асосланган 
фон ва 
текстура кодеридан
фойдаланилади. Ушбу усул сиқишнинг 
юқори қийматларини ва фазовий майдон бўйича кўп босқичли 


184 
масштаблиликни таъминлайди. Бунда тасвирнинг ўзгармайдиган 
ёки деярли ўзгармайдиган орқа плани 
спрайт (sprite)
сифатида 
узатилиши мумкин. Спрайтнинг тўлиқ тасвири бир марта 
узатилади. Кейин фақатгина панорамаликни, яъни камерани орқа 
планга нисбатан кўчишини ифодалайдиган асосий ҳаракатнинг 
8та параметри узатилади холос (4.26-расм).

4.26-расм. Панорамали тасвир: (а) – номаълум худудларни 
тўлдирмасдан; (б) – номаълум худудларни тўлдириб узатилган 
тасвирлар

 
4.27-расм. MPEG-4 видеокадрини декодлаш 
 
Берилаётган кадр чегараларида узилишлар бўлмаслиги учун 
текислаш алгоритмидан фойдаланилади. Панорамадаги номалум 


185 
майдонларга фазовий тўлдириш алгоритми асосида қўшимчалар 
киритилади ва тўлдирилади. Ҳаракатни компенсациялашнинг 
ушбу усули нисбатан энг кўп фойдаланиладигани ҳисобланади, 
чунки ҳеч қайси тасвир саҳнаси ҳаракатисиз, абсолют статик 
фонга эга бўлмайди ва видеокамера силжишисиз амалга 
ошмайди. Шунинг учун ҳам ушбу услубни бошқалари ичида 
сиқишнинг энг муҳим ва яхши натижаларини берувчи усули 
сифатида ажратиб кўрсатиш мумкин.
Декодернинг ташкилий тузилмаси 4.27-расмда келтирилган. 
Сиқилган тасвирларни декодлаш амалга оширилганда кодерга 
нисбатан тескари амаллар бажарилади. Декодер сиқилган битлар 
оқимини қабул қилади ва маълумотларни декодлашни амалга 
оширади. 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish